21.11.2016 йилдаги 389-сон
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Техник воситаларнинг электромагнит мослигига ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисидаги умумий техник регламент иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кунидан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши муносабати билан, стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар кўрсатилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар учун мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик тусини олиши маълумот учун қабул қилинсин.