Ҳужжат кучини йўқотган 12.09.2003 27.03.2001 йилдаги 152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.09.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН МАНБАЛАР ҲИСОБИГА ҚУРИЛАЁТГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилаётган объектларни кафолатли ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш, маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбаларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, қурилиш қийматининг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2001 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилаётган объектлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилиши юзасидан пудрат шартномалари (контрактлар) кейинчалик ўзгартирилмайдиган шартномавий нарх бўйича танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишида қатнашувчи пудрат (бош пудратчи ва субпудратчи) ташкилотларига аванс бериш учун хизмат кўрсатувчи банкда уларга белгиланган тартибда махсус мақсадли ҳисоб рақамлари очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилотларига моддий-техника ресурсларига бўлган асосли эҳтиёжлар ҳисобга олинган ҳолда пудрат ташкилотининг махсус мақсадли ҳисоб рақами орқали буюртмачи томонидан ҳар ойда, бўлғуси чоракда кутилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, аванс берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳисоб рақамларига тушувчи маблағлар пудрат ташкилотлари томонидан фақат етказиб берилаётган моддий-техника ресурслари учун ҳақ тўлашга ва объектлар қурилишида қатнашаётган субпудрат ташкилотларига аванс беришга сарфланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички бозордан қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналар асосан ҳақ тўлашнинг аккредитив шаклини қўллаш орқали сотиб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар учун, ишларнинг амалда бажарилган босқичлари ва турларининг фоиз нисбати ҳисобга олинган ҳолда, қатъий контракт нархлари асосида ҳисоб-китоб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар бажарилган ишлар ҳажми учун пудрат ташкилотларининг асосий депозит (ҳисоб-китоб) ҳисоб рақамидан белгиланган тартибда тўланади (махсус ҳисоб рақамларига тушган аванс маблағлар ҳисобга олинмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ва марказлаштирилган кредитлар ҳисобига қурилаётган объектларда бажарилган, бироқ ҳақ тўланмаган ишлар бўйича солиқлар тўланмаганлиги учун ҳисобланган пеня ва жарималарни ундириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи ташкилотларнинг раҳбарлари марказлаштирилган капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари ва марказлаштирилган кредитлар ҳисобига республика инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилишига аванс бериш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилишининг иккинчи йили ва кейинги йилларига шартномавий нархларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчиларнинг танлов (тендер)да қатнашиш тўғрисидаги буюртманомасида қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг камида 50 фоизи албатта пудратчиларнинг ўз кучлари билан бажарилиши, шунингдек буюртмачи ва пудратчининг кейинчалик ўзгартирилмайдиган шартномавий нархлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тўғрисидаги мажбуриятлари мавжуд бўлишига оид талабни жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар пудрат шартномаларини ҳамда қурилишларнинг аниқ рўйхатларини тузишда фойдаланишлари учун, ички ва ташқи бозорларда қурилиш материаллари нархини таҳлил қилиш асосида, объектлар қурилишининг жорий нархларда ҳисобланган қийматини аниқлаш бўйича бир ой муддатда тавсиялар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишга туширилаётган қувватлар бирлиги қурилиш қийматининг минтақаларнинг ўзига хос шарт-шароитларига қараб табақалаштирилган нормативларини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги қурилиш қиймати нормативларини ишлаб чиқишга доир ишларни норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминлашни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2001 йил 1 апрелдан бошлаб, бир йил муддатга, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарнинг иловага мувофиқ рўйхат бўйича республикада ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ва асбоб-ускуналарнинг асосий турларига нархлар ошишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги органларида мажбурий асослаши жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва А.Н.Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 27 мартдаги 152-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нархлари молия органларида асосланадиган қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Сув-газ ўтказиш қувурлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Барча турдаги ғиштлар, шлак блоклар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Керамик ва пластмасса қувурлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўқув мебели ва асбоб-ускуналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Трансформатор кичик станциялари, электр ишга тушириш аппаратлари, электр шчитлар, электр жавонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Керамзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Йиғма темир-бетон буюмлар ва конструкциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Табиий тошдан ишланган қоплама плиткалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Керамика безак плиткалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пластмасса, алюминийдан тайёрланган дераза ва эшик блоклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лок-бўёқ маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сантехника буюмлари ва асбоб-ускуналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оҳак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Алебастр
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 6-сон, 34-модда)