Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Болалар таъминоти учун тўловларни амалга ошириш

3-боб. Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов ҳисоб-китоби

4-боб. Мактаб-интернатларда болалар таъминоти учун тўлов ҳисоб-китоби

5-боб. Кам таъминланган оилалар болаларини тўловлардан озод қилиш

6-боб. Якуний қоидалар

ИЛОВА
Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари РЎЙХАТИ

Ҳужжат 29.08.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги, 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги, 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 117-сон «Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатларда болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача таълим муассасаларида мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлари бўлган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
8. Ота-оналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўлов шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-оналар билан тузилган шартноманинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади ва бу боланинг мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб-интернатида бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бунда тўлов амалга оширилмаганлиги боланинг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси