LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли «Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, уларда мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган коррекция ишларини яхшилаш, уларнинг раҳбар ва педагог ходимларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларидан шакллантирилган идоралараро ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болалар учун махсус мактабгача таълим муассасалари комплекс инвентаризациядан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
махсус мактабгача таълим муассасаларининг сонини, уларнинг ихтисослашуви ва жойлашувини қайта кўриб чиққан ҳолда, шунингдек жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болалар контингентидан келиб чиқиб, мақбуллаштириш;
умумий типдаги давлат мактабгача таълим муассасаларида махсус гуруҳларни тугатиш, нутқи, эшитиши ва кўришида енгил нуқсонлар бўлган болалар бўлган тақдирда уларда дефектолог лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда идоралараро ишчи гуруҳнинг таклифларини ҳисобга олиб ва ушбу қарор талабларига мувофиқ икки ой муддатда:
давлат махсус мактабгача таълим муассасаларини мақбуллаштириш, жисмоний ва ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болалар контингенти мавжудлигидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд соғлиқни сақлаш органларининг асосланган статистик маълумотларига қатъий амал қилиб минтақаларда бундай муассасаларни ташкил этиш ёки қайта ташкил этиш;
жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болалар контингенти мавжуд бўлмаган тақдирда давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларини умумий типдаги мактабгача таълим муассасалари этиб қайта ихтисослаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
болаларни давлат махсус мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг хулосалари бўйича амалга оширилади;
давлат махсус мактабгача таълим муассасаларининг раҳбар, педагог ва тиббий ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошлари ва тариф ставкаларига 100% миқдорида қўшимча тўлов сақланиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда давлат мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбиявий ва даволаш-соғломлаштириш фаолиятига қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб уларнинг барча турлари учун намунавий штатларни ишлаб чиқсин ва янги таҳрирда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат махсус мактабгача таълим муассасаларига уларни тиббий ходимлар билан бутлаш, маслаҳат ёрдами кўрсатиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш ва даволаш-соғломлаштириш ишларининг замонавий усулларини жорий этишда, шунингдек ушбу муассасаларнинг тиббий ходимлари малакасини оширишда амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида махсус мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда махсус мактабгача муассаса деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
2. Махсус мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.
3. Махсус мактабгача муассасага жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларнинг мактабгача таълим олишларида уларга ёрдам бериш, уларни англаш имкониятларига мувофиқ тарбиялаш ва соғломлаштириш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
4. Махсус мактабгача муассаса таълим-тарбия ва соғломлаштириш муассасаси ҳисобланиб, қуйидагилар унинг асосий вазифаларига киради:
5. Махсус мактабгача таълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва тўлиқ номи кўрсатилган муҳрга, штампларга, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.
6. Махсус мактабгача муассаса муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат ташкилотлари махсус мактабгача муассаса муассислари бўлиши мумкин.
8. Махсус мактабгача муассаса Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болалар контингентини биргаликда ўрганиб чиқиш якунлари бўйича ташкил этилади.
Даволаш-соғломлаштириш хизматларига муҳтож бўлган болалар контингенти мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бош бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан мурожаат қилади.
Махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисидаги таклиф махсус мактабгача муассасани ташкил этиш таклиф этилаётган минтақада охирги 5 йилда 2 ёшдан 7 ёшгача болалар орасида тегишли касалликларнинг кўпайганлигини кўрсатадиган соғлиқни сақлаш органларининг расмий статистика маълумотлари билан асосланиши керак.
9. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ташкил этиладиган махсус мактабгача муассаса жойлаштирилиши мўлжалланаётган ҳудудда болалар мактабгача таълим муассасаларининг жойлашишини мурожаат қилинган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда ўрганади ва махсус таълим муассасасини жойлаштириш учун фаолият кўрсатаётган болалар боғчалари (яслилар)дан намунавий бинони ёхуд махсус таълим муассасасини ташкил этишга қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган махсус лойиҳа бўйича янги бино қуриш учун участкани танлайди.
Ушбу таклиф тегишли асослаш билан биргаликда бир ҳафта муддатда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига киритилади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси билан биргалигида бир ой муддатда махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқади.
11. Махсус мактабгача муассаса ташкил этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан бир ҳафта муддатда қабул қилинади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган типлар бўйича махсус мактабгача муассаса ташкил этиш учун тарбияланувчилар контингенти етарли бўлмаган тақдирда турли нуқсонлари бўлган (ривожланишдаги четга чиқишлар) тарбияланувчилар гуруҳлари шакллантирилган ҳолда кўп ихтисосли махсус мактабгача муассаса ташкил этишга рухсат берилади.
13. Махсус мактабгача муассасага мактабгача ёшдаги 2 — 7 ёшли болаларнинг қуйидаги тоифалари қабул қилинади:
нутқида оғир нуқсонлар бўлган болалар (алалия, болалар афазияси, ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);
эшитишида оғир нуқсонлар бўлган болалар (I — IV гуруҳ карлик, ёмон эшитувчилар, орттирилган карлик);
таянч-ҳаракатланиш аъзосида нуқсонлар бўлган болалар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолат, барча туғма рахит, жароҳат, куйиш ва, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқларнинг идиапатик бузилиши; кифозлар, лордозлар, кифосколиоз, қоматнинг бузилиши, кўкрак қафаси, умуртқа ва оёқлар деформацияси, ясси оёқ панжаси, оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалияси, бўғимлар деформацияси, артрозоартритлар, бўғинлар рекурвацияси, жисмоний ривожланишида орқада қолиш; остехондропатия, хондродистрофия; полиомиелит ва менингоэнцефалитга чалингандан кейин болалар церебрал фалажида таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари, гемиопорезлар, плегиялар, монопорезлар, Эрб-Дюшен фалажи, полирадикулоневритлар);
психик ривожланишда орқада қолаётган болалар (ақлий орқада қолиш, жиддий ақлий орқада қолиш, психик ривожланишнинг кечикиши);
14. Махсус мактабгача муассасаларга болаларни қабул қилиш тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг хулосаси асосида амалга оширилади.
Махсус мактабгача муассасада қанча бўлиш ва болалар билан коррекция олиб бориш муддати тиббий-психологик-педагогик комиссияларнинг хулосасида белгиланади.
Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган тоифаларга мувофиқ бўлмаган болаларни махсус мактабгача муассасага қабул қилиш қатъиян тақиқланади.
15. Жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болаларнинг таълим олиши ва даволаш орқали соғломлаштирилиши қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
16. Махсус мактабгача муассасада таълим ва тарбияни ташкил этиш болаларнинг индивидуал хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.
Махсус мактабгача муассаса белгиланган давлат нормативларига, мактабгача таълимга ва даволашга қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялаш, ўқитиш, қараш, парвариш қилиш ва соғломлаштиришни таъминлайди.
Махсус мактабгача муассасада таълимнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади. Махсус мактабгача муассаса ўзининг дастурларидан (муаллифлик дастурларидан) фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
17. Махсус мактабгача муассасада гуруҳларнинг тўлдирилиши болаларнинг тоифасига ва уларнинг ёшига (икки ёшдан бошлаб ва ундан катта ёшдаги болалар) қараб ва тегишли равишда қуйидагича тарзда белгиланади:
18. Жисмоний ёки ақлий ривожланишида турли нуқсонлар бўлган болаларни соғломлаштиришга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш, санитария-гигиена ва профилактика тадбирлари махсус мактабгача муассасада штатдаги тиббиёт ходимлари ёки соғлиқни сақлаш муассасаларининг уларга бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
19. Махсус мактабгача муассасанинг тиббиёт ходимлари томонидан касалликлар қайталанишининг олдини олишга ва болалар соғлиғини яхшилашга йўналтирилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
20. Даволайдиган жисмоний тарбия бўйича машғулотлар даволайдиган жисмоний тарбия инструктори ёки тегишли тайёргарликка эга бўлган ўқитувчи томонидан ўтказилади.
21. Даволаш курсида белгиланган тиббий соғломлаштириш муолажаларини қабул қилиш машғулотлар жадвали келишилган ҳолда ҳар бир бола учун якка тартибда режалаштирилади.
22. Махсус мактабгача муассасада ҳар бир болага тиббий карта тутилади, бола махсус мактабгача муассасада бўлиши муддати тамом бўлгандан кейин ундан кўчирма яшаш жойидаги даволаш муассасасига, ота-оналарга ёки ота-оналар ўрнини босувчи шахсларга берилади.
23. Махсус мактабгача муассасада барча соғломлаштириш ва реабилитация тадбирларининг тўғри ташкил этилиши ва олиб борилиши устидан назорат махсус мактабгача муассаса жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.
24. Махсус мактабгача муассасаларни тиббий ходимлар билан бутлаш туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда амалга оширилади.
25. Тарбияланувчилар, педагоглар, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар махсус мактабгача муассасада таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган махсус мактабгача муассаса учун санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
27. Махсус мактабгача муассаса тарбияланувчиларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида ва махсус мактабгача муассаса уставида белгиланади.
28. Тегишли ихтисосли маълумотга, касб тайёргарлигига, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар махсус мактабгача муассасада педагогик ва тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
29. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар махсус мактабгача муассасанинг таълим-тарбиявий фаолияти, ўз болаларига берилаётган таълим ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам билан танишиш ҳуқуқига эгадир.
30. Махсус мактабгача муассасага мудир бевосита раҳбарлик қилади. Махсус мактабгача муассаса мудирини ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда халқ таълими ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Махсус мактабгача муассаса мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
31. Мудир махсус мактабгача муассаса номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, махсус мактабгача муассасанинг мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқаради ва шартномалар тузади.
махсус мактабгача муассаса ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва махсус мактабгача муассасага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколатлари доирасида махсус мактабгача муассасанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва махсус мактабгача муассаса фаолиятининг бошқа масалалари билан боғлиқ алоҳида масалаларни ҳал этишга доир таклифларни халқ таълими тегишли органларининг кўриб чиқиши учун киритади;
33. Махсус мактабгача муассасада педагогика, методика ва васийлик кенгашлари шакллантирилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган болалар мактабгача муассасаларида болалар таъминоти учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган ота-оналар тўлови (кейинги ўринларда ота-оналар тўлови деб аталади);
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
ота-она тўлови ундирилмайдиган болаларнинг жисмоний ёки ақлий ривожланишидаги нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқланади.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
35. Махсус мактабгача муассасаси махсус мактабгача муассаса томонидан тасдиқланган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳудудий молия органларида рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
38. Махсус мактабгача муассаса тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ махсус мактабгача муассаса учун озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг ўртача суткали рационал нормалари бўйича озиқ-овқат билан таъминланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
39. Махсус мактабгача муассаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига молиявий ва статистика ҳисоботи тақдим этади.
40. Махсус мактабгача муассасанинг молия-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
41. Махсус мактабгача муассасани қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.