Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 39-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 август,
254-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 августдаги 254-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада савдо тушуми инкассация қилинишини ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 11 декабрдаги 548-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низом талабларининг тегишли ташкилотлар томонидан оғишмай бажарилиши устидан доимий назоратни таъминласинлар».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 32-сон, 390-модда)