ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АҲОЛИ БИЛАН ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 26 ДЕКАБРДАГИ 621-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишни тартибга солиш ва назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Бузуқ назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга оширишга мажбурдирлар».
2. Назорат-касса машиналарини жорий этиш бўйича давлат идоралараро комиссияси таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ янги таҳрирда баён қилинган. Мазкур банднинг рус тилидаги матнига қаранг.