Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2026 17.10.2012 йилдаги 545-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 17.10.2012 йилдаги 545-II-сон
Кучга кириш санаси
17.10.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 30.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2026 йил 30 мартдаги 1885-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар назорати самарадорлигини, депутатлар корпуси фаоллигини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилишини таъминлаш юзасидан давлат тузилмалари раҳбарларининг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиб-таомилига доир талабларга оғишмай риоя қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни (йилнинг ҳар чорагида) эшитиш ва муҳокама қилиш амалиётга жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг ижроси устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
545–II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2012 йил 17 октябрдаги 545–II-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишга доир тадбирларни (бундан буён матнда назорат тадбирлари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси қўмиталари деб юритилади) томонидан тайёрлаш ва ўтказиш тартиб-таомилини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарорларининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатасининг қарорлари деб юритилади) ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш борасидаги фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари зиммасига Қонунчилик палатасининг ўзлари масъул бўлган қўмиталари ишининг лозим даражада ташкил этилишини, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши (бундан буён матнда Қонунчилик палатасининг Кенгаши деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонунчилик палатасининг қўмиталарида назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш, тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифатини таъминлаш, шунингдек Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат тадбирлари якунларига кўра қабул қилиниб, давлат органларига юборилган қарорларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан таъсирчан мониторингни амалга ошириш борасидаги ишларни ташкил қилиш Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан назорат тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш Қонунчилик палатаси ёки Қонунчилик палатасининг Кенгаши ҳар йили тасдиқлайдиган назорат фаолияти режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат фаолияти режасини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг назорат фаолияти режаси (бундан буён матнда Назорат фаолияти режаси деб юритилади) Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таклифлари асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таклифларини умумлаштириш Қонунчилик палатаси Девони Назорат-ахборот бўлимининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таклифлари Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-ахборот бўлимига жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Назорат фаолияти режасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларидан бирининг зиммасига юклатилади. Мазкур масалага доир қарор Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Назорат фаолияти режасининг шакллантирилган лойиҳаси Қонунчилик палатаси Спикерига кўриб чиқиш учун тақдим этилади, у мазкур режани маромига етказиш учун ўз эътирозлари билан қайтаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қонунчилик палатаси Спикерининг фикр-мулоҳазалари мавжуд бўлмаган тақдирда, Назорат фаолияти режаси лойиҳаси Қонунчилик палатасининг ёки Қонунчилик палатаси Кенгашининг муҳокамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Назорат фаолияти режасига киритиш учун Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан таклифлар тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан Назорат фаолияти режасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш уларнинг жорий йилдаги фаолияти натижаларига (қонун ижодкорлиги фаолияти, конференциялар, давра суҳбатлари ўтказиш, назорат фаолияти якунлари, парламентлараро фаолият ва бошқалар) якун ясаш билан бошланади. Якун ясалганидан кейин назорат тадбирлари доирасида қўшимча равишда ўрганилиши лозим бўлган масалалар аниқланади ва назорат тадбирларининг тахминий мавзулари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йил учун таклифлар тайёрлаш чоғида Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши (қонун лойиҳаларини биринчи, иккинчи ва учинчи ўқишларда кўриб чиқиш) пайтида Қонунчилик палатасининг қўмитаси масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, шунингдек Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши амалиётини ўрганишга қаратилган назорат тадбирларини ўтказиш зарурати ҳам ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таклифларни тайёрлаш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларидан ёки маърузаларидан (нутқларидан) келиб чиқадиган топшириқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма қарорида ёки Қонунчилик палатасининг қарорида кўрсатилган топшириқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Спикерининг топшириғи ёки тавсияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси Кенгашининг топшириғи ёки тавсияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўмита аъзолари бўлган ва сиёсий партиялар фракцияларининг вакиллари ёки Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи аъзолари бўлган депутатларнинг тегишли сиёсий партия фракциясининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг (бундан буён матнда депутатлар бирлашмалари деб юритилади) қарорига асосланган таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган назорат тадбирларининг якунлари, шу жумладан парламент сўровига жавоб эшитуви ёки парламент эшитувларини ўтказиш якунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конференциялар ва давра суҳбатлари якунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари якунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, парламент сўровлари ва парламент эшитувларини тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни таҳлилий жиҳатдан ҳар томонлама ишлаб чиқиш зарурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якунларига кўра қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиш ҳолатини баҳолаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа асослар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таклифлари дастлаб уларнинг мажлисларида муҳокама қилинади. Бунда Қонунчилик палатаси қўмитасининг ҳар бир аъзоси ўз фикрини билдиришга ва назорат тадбирининг мавзусини таклиф этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Депутатлар бирлашмалари Назорат фаолияти режасига киритиш учун бериладиган таклифларни тайёрлашда Қонунчилик палатаси қўмиталаридаги ўз вакиллари — депутатлар бирлашмаларининг аъзоси бўлган депутатлар орқали иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таклифлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларини ўтказиш зарурияти асосланган бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларининг мақсади аниқ белгиланган ва таърифланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларининг мавзулари Назорат фаолияти режасига киритиш учун таклиф берган Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ихтисослигига мувофиқ бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларининг мавзулари долзарб хусусиятга эга бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий эҳтиёжларидан келиб чиқиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирлари бажариб бўладиган ва натижали бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларини ўтказиш якунларига эҳтиёж бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларининг пировард натижаларини тахмин қилиш имконияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Назорат фаолияти режасига киритиш учун таклифлар тайёрланаётганда тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари белгиланиши керак. Қонунчилик палатаси қўмитасининг таклифи жадвал шаклида расмийлаштирилиши лозим (илова қилинади). Қонунчилик палатаси қўмиталарининг таклифларига қуйидагиларни қамраб олган тушунтириш хатлари илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирининг мақсади тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири мавзусига оид ишларнинг ҳолатига доир шарҳ (таҳлил);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирини ўтказиш заруриятининг асоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирини ўтказишдан кутилаётган натижалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишга доир назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиб-таомили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йил бошида, тасдиқланган Назорат фаолияти режаси асосида Қонунчилик палатаси қўмитасининг мажлисида қўмита аъзолари орасидан назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш учун масъул бўлган депутатлар (депутатлар гуруҳи) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Назорат тадбирини тайёрлаш ва ўтказиш учун масъул бўлган депутат Қонунчилик палатаси қўмитасининг қарори қабул қилинганидан кейин беш иш куни ичида Назорат тадбирини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режасини тузади ҳамда уни Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси билан келишиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга доир тадбирлар режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органларига сўровлар юбориш (сўровлар Қонунчилик палатаси қўмитасининг бланкасида расмийлаштирилади ва Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси томонидан имзоланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур амалий маслаҳатлар олиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мутахассисларни таклиф этиш (таклифномалар Қонунчилик палатаси қўмитасининг бланкасида расмийлаштирилади ҳамда Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси томонидан имзоланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этилишини ўрганиш мўлжалланилаётган Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини ижро этиш учун қабул қилинган қонуности ҳужжатлари рўйхатини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этилишини ўрганиш мўлжалланилаётган Ўзбекистон Республикаси қонунини ижро этиш юзасидан қабул қилинган қонуности ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар ва ички ҳужжатларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири мавзусига доир халқаро тажрибани ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конференция ёки давра суҳбати ўтказиш (тадбир экспертлар ва олимларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қўмитаси номидан ўтказилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмитасининг мажлисида давлат органи раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси қонуни ижро этилишини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини ижро этиш мақсадида қабул қилинган қонуности ҳужжатларини ва норматив (ички) ҳужжатларни таҳлил қилиш чоғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органлари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органларининг мақсадлари ва вазифаларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши мақсадида қабул қилинган фармонлари ва қарорлари ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси қонунини ижро этиш мақсадида қабул қилинган қарорлари ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунини ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органи томонидан қабул қилинган норматив (ички) ҳужжатлар (ички буйруқлар, фармойишлар ва ҳоказо) сўраб олинади ҳамда таҳлил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги камчиликлар ва номувофиқликлар, Ўзбекистон Республикаси қонунининг нормалари билан мазкур Ўзбекистон Республикаси қонунини ижро этиш мақсадида қабул қилинган қонуности ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар, ички ҳужжатлар ўртасидаги тафовутлар ёки зиддиятлар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси қонунини ижро этиш учун қабул қилинган қонуности ҳужжатлари ва норматив (локаль) ҳужжатлар таҳлилининг якунлари алоҳида маълумотнома тарзида расмийлаштирилиб, Қонунчилик палатасининг қўмитаси томонидан Қонунчилик палатаси Спикерининг мазкур қўмита фаолиятига мутасадди бўлган ўринбосари кўриб чиқиши учун тақдим этиладиган бажарилган ишлар тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотномани шакллантиришга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси қонуни ижро этилиши учун қабул қилинган қонуности ҳужжатлари ва норматив (локаль) ҳужжатлар таҳлили асосида Қонунчилик палатаси қўмитаси томонидан дастлабки тарздаги хулосалар ва тавсиялар тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки тарздаги хулосалар ва тавсиялар асослилигининг тасдиғини олиш мақсадида Қонунчилик палатасининг қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қонуни ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органининг фикрини сўраши, мутахассислар ва олимларни таклиф қилиши, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа шу каби тадбирлар ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Назорат тадбирини тайёрлаш ва ўтказиш тадбирлари режасини рўёбга чиқариш якунлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида йиғма таҳлилий маълумотнома тайёрланади, унда бажарилган иш якунлари, Қонунчилик палатаси қўмитасининг дастлабки тарздаги хулосалари ва тегишли тавсиялари, Ўзбекистон Республикаси қонуни ижро этилиши учун масъул бўлган давлат органининг нуқтаи назари қисқача тавсифланади, шунингдек жойга бориб назорат тадбири ўтказиш зарурлиги асослаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бажарилган иш тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотнома Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси томонидан Қонунчилик палатаси Спикерининг мазкур қўмита фаолияти учун мутасадди бўлган ўринбосарига юборилади. Йиғма таҳлилий маълумотнома маромига етказиш учун Қонунчилик палатасининг қўмитасига қайтариб юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси жойга бориб назорат тадбири ўтказиш тўғрисидаги масалани Қонунчилик палатаси Спикерининг мазкур қўмита фаолияти учун мутасадди бўлган ўринбосари билан келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жойга бориб назорат тадбири ўтказиш масаласи бўйича эътирозлар бўлмаса, Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси ёки унинг ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органининг раҳбарига белгиланган назорат тадбири тўғрисида олдиндан хат юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул депутатнинг таклифига биноан ишчи гуруҳининг таркибини белгилайди ва ташкилотларнинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган ходимлари иштироки тўғрисидаги масалани тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳи аъзоларини бажарилган иш тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотнома билан таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш йўналишлари ва объектларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳи аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган иш тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотномада кўрсатилган дастлабки тарздаги хулосалар ва тавсияларни инобатга олган ҳолда саволнома тайёрлаб, уни тегишли давлат органининг раҳбарига олдиндан юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Назорат тадбири жойга бориб ўтказилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмитасининг бажарилган иш тўғрисидаги йиғма таҳлилий маълумотномада кўрсатилган дастлабки тарздаги хулосалари ёки тавсияларининг тўғрилиги ёки нотўғрилиги текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмитасининг сўровлари бўйича давлат органи раҳбарлари томонидан аввал тақдим этилган ахборотнинг ишончли эканлиги ёки ишончли эмаслиги ва қай даражада тугаллиги текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ходимларининг таркиб топган иш амалиёти Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига қай даражада мувофиқлиги текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини ижро этиш учун қабул қилинган қонуности ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва ички ҳужжатлар бор-йўқлиги аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ходимларининг малакасини ва мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг қандай бораётганлигидан хабардорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси қонуни нормалари ижро этилишини таъминлаш учун қабул қилинган муайян чора-тадбирлар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўтказилган назорат тадбири якунлари бўйича якуний маълумотнома (5 — 10 бет) тайёрланади. Якуний маълумотномада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбири ўтказилган сана ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органининг назорат тадбири ўтказилишида иштирок этган вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонуни ижро этилиши борасидаги ишлар ҳолатининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмитасининг асослантирилган хулосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмитасининг (агар камчиликлар ва хатоликлар мавжуд бўлса) давлат органи фаолиятини такомиллаштириш ёки амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш бўйича асослантирган таклифлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Якуний маълумотнома ишчи гуруҳи аъзолари ва Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси томонидан имзоланади. Якуний маълумотнома ишчи гуруҳи Қонунчилик палатасига қайтиб келганидан кейин кўпи билан уч иш куни ичида тайёрланади. Якуний маълумотноманинг нусхаси мазкур қўмита учун масъул бўлган Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарига тақдим этилади, шунингдек маълумот учун давлат органининг раҳбарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қонунчилик палатаси қўмитасининг якуний маълумотномада кўрсатилган хулосалари ва таклифлари расмий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Якуний маълумотнома Қонунчилик палатаси қўмитасининг мажлисида тегишли давлат органи раҳбарини таклиф этган ҳолда муҳокама қилинади. Давлат органи раҳбарининг Қонунчилик палатаси қўмитасининг хулосалари ва таклифларига доир нуқтаи назари Қонунчилик палатасининг қўмитасига олдиндан ёзма равишда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қонунчилик палатасининг қўмитаси якуний маълумотномани кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилади, унда аниқ баён этилган тавсиялар ва Қонунчилик палатаси қўмитасининг қарори тегишли давлат органи томонидан кўриб чиқилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қонунчилик палатаси қўмитасининг қарорида мазкур қўмитанинг Қонунчилик палатаси қўмитаси қарорининг ижро этилиши бўйича келиб тушган ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил этиш вазифаси зиммасига юклатилган масъул аъзоси ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қонунчилик палатаси қўмитаси қарорини бажариш бўйича тақдим этилган ахборот етарли бўлмаса, парламент сўрови юбориш ёки парламент эшитуви ўтказиш тўғрисида ташаббус билан чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш тартиб-таомили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши устидан назорат Қонунчилик палатасининг қарорларида кўрсатилган Қонунчилик палатаси қўмиталари ёки депутатлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича тадбирларни рўёбга чиқариш мақсадида Қонунчилик палатаси ихтисослашган қўмитаси аъзолари орасидан ишчи гуруҳи шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қонунчилик палатасининг қарори Қонунчилик палатасининг қарорида назарда тутилган муддатларда ижро этилганлиги тўғрисидаги ахборот келиб тушган тақдирда, ишчи гуруҳи ушбу ахборотни ҳар томонлама таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қонунчилик палатаси қарорининг ижро этилиши тўғрисидаги ахборотда кўрсатилган маълумотларни аниқлаштириш мақсадида ёки бундай ахборот ўз вақтида тақдим этилмагани тақдирда, ишчи гуруҳининг таклифига биноан Қонунчилик палатаси тегишли қўмитасининг раиси томонидан тегишли давлат органларига ёзма шаклдаги сўровлар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Зарурат тақозо этган тақдирда, ишчи гуруҳи Қонунчилик палатасининг Кенгаши билан келишган ҳолда Қонунчилик палатаси қарори ижро этилишининг боришини жойга бориб ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қонунчилик палатаси қарорининг ижро этилиши тўғрисидаги ахборотнинг ва депутатларнинг ёзма сўровлари асосида давлат органи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг якуний таҳлили бўйича Қонунчилик палатаси қарорининг ижро этилганлиги ёки ижро этилмаганлиги тўғрисида хулосалар тайёрланади (Қонунчилик палатаси қарорида баён қилинган кўрсатмаларнинг лозим даражада ёки тугал даражада ижро этилмаганлиги Қонунчилик палатаси қарорини ижро этмаганлик деб ҳисобланади). Хулосалар якуний маълумотнома шаклида тайёрланиб, Қонунчилик палатаси Спикерининг мазкур масала бўйича мутасадди бўлган ўринбосарига тақдим этилади. Тақдим этилган хулосалар асослантирилмаган ёки тақдим этилган ахборот тугал бўлмаган тақдирда, маълумотнома маромига етказиш учун қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қонунчилик палатаси қарорининг ижро этилиши якунлари тўғрисидаги ахборот Қонунчилик палатаси қарорида кўрсатилган Қонунчилик палатаси қўмитаси ёки депутатлари томонидан Қонунчилик палатаси Кенгашининг кўриб чиқиши учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қарорининг ижро этилиши натижаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг қарорида кўрсатилган Қонунчилик палатаси қўмитаси ёки депутатларининг Қонунчилик палатаси қарори ижро этилишини таъминлаш бўйича фаолиятига баҳо берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қонунчилик палатаси Кенгаши Қонунчилик палатасининг қарори ижро этилмаганлиги тўғрисидаги хулосалар ифода этилган қарор қабул қилган тақдирда, ушбу масалани Қонунчилик палатаси мажлисида Қонунчилик палатаси қарорининг лозим даражада ижро қилинишини таъминламаган давлат органи раҳбарини таклиф қилган ҳолда кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан ўтказилган назорат тадбирларининг якунлари йилнинг ҳар чорагида Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисларида кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси Спикери ёки унинг ўринбосарлари ёхуд Қонунчилик палатаси қўмиталари раисларининг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлисларида назорат тадбирларига дахлдор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Назорат тадбирларининг якунлари бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ёки Қонунчилик палатасининг веб-сайтида жойлаштириш учун ахборот материаллари тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Назорат тадбирлари давомида қоғозда ёки электрон шаклда тайёрланган маълумот материаллари ва ҳужжатларининг нусхалари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг раислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари фаолиятига доир маълумотларнинг ахборот базаси тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси Девонининг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорлари ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_________________________________________________ қўмитасининг

‎Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
‎палатаси қўмиталарининг назорат қилиш фаолияти
‎ режасига киритиш учун
‎ ТАКЛИФИ
‎ ‎

Т/р‎

Тадбирнинг номи ва мақсади‎

Тадбирни ўтказиш муддатлари ва жойи‎

Ижро қилувчилар‎

Тадбирнинг тахмин қилинаётган якунлари‎

1.‎

2.‎

3.‎


‎‎‎Қўмита раиси
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 10-сон, 282-модда)