Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 03.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1551-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 03.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1551-3
Кучга кириш санаси
08.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 февралда 1551-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли «2016 — 2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), туман Фермерлар кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, тегишли пахта тозалаш корхонаси, туман «Давуруғназоратмарказ» инспекцияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отряди, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман «Давтехназорат» инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия котиби этиб, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими тайинланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш ҳуқуқига пахта етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўзанинг янги, истиқболли навларини дастлабки кўпайтирувчи ва районлашган навларининг бирламчи уруғчилиги билан шуғулланувчи махсус жиҳозланган лаборатория ҳамда малакали мутахассисларга эга бўлган хўжаликлар (элита хўжаликлари) танловда иштирок этмай супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида даъвогарларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хўжаликлар ер майдонининг тупроқ унумдорлиги — туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасига асосан 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хўжаликларнинг пахта экиладиган майдони — туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади (пахта экиладиган майдон 10 гектардан кам бўлган ҳолда 0 балл қўйилади). Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хўжаликларнинг оқар сув таъминоти — ирригация тизими бошқармаси маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги — туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномасига асосан 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи — меҳнат дафтарчасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хўжаликда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг (агрономнинг) маълумоти — маълумоти тўғрисидаги ҳужжатга асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисобварағида пул маблағлари мавжудлиги — банк томонидан берилган маълумотнома (банк раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган) асосида 0 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги (уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб) — техника воситалари техник паспортлари ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасига асосан 2 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга техника воситалари техник паспортларининг асли кўрсатилган ҳолда унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ва «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномасининг асли тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техника воситаларини баҳолашда техник паспортда техника воситасининг созлигини тасдиқловчи белги мавжуд бўлган техника воситаларигина баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техника воситаларини баҳолашда улар учун қўйилган баллар йиғиндиси 10 баллдан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) даъвогар томонидан сўнгги 3 йил ичида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги –шартнома тузган пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) хўжаликнинг сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги — шартнома тузган пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома асосида 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумотноманинг асли тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 21 — 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Танловда ғолиб бўлган хўжаликлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (алоҳида-алоҳида) танлов якунланганидан сўнг 7 кун ичида комиссия томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича йиғилган барча ҳужжатлар ва маълумотлар комиссия томонидан умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат бўлган йиғмажилдда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғмажилд танлов якунланганидан сўнг 7 кун ичида комиссия томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмалари 7 кун ичида йиғмажилдларни ҳудуд бўйича умумлаштириб, умумлаштирилган йиғмажилдни Ғўза уруғчилиги республика марказига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳар бир йиғмажилд қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлардан иборат бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туман ҳокимининг танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлаш ва танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича комиссия томонидан қабул қилинган баённомалар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) танлов ўтказиш ва унинг якуни бўйича бошқа таҳлилий маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Танловда ғолиб бўлган хўжаликларнинг ҳужжатлари (алоҳида-алоҳида) ҳамда йиғмажилдларнинг тўлиқ юритилиши ва уларнинг белгиланган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига топширилиши учун комиссия раиси ва котиби масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан топширилган танловда ғолиб бўлган хўжаликларнинг ҳужжатлари (алоҳида-алоҳида) ҳамда йиғмажилдларнинг сақланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмалари раҳбари масъул ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йилига камида икки марта нав тозалиги бўйича дала кўригини ўтказиб, навга хос бўлмаган ғўза тупларидан тозалаш ишларини ташкиллаштиради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Фермерлар кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бош директори Я. ХИДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда даъвогарларнинг имкониятларини баҳолайдиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар
(ҳолатлар)

Рейтинг
кўрсаткичлари

Рейтинг
баллар

Асослаш учун тақдим
этилган ҳужжат(лар)

1.

Тупроқ унумдорлиги

(бонитет балл)

60 балл

ва ундан юқори

10 балл

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномаси

50 баллдан

60 баллгача

8 балл

40 баллдан

50 баллгача

1 балл

2.

Пахта экиладиган майдон

40 гектар

ва ундан юқори

10 балл

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотномаси

30 гектардан

40 гектаргача

6 балл

20 гектардан
30 гектаргача

4 балл

10 гектардан
20 гектаргача

2 балл

3.

Оқар сув таъминоти

яхши

10 балл

Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси

ўртача

5 балл

ёмон

0 балл

4.

Сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги,

шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда кузатилмаган

10 балл

Туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномаси

сўнгги 2 йилда кузатилмаган

5 балл

сўнгги 1 йил давомида кузатилган

1 балл

сўнгги 3 йил давомида кузатилган

0 балл

5.

Хўжалик раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти

уруғчилик бўйича агроном

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

агроном

9 балл

иқтисодчи

8 балл

ҳуқуқшунос

7 балл

инженер, ҳисобчи

5 балл

механик, зоотехник, ветеринар ва бошқа мутахассислар

4 балл

6.

Хўжалик раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи

15 йил

ва ундан юқори

10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан

15 йилгача

8 балл

5 йилдан

10 йилгача

6 балл

3 йилдан

5 йилгача

4 балл

1 йилдан

3 йилгача

2 балл

7.

Хўжаликда ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг (агрономнинг) маълумоти

Олий

10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат

ўрта махсус

5 балл

8.

Хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисобварағида мавжуд пул маблағлари

энг кам иш ҳақининг

1000 баробари

ва ундан юқори миқдорда

10 балл

Банк томонидан берилган маълумотнома

энг кам иш ҳақининг

800 баробаридан 1000 баробаригача миқдорда

8 балл

энг кам иш ҳақининг

500 баробаридан

800 баробаригача миқдорда

6 балл

энг кам иш ҳақининг

200 баробаридан 500 баробаригача миқдорда

4 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан 200 баробаригача миқдорда

2 балл

энг кам иш ҳақининг

100 баробаридан кам бўлса

0 балл

9.

Даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори

2 балл

Техника воситалари техник паспорти, «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномаси

ишлов бериш трактори (култиватор билан)

2 балл

чопиқ трактори

(ОВХ-600)

(2 та тиркама билан)

2 балл

ер текислагич, грейдер, чизель

(мола, борона комплектда)

2 балл

пушта олгич

2 балл

10.

Сўнгги 3 йил ичида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилганлиги

сўнгги 3 йил

ичида бажарган

10 балл

Пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома

сўнгги 2 йил

ичида бажарган

5 балл

сўнгги 1 йил

ичида бажарган

1 балл

11.

Сўнгги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги

40 центнер

ва ундан юқори

10 балл

Пахта тозалаш корхонаси томонидан берилган маълумотнома

35 центнердан

40 центнергача

8 балл

30 центнердан

35 центнергача

6 балл

25 центнердан

30 центнергача

2 балл

25 центнер

ва ундан кам

0 балл

».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 46-модда)