Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 28.01.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2755
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 28.01.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2755
Кучга кириш санаси
01.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 январда 2755-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 11 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 11 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/03-26/29-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сонли «Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 октябрдаги 305-сонли «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корпоратив бошқарувчи малака аттестати (бундан буён матнда малака аттестати деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (бундан буён матнда Олий мактаб деб юритилади) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари сифатида тайинланадиган шахслар малака аттестатини олиши шарт, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси томонидан кузатув кенгаши аъзоси сифатида илгари сурилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан хорижий шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгаши таркибига киритиш учун малака аттестатига эга номзодлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) ҳисобланган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари — белгиланган талабларга мувофиқ бўлган номзодлар тасдиқлангунга қадар муддатда. Бунда ушбу раҳбарлар мазкур муддат мобайнида ўзининг ўрнига ёки қўшимча равишда ўзининг ходимларини кузатув кенгаши таркибига номзод сифатида тайинлаш ҳуқуқига эга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Малака аттестатини олиш учун фақат Олий мактабнинг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатига эга бўлган шахслар даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда ариза ушбу ўқув курслари якунланган кундан бошлаб бир йил мобайнида берилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб Малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахслар билан суҳбат ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Малака аттестатини бериш суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахс (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Олий мактабга Ф.И.О., паспорт ва боғланиш маълумотлари, иш жойи кўрсатилган аризани тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аризачи бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун аризачи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий мактаб ариза олган кундан бир иш куни мобайнида аризачини суҳбатга киритиш ҳақида қарор қабул қилади ёки мазкур Низомнинг 3 ва 18-бандлари талабларига риоя этилмаган тақдирда, асослантирилган рад жавобини юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суҳбат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Агентлик ва Олий мактабнинг масъул ходимларидан иборат таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади. Комиссия таркибига қўшимча равишда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин. Комиссиянинг шахсий таркиби Олий мактаб директори қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзоларининг сони 9 кишидан кам бўлмаслиги керак. Комиссиянинг раиси Олий мактаб директори, унинг йўқлигида эса ўрнини босувчи шахс ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия мажлислари аризалар мавжудлигида ҳар жума куни ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий мактаб комиссия мажлиси ўтказилишидан камида 2 кун олдин ўтказилиш санаси ва жойи ҳақида ўз веб-сайтида маълумотни эълон қилади ва комиссия аъзоларини хабардор қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия йиғилишлари аъзоларининг камида 75 фоизи иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир аризачи билан суҳбат ўтказишнинг давомийлиги 15 дақиқадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суҳбат давлат тилида ўтказилади. Суҳбат аризачининг сўровига асосан Олий мактабнинг имкониятларидан келиб чиқиб бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида баённома шаклида расмийлаштириладиган қарор қабул қилинади. Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суҳбатдан ўтмаганда ёки суҳбатга келмаганда комиссия томонидан кейинчалик аризачини хабардор қилган ҳолда малака аттестатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган шахс корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курслари тугаган кундан бир йил мобайнида умумий тартибда 3 мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суҳбатдан ўтган шахс комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 3 ой муддатда Олий мактабга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Шундан сўнг Олйи мактаб томонидан 3 кун муддатда малака аттестати расмийлаштирилади ва берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи томонидан 3 ой муддатда Олий мактабга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида қиймат тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилмаганда комиссия қарорининг ушбу аризачига малака аттестатини бериш бўйича қисми ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 28 июндаги 116-1, 04-25/01-17-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-2, 12.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.07.2019 й., 10/19/2755-2/3413-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ва узайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака аттестати бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Малака аттестати бланкаси мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб Малака аттестатини қайта расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш унда кўрсатилган паспорт маълумотларининг ўзгариши муносабати билан амалга оширилади. Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Олий мактабга қуйидагиларни тақдим этади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака аттестатининг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт маълумотларига киритилган ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатини олишда тўланадиган қийматнинг ярми миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида аввал берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига малака аттестатининг янги бланкасини бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал берилган малака аттестатининг бланкаси йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака аттестатининг дубликати йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган малака аттестатининг ўрнига берилади. Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Олий мактабга қуйидагиларни тақдим этади:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқсиз холга келган малака аттестатининг асл нусхаси (малака аттестати яроқсиз ҳолга келганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатини олишда тўланадиган қийматнинг ярми миқдори тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Малака аттестатининг дубликатини бериш мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 5 кун мобайнида аввал берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига юқори ўнг бурчагида «Дубликат» сўзи кўрсатилган малака аттестатининг янги бланкасини бериш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз холга келган аввал берилган малака аттестатининг бланкаси йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Олий мактаб малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестати берилган сана ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака аттестатига эга бўлган шахсларнинг паспорт, боғланиш маълумотлари ва иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта расмийлаштирилган малака аттестатлари ва уларнинг дубликатлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 11 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори Б. ГАНИХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 11 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI НUZURIDAGI LOYIНA BOSНQARUVI MILLIY AGENTLIGI QOSНIDAGI ABU RAYНON BERUNIY NOMIDAGI BIZNES VA BOSНQARUV RESPUBLIKA OLIY MAKTABI


REPUBLICAN GRADUATE SCНOOL OF BUSINESS AND MANAGEMENT NAMED AFTER ABU RAYНAN BERUNI UNDER TНE NATIONAL AGENCY OF PROJECT MANAGEMENT UNDER TНE PRESIDENT OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

‎Tartib raqami ________________ ‎‎______________________-son

‎‎KORPORATIV BOSНQARUVCНINING MALAKA ATTESTATI

‎‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(malaka attestati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi)

‎‎pasport ma’lumotlari: __________________________________________________________________________
‎‎20___ yil «_____» ____________dan 20___ yil «_____» ____________gacha amal qiladi.
‎‎____________________________________ ‎‎____________________________________

‎‎(F.I.O.)

‎‎(imzo)

M.O’.‎
(илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 11 мартдаги 53, 01/10-10/52-сонли қарори (рўйхат рақами 2755-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 39-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2019 й., 10/19/2755-1/2778-сон, 12.07.2019 й., 10/19/2755-2/3413-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)