Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2019 21.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2741
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 21.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2741
Кучга кириш санаси
29.03.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси» тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 21 декабрда 2741-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 12 июндаги 254-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2741-1, 12.06.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сон «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги 215-сон «Истиқболли инвестиция таклифларини келишиш механизмини ҳамда хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси» тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015/23-10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 9 ноябрдаги 2015/23-10, 104, 98-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси» тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги 215-сонли «Истиқболли инвестиция таклифларини келишиш механизмини ҳамда хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси» тизимида инвестиция таклифларини ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш ва келишиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция таклифларининг ягона электрон базаси (бундан буён матнда ИТЯЭБ деб юритилади) — лойиҳа тўғрисидаги барча керакли маълумотлар сақланадиган, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (бундан буён матнда ТИАИСВ деб юритилади) томонидан шакллантириладиган инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортлари электрон базаси ҳисобланувчи ихтисослаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифи — ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этишни кўзда тутувчи лойиҳани амалга оширишга оид таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускорлари — вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари — уларнинг тасарруфига кирувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилишга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда йирик корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар, вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширишга таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлар ва кредиторлар — хорижий юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва халқаро молия ва иқтисодий институтлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ўз ваколатлари доирасида келишишни таъминловчи давлат бошқаруви органлари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Молия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий инвестиция дастури — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан йиллик асосда ишлаб чиқиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва ТИАИСВ билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган дастур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат инвестиция дастури — Ҳукумат қарори билан тасдиқланадиган, Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш билан амалга ошириладиган Инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастурларини, шунингдек хорижий инвесторлар ва кредиторларни излаш ва танлаш ишлари олиб борилаётган Устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхатини ўз ичига олган ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ИТЯЭБни шакллантириш ва ишлашидан асосий мақсад хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ваколатли органлар билан келишиш жараёнини соддалаштириш ва жадаллаштириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ИТЯЭБ тизимининг ишлаши ва унга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лойиҳа ташаббускорлари ва ваколатли органларнинг ИТЯЭБ тизимига кириш ҳуқуқи тизимнинг техник маъмури ҳисобланадиган ТИАИСВ томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ИТЯЭБ тизимининг узлуксиз ишлаши ва техник қўллаб-қувватлаш ТИАИСВ ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ИТЯЭБ тизимини шакллантириш бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа ташаббускорлари ҳар йили Давлат инвестиция дастури ва ҳудудий инвестиция дастурлари тегишли равишда тасдиқлангандан кейин 30 кун мобайнида хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш талаб қилинадиган инвестиция таклифлари ва лойиҳалар паспортларини ишлаб чиқади ва барча параметрларини кўрсатган ҳолда ИТЯЭБ тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли органлар қуйидаги муддатларда инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини келишади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги — инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келиб тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келиб тушган кундан бошлаб 10 кун мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИАИСВ — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келиб тушган кундан бошлаб 3 кун мобайнида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ИТЯЭБ тизимида киритиш ва келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини ваколатли органлар билан келишиш кетма-кетлиги лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини ИТЯЭБ тизимида киритиш босқичида автоматик тарзда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти киритилгандан сўнг, лойиҳа ташаббускори ИТЯЭБ тизимида ўрнатилган кетма-кетликка мувофиқ инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини ваколатли органлар билан келишиш учун юборади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизими томонидан тегишли тартиб рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти тегишли ваколатли органга жўнатиш жараёни тугалланган вақтдан бошлаб унга ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда «Келишиш кутилмоқда» мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишиш учун келиб тушган ваколатли орган уни мазкур Низомнинг 7-банди билан белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомининг 1 ва 1а-сонли иловаларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг сифати ва тўлиқлиги бўйича эътирозлар аниқланган ҳолатда, инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишилишида сабабларини кўрсатган ҳолда рад этади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда «Қайтарилди» мақоми берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаган ҳолатда уни келишади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда «Келишилди» мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лойиҳа ташаббускори инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишилишида рад этилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида уни қайта ишлаб чиқиши ва бевосита инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти келишилишида рад этган ваколатли органга қайтадан келишиш учун тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортини барча ваколатли органлар билан келишиш жараёни тугагандан сўнг инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти ТИАИСВ қошидаги Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги «Ўзинфоинвест»нинг www.uzinfoinvest.uz сайтида (бундан буён матнда сайт деб юритилади) жойлаштирилади. Бунда инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ИТЯЭБ тизимида автоматик тарзда «Эълон қилинди» мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Эълон қилинди» мақомини олган инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти лойиҳа ташаббускори томонидан таҳрир қилинмайди ва ҳар бир сайт фойдаланувчиси учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспортига ТИАИСВ томонидан ИТЯЭБ тизимида «Амалга оширилди» мақоми берилади, шундан сўнг инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти тўғрисидаги маълумотлар сайтдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кейинги йилда Давлат инвестиция дастурига киритилмаган истиқболли лойиҳаларга ТИАИСВ томонидан «Тугатилди» мақоми берилади, шундан сўнг инвестиция таклифи ва истиқболли лойиҳа паспорти тўғрисидаги маълумотлар сайтдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Лойиҳалар ташаббускорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Лойиҳа ташаббускорлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИТЯЭБ тизими техник маъмуридан мазкур тизимдан фойдаланишда техник ёрдам ва маслаҳатлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар билан келишиш учун ИТЯЭБ тизимига инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортлари ёки уларнинг алоҳида параметрларини улар ваколатли органлар томонидан келишилишида рад этилгандан сўнг қайта ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лойиҳа ташаббускорлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 6-банди билан белгиланган муддатни бузмасликка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик ИТЯЭБ тизимида ваколатли органлар билан келишилган ҳолда мунтазам равишда инвестиция таклифлари ва лойиҳалар паспортлари параметрлари янгиланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ИТЯЭБ тизимига киритишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги ПҚ-927-сонли қарори билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ва ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги низомининг 1 ва 1а-сонли иловаларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларни сифатли ва тўлиқ тақдим этилишини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий инвестицияларни жалб этишни кўзда тутувчи хусусийлаштирилаётган объектлар ва давлат активлари бўйича салоҳиятли хорижий инвесторлар ва кредиторлар доирасини аниқлаш, шунингдек келгусида улар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида, инвестиция таклифлари ва истиқболли лойиҳалар паспортларини ИТЯЭБ тизимига киритиш орқали хусусийлаштирилаётган объектлар ва давлат активлари рўйхатини ТИАИСВга тақдим этади. Бунда уларни сайтда жойлаштиришда ваколатли органлар билан келишиш тартиб-таомили талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х. МИРЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 9 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 635-модда)