Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ХИЗМАТИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 131-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш ишлари сифатини яхшилаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш, ҳимоя тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тугатилган «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари негизида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказини бошқариш ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 20 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 17 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
3. Қуйидагилар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликлари, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари, бегона ўтлар ва чигирткага қарши курашиш ва уларнинг профилактикаси бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш;
комплекс тадқиқотларни амалга ошириш, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши имкониятларини ўрганиш ва прогноз қилиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ҳимоянинг кимёвий ва биологик воситалари, стимуляторлар билан таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолини ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида методик таъминлаш, қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш бўйича ишларни шартнома шартларида амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини қириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирларини ўтказиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Адлия вазирлиги билан биргаликда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази тўғрисидаги низомни, унинг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомни, шунингдек Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тартибини тасдиқласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ҳудудий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсин.
5. Қуйидагилар:
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази ҳамда унинг ҳудудий ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини бюджет маблағлари ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳисобига молиялаштиришнинг амалдаги тартиби;
Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари учун — Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказидаги молиялаштириш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари сақлаб қолинсин.
6. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирига зарурат бўлганда Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг марказий аппарати ва тасарруфидаги ташкилотлар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига хорижий инвесторлардан тушадиган маблағлар, халқаро грантлар ва бошқа манбалар (бюджет маблағларидан ташқари) ҳисобига белгиланган тартибда махсус инновация жамғармаси ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
7. Тугатилган «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинган асосий ва айланма воситалар Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказига ва унга қарашли ташкилотларга берилсин.
8. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази учун 2 та енгил автомобиль лимити белгилансин.
9. Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур кўчаси, 4-уйдаги Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институти биносига жойлаштирилсин.
10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказини телефон алоқаси, шу жумладан Ҳукумат телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга белгиланган тартибда мувофиқлаштирсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 март,
148-сон
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг ташкилий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарорига
2-ИЛОВА
2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказининг ижро этувчи аппарати тузилмаси
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарорига
4-ИЛОВА
2004 йил 29 мартдаги 148-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республика агрокимё станцияси марказий аппаратининг тузилмаси
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агрокимё станцияси аппаратининг тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 13-сон, 150-модда)