LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 85-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 1919 йилда Женевада қабул қилинган ва 1952 йил 28 июнда қайта кўриб чиқилган Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 103-Конвенцияга қўшилиши ҳақида»ги Қарорига асосан қўшилган.
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1952 йилнинг 4 июнида ўзининг Ўттиз бешинчи Сессиясига тўпланиб, оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг еттинчи банди ҳисобланиб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз эллик иккинчи йил июнь ойининг йигирма саккизинчи кунида қуйидаги «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 1952 йилги (қайта кўриб чиқилган) Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
1. Ушбу Конвенция саноат корхоналарида, носаноат ва қишлоқ хўжалик ишларида банд бўлган аёлларга, шу жумладан, касаначи сифатида ёлланган аёлларга нисбатан қўлланилади.
2. Мазкур Конвенция мақсадлари учун «саноат корхоналари» атамаси давлат ва хусусий корхоналарни, шунингдек, уларнинг ҳар қандай бўлимларини ўз ичига олади ва хусусан қуйидагиларни қамраб олади:
b) буюмлар ишлаб чиқариладиган, ўзгартириладиган, тозаланадиган, таъмирланадиган, безаладиган, сайқал бериладиган, сотишга тайёрланадиган, бузиладиган ёки йўқ қилинадиган корхоналарни ёки материаллар қайта ишланадиган корхоналарни, шу жумладан, кемасозлик билан шуғулланадиган корхоналарни, электр қуввати ёки ҳар қандай двигатель қуввати ишлаб чиқарадиган, трансформация қилинадиган ёки узатиладиган корхоналарни;
с) қурилиш ва иншоотлар қурилиши билан шуғулланувчи корхоналарни, хусусан, қуриш, таъмирлаш, сақлаш, қайта қуриш ёки бузиш билан шуғулланувчи корхоналарни;
d) йўллар, темир йўллар, денгиз, ички сув йўллари орқали ёки ҳаво йўллари орқали йўловчиларни ёки юкларни ташиш билан шуғулланадиган, шу жумладан, юкларни порт, причал, пристань, юк омборларида ёки аэропортларда ташиш билан шуғулланадиган корхоналарни.
3. Мазкур Конвенция мақсадлари учун «носаноат иш турлари» атамаси қуйидаги давлат ёки хусусий корхоналарда ёки хизматларда бажариладиган ёки улар билан боғлиқ бўлган иш турларини ўз ичига олади:
е) меҳмонхоналар, пансионлар, ресторанлар, клублар, қаҳвахоналар ва бошқа шуларга ўхшаш дам олиш ва овқатланиш муассасалари;
f) касал, ногирон, қаровсизларни ёки етимларни даволайдиган ва уларга ғамхўрлик қиладиган муассасалар;
Шунингдек, ваколатли ҳокимият органи мазкур Конвенция қоидаларини кўллашга қарор қилган бошқа ҳар қандай носаноат иш турлари.
4. Мазкур Конвенция мақсадлари учун «қишлоқ хўжалик иш турлари» атамаси қишлоқ хўжалик корхоналарида, шу жумладан, экинзорлар хамда йирик саноатлаштирилган қишлоқ хўжалик корхоналарида бажариладиган барча иш турларини ўз ичига олади.
5. Ушбу Конвенция муайян корхона, корхона бўлими ёки иш турига нисбатан қўлланилишига тумон туғилган барча ҳолларда, мазкур масала ваколатли ҳокимият органи томонидан меҳнаткашлар ва иш берувчиларнинг тегишли ваколатли ташкилотлари билан, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса, маслаҳатлашилгандан сўнг ҳал қилинади.
6. Миллий қонун ҳужжатлари мазкур Конвенция қўлланилиши доирасидан фақат иш берувчининг оила аъзолари, миллий қонун-қоидалар белгилагани каби, ёлланадиган корхоналарни чиқариши мумкин.
Ушбу Конвенция мақсадлари учун «аёл» атамаси ёши, миллати, ирқи ёки эътиқоди, никоҳда бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, аёл жинсига мансуб ҳар қандай шахсни, «фарзанд» атамаси эса унинг ота-онаси никоҳда бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, хар қандай фарзандни англатади.
1. Аёл, унга нисбатан мазкур Конвенция қўлланилса, унинг эҳтимол тутилган туғиш вақтини тасдиқловчи тиббий гувоҳнома тақдим этилиши билан оналик таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
2. Оналик таътили муддати камида ўн икки ҳафтани ташкил этади ҳамда тугишдан кейинги мажбурий таътил муддатини ўз ичига қамраб олади.
3. Туғишдан кейинги мажбурий таътил муддати миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланади, аммо ҳеч бир холда олти ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас; оналик таътилининг бутун муддатидан қолган қолдиғидан, миллий қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилганига қараб, эҳтимол тутилган туғиш вақтигача ёки туғишдан кейинги мажбурий таътил муддати тугаганидан сўнг фойдаланилиши мумкин ёки унинг бир қисмидан эҳтимол тутилган туғиш вақтигача, қолган қисмидан эса тугишдан кейинги мажбурий таътил тугагандан сўнг фойдаланилиши мумкин.
4. Агар тугиш эҳтимол тутилган муддатдан сўнг рўй берса, ушбу муддатгача олинган таътил ҳар қандай ҳолда ҳам туғишнинг амалдаги муддатигача узайтирилади, бунда тугишдан кейинги мажбурий таътил давомийлиги қисқартирилмайди.
5. Ҳомиладорлик сабабли тиббий гувоҳлик билан аниқланган касалланиш ҳолида миллий қонун ҳужжатлари тугишгача бўлган давр учун қўшимча таътил муддатини кўзда тутади ва бунинг энг кўп давомийлиги ваколатли ҳокимият органи томонидан белгиланади.
6. Туғиш сабабли тиббий гувоҳлик билан аниқланган касалланиш ҳолида аёл туғишдан кейинги таътилини узайтириш ҳуқуқига эга бўлади ва бу узайтирилган таътил энг кўп муддати ваколатли ҳокимият органи томонидан белгиланиши мумкин.
1. 3-модда қоидаларига мувофиқ равишда оналик таътилида бўлган аёл пул ва тиббий нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
2. Пул нафақаси миқдори миллий қонун ҳужжатлари томонидан аёлнинг ўзи ва унинг фарзанди учун гигиена нуқтаи назаридан яхши ҳаётий шароитни ҳамда зарур турмуш даражасини таъминлайдиган тарзда белгиланади.
3. Тиббий нафақалар малакали акушерлар ёки врачлар томонидан аёл туғишигача, туғиш вақтида ва туғишидан кейин уни парвариш қилишни ва кузатувни, шунингдек, заруратга қараб касалхонага ёткизилишини ўз ичига олади; бунда аёлнинг имконият даражасида врачни танлаш, шунингдек, давлат ёки хусусий тиббий муассасани танлаш эркинлиги ҳурмат қилинади.
4. Пул ва тиббий нафақалар мажбурий ижтимоий суғурта тизими маблағлари ҳисобидан ёки давлат фонди ҳисобидан берилади: ҳар икки ҳолда ҳам кўрсатилган шартларга жавоб берадиган барча аёллар бу ҳуқуққа эга бўладилар.
5. Кўрсатилган нафақалар олиш ҳуқуқига эга бўлишга даъвогарлик қила олмайдиган аёллар, ижтимоий ёрдам кўрсатилиши учун зарур бўлган текшириш орқали, ижтимоий ёрдам фондлари томонидан бериладиган тегишли ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
6. Мажбурий ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобига бериладиган пул нафақалари миқдори аёлнинг аввалги иш ҳақи асосида ҳисоблаб чиқиладиган бўлса, бу пул нафақаси миқдори аёлнинг ушбу мақсадда ҳисобга олинадиган аввалги иш ҳақининг камида учдан икки қисмини ташкил этади.
7. Ҳар қандай бадаллар, яъни оналик нафақаларни кўзда тутувчи ҳамда бу нафақаларни бериш мақсадидан келиб чиқадиган иш ҳақи суммасига асосланган ҳар қандай солиқларни кўзда тутувчи мажбурий ижтимоий суғурта тизими асосида бериладиган бадаллар, иш берувчилар ва меҳнаткашлар томонидан ёки фақат иш берувчиларнинг ўзлари томонидан тўланишидан қатъий назар, корхонада ёлланган эркаклар ва аёллар умумий сони асосида, жинси фарқланмасдан, тўланади.
8. Ҳеч бир ҳолда иш берувчи у томонидан ёлланган аёлларга тўланадиган бундай нафақаларнинг харажатлари учун шахсан жавобгар бўлмайди.
1. Агар аёл ўз фарзандини боқадиган бўлса, у бу мақсад учун ишида бир ёки бир неча марта танаффус олиш ҳуқуқига эга бўлади ва бу танаффус давомийлиги миллий қонун ҳужжатлари томонидан белгиланади.
2. Аёлнинг фарзандини боқиш мақсадидаги ишдаги танаффуслари иш вақтидек ҳисобланади ҳамда унга бу учун қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда иш вақтидек ҳақ тўланади; агар бу масала жамоа шартномаси орқали тартибга солинадиган бўлса, мазкур қоида тегишли шартнома билан белгиланади.
Аёл ушбу Конвенциянинг 3-модда қоидаларига мувофиқ унга берилган оналик таътили асосида ишда бўлмаса ва шу пайтда иш берувчи томонидан ушбу аёлни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ қабул қилинса ёки ушбу аёлнинг бундай таътили пайтида муддати тугайдиган буйруқ қабул қилинса, бундай буйруқ ноқонуний ҳисобланади.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Халқаро Меҳнат Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатига илова қилинган декларацияси орқали, қуйидагиларни мазкур Конвенция қўлланилиши доирасидан истисно қилиши мумкин:
2. Агар Ташкилотнинг аъзоси томонидан ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган иш турлари ёки корхоналар тоифалари истисно қилинса, ушбу истиснолар ратификация тўғрисидаги ҳужжатга илова қилинадиган декларацияда кўрсатилади.
3. Шундай декларация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси навбатдаги декларацияси орқали шундай декларацияни тўла ёки қисман бекор қилиши мумкин.
4. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, унга нисбатан ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ тайёрланган декларацияси кучда бўлса, ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги ўзининг ҳар йилги маърузасида, айтиб ўтилган декларацияга кўра мазкур модданинг 1-банди қўлланиладиган иш турлари ва корхоналарга нисбатан ўз қонунчилиги ва амалиётининг ҳолатини ҳамда ушбу иш турлари ва корхоналарга нисбатан Конвенция қай даражада қўлланилаётгани ёки уларни қандай кўллаш кўзда тутилаётганини кўрсатади.
5. Ушбу Конвенция дастлаб кучга кирган санадан беш йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши Конференцияга, ушбу истиснолар қўлланилиши бўйича, мазкур масала соҳасида амалга оширилиши керак бўлган чоралар тўғрисидаги таклифларни ўз ичига олувчи махсус маърузани тақдим этади.
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг хар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 2-бандига мувофиқ Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига юбориладиган декларацияларда куйидагилар кўрсатилади:
а) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришларсиз қўлланилишини зиммасига олиши;
b) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси Конвенция қоидаларининг ўзгартиришлар билан қўлланилишини зиммасига олиши ва шу ўзгартиришларнинг тафсилоти;
d) қайси ҳудудларга нисбатан Ташкилотнинг тегишли аъзоси ўз қарорини, бу ҳолат келгусида кўриб чиқилгунга қадар, сақлаб туриши.
2. Ушбу модда 1-бандининг «а» ва «b» кичик бандларида ифодаланган мажбуриятлар ратификациянинг ажралмас қисми деб ҳисобланади ва ратификация кучига эга.
3. Ташкилотнинг хар қандай аъзоси навбатдаги декларация орқали ушбу модда 1-бандининг «b», «с» ёки «d» кичик бандлари асосида аввалги декларацияда айтиб ўтилган хар қандай шартлардан ёки уларнинг бир қисмидан воз кечиши мумкин.
4. Ташкилотнинг ҳар қандай аъзоси, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган давр мобайнида, 12-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга исталган аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда белгиланган ҳудудларидаги ҳозирги аҳволни ифода этувчи навбатдаги декларацияни юбориши мумкин.
1. Халқаро Меҳнат Ташкилоти Устави 35-моддасининг 4- ва 5-бандларига мувофиқ, Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига юбориладиган декларацияларда Конвенция қоидалари тегишли ҳудудга нисбатан қандай қўлланилиши, яъни ўзгартиришлар билан ёки ўзгартиришларсиз қўлланилиши кўрсатилади; агар декларацияда Конвенция қоидалари ўзгартиришлар билан қўлланилиши кўрсатилса, у ҳолда ўзгартиришларнинг тафсилоти ҳам берилади.
2. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул исталган пайтда, кейинги декларацияси орқали, тегишли ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳар қандай аввалги декларациясида кўзда тутилган ҳар қайси ўзгартиришлардан тўлиқ ёки қисман воз кечиши мумкин.
3. Ташкилотнинг тегишли аъзоси, аъзолари ёки тегишли халқаро даражадаги масъул, ушбу Конвенция денонсация қилиниши мумкин бўлган муддат мобайнида, 12-модда қоидаларига мувофиқ, Бош директорга ҳар қандай аввалги декларациянинг ҳар қандай шартига ўзгартиришлар киритувчи ҳамда ушбу Конвенциянинг қўлланилишига нисбатан ҳозирги аҳволни ифода этувчи декларация юбориши мумкин.
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни хар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
2. Бош директор, унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, у Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар, декларациялар ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 12-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
b) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.