13.08.2015 йилдаги 238-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
 LexUZ шарҳи
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Республика комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
«Энергия таъминотининг махсус республика тармоқлараро ҳисоб рақамидаги пул маблағларидан кейинчалик солиқ солинмасдан, Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг қарорига кўра белгиланган мақсадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра, энергияни тежайдиган лойиҳалар ҳамда энергияни тежайдиган технологиялар ва ишлаб чиқаришларни жорий этиш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли ҳамда улардан фойдаланиш режимларини ҳисобга олиш, назорат қилиш ва бошқариш тизимларини, энергия тежамкорлигининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришни назарда тутувчи энергиянинг муқобил манбаларини ишлаб чиқаришга жалб этиш, лойиҳаларнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлайдиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш учун фойдаланилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш Қоидаларининг 3-бандидаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия» сўзлари «Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси тўғрисида» 2015 йил 12 мартдаги 58-сон қарорининг 3-бандидаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича комиссия» сўзлари «Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.