13.05.2015 йилдаги 132-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 13.05.2015 йилдаги 132-III-сон
Кучга кириш санаси
13.05.2015
2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини деб юритилади) тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу низомга асосан амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда, уларнинг бирлашмалари ва уюшмалари — Ўзбекистон Республикаси Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Халқаро пресс-клуб» нодавлат нотижорат ташкилоти, «Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази», «Юксалиш умуммиллий ҳаракати», «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, «Маърифат» таргиботчилари жамияти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон экологик ҳаракати молиялаштиришнинг мустақил объекти сифатида қаралади. Мазкур муассасаларга ажратиладиган бюджет маблағларидан девонларининг таъминоти, шунингдек уларнинг уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 2 майдаги 442-III/КҚ-87-III-сонли Қўшма қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 5-сон, 150-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 2 майдаги 442-III/КҚ-87-III-сонли Қўшма қарорига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 5-сон, 150-модда)