1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.08.00 Валюта ва валюта бойликларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2678]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 21 июндаги 13/7-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1253, 2003 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 23 августдаги 20/1-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисидаги» Бошқарув қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1253-1, 2003 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12/6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ жисмоний шахслар-резидентларга 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахслар-резидентлар томонидан 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармасининг (бундан буён матнда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси деб юритилади) рухсатномаси (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) олиниши шарт.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний шахслар-резидентларга рухсатномалар қуйидаги мақсадлар учун берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари асосида ҳукумат делегациялари таркибида хорижий давлатларга чиқиш учун;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хорижий давлатларда доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизмат сафари юзасидан хорижий давлатларга чиқиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) таълим олиш мақсадида хорижий давлатларга чиқиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бошқа мақсадлар учун (сайёҳлик сафарлари, даволаниш, қариндошларни кўриб-келиш, спорт мусобақалари ва ҳ.к.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахслар-резидентлар рухсатнома олиш учун Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 2 декабрдаги 33/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-1, 14.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2678-1/0415-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда паспорт нусхаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт серияси, рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт берган орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома белгиси (агар талаб қилинса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (агар талаб қилинса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахс — резидентнинг тижорат банкида очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси ёки нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси);
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хизмат сафарига юборилаётган шахслар учун — хорижга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги буйруқнинг, таклиф этаётган тараф хатларининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳукумат делегациялари таркибида хорижга бораётган шахслар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар — агар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жисмоний шахслар-резидентларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериш ёки рухсатномалар беришни рад этиш ариза келиб тушган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси томонидан рухсатномалар беришда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний шахслар-резидентлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда чет элга чиқаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жисмоний шахслар-резидентлар томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича тўлиқ тақдим этилганлиги асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жисмоний шахс-резидент томонидан мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси рухсатнома беришни рад этади ва бу ҳақда жисмоний шахс-резидентга ёзма равишда жавоб беради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлганда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган 09006-1 шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
09006-1-сон шакл рухсатнома қатъий ҳисобот бланки ҳисобланиб Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади ва зарур ҳимоялаш даражаларига эга бўлади. Бунда ҳар бир бланк ягона серия ва тартиб рақамига эга бўлган икки нусхадан ташкил топади;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома жисмоний шахслар — резидентлар доимий яшаб турган жойдаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда олиб чиқилаётган жами суммага берилади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатноманинг расмийлаштирилиши ва берилиши учун тўлов ундирилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс — резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома аризада кўрсатилган нақд хорижий валютани бир марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқини беради ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сонли қарори (рўйхат рақами 2678-2, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рухсатнома жисмоний шахслар-резидентлар томонидан божхона органларига топширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Рухсатнома берилган санадан бошлаб уч ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
O'zbekiston Respublikasi Markaziy Bankiga
ARIZA
Men _____________________________________________________________________________________________(familiyasi, ismi va otasining ismi)
_________________________________________________________________________________________________(pasport seriyasi, raqami, berilgan sanasi va uni bergan organning nomi)
_________________________________________________________________________________________________(xorijiy valyuta turi, miqdori (raqam va soʼz bilan)
miqdordagi naqd xorijiy valyutani O'zbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga ruxsat berishingizni soʼrayman.
Xorijiy davlatga chiqishdan maqsad (asos) ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________
Ketish sanasi: 20__yil «____» ______________.
Kelish sanasi: 20__yil «____» ______________.
F.I.O.
______________________ (imzo)
20__ yil «____» _________________.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 2 декабрдаги 33/3-сонли (рўйхат рақами 2678-1, 14.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2678-1/0415-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Shakl: 09006-1
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKINING _________________________________________________ (Oʼzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Qoraqalpogʼiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi bosh boshqarmasi nomi)