01.05.2015 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ва қулайлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сон қарорига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплексининг 10, 11 ва 13-бандларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 6-уй манзилида янги бино қурилиши тугалланганлиги, бино кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси балансига қабул қилиниши, унда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини (кейинги ўринларда Спорт тиббиёти маркази деб аталади) жойлаштириш назарда тутилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт тиббиёти марказининг сотиб олинган замонавий юқори технологияли ва инновацион тиббиёт, ихтисослаштирилган лаборатория асбоб-ускуналари ва инвентарини монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари тугалланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шуъба корхона шаклида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги бино қурилиши тугалланганлиги ва унда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг ижроия аппарати жойлаштирилиши муносабати билан, шунингдек спорт федерацияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 15/I манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларни туташ ҳудуди билан бирга Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Спорт тиббиёти маркази 2015 йил 1 майдан бошлаб ўзини ўзи молиялаштириш асосида ихтисосли фаолиятини ва ўз ишини бошлаши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт тиббиёти марказига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган контингент билан бир қаторда спортчилар ва спорт жамоаларига, шунингдек республика аҳолисига ва хорижий фуқароларга белгиланган тарифларга мувофиқ пулли асосда диагностика ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилиш шарти билан тиббий ёрдамнинг барча турларини, шу жумладан диагностик ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт тиббиёти марказининг тиббиёт, фармацевтика ходимлари ва бошқа ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар доирасида мустақил белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун хорижий мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Спорт тиббиёти марказининг спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини ва барча ёш тоифаларида уларнинг захирасини тиббий-биологик таъминлаш, шу жумладан улар профилактикаси, диагностикаси, уларни даволаш ва реабилитация қилиш хизматлари (кейинги ўринларда терма жамоалар аъзоларини тиббий таъминлаш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда спорт турлари бўйича Ўзбекистон федерациялари (уюшмалари) маблағлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия — оммавий тадбирлар республика календарь режасида назарда тутилган бюджет маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари доирасида терма жамоалар аъзоларига тиббий хизмат кўрсатишга Спорт тиббиёти маркази билан тегишли йилга танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Спорт тиббиёти марказининг буюртманомалари бўйича юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек спорт тиббиёти соҳасида илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун жалб этиладиган хорижий фуқароларга тўлов ундирмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Спорт тиббиёти марказининг буюртманомалари бўйича спорт тиббиёти соҳасида илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Спорт тиббиёти марказининг буюртманомалари бўйича спорт тиббиёти соҳасида илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўланмасдан кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 56-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 майдаги 109-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 15 августдаги 226-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида ўз маблағлари ҳисобига, зарурат бўлганда эса, Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тўғрисидаги низомда (қарорга 1-илова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 9-бандга қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси билан келишув бўйича биркитилган контингентдаги шахсларга бепул ва (ёки) имтиёзли тарифлар бўйича хизматлар кўрсатиш ва ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биркитилган контингент билан бир қаторда, спортчиларга ва спорт жамоаларига, шунингдек республика фуқароларига ва хорижий фуқароларга барча турдаги тиббий ёрдам, шу жумладан диагностика ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси президенти, зарурият бўлганда, Спорт тиббиёти маркази тузилмасига Спорт тиббиёти маркази ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Қуйидагилар Спорт тиббиёти маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт тиббиёти марказининг ўз маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда Спорт тиббиёти марказининг тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг лавозим маошлари, моддий рағбатлантириш миқдорлари Спорт тиббиёти маркази томонидан мустақил равишда, ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган манбалардан тушадиган маблағлар доирасида белгиланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар комплекси (қарорга 2-илова) 4-бандининг «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Молия вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 219-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)