LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сонли «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2793, 03.06.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2015 йил 24 февралдаги 32-сон «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сон қарори (рўйхат рақами 2444, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи профессор ёки доцент илмий унвонларни бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.».
«Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;».
«Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;».
4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.