Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2019 26.03.2015 йилдаги 68-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини янада такомиллаштириш, уларда талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва меҳнатига ҳақ тўлаш механизмини янада такомиллаштириш, шунингдек меҳнатнинг пировард натижалари учун уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарори билан 2014-2015 йилларда республика шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни ҳамда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастурлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2015 йил 1 апрелдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича давлат ихтисослаштирилган ташкилотлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни моддий рағбатлантиришнинг ушбу қарорда назарда тутилган тизимини нодавлат санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларига татбиқ қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг янги механизмини жорий этиш тартиби бўйича 2015 йил март ойида жойларда семинарлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари механиклари, техниклари ва ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича базавий ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015/2016 ўқув йилидан бошлаб тегишли моддий-техника базага эга бўлган касб-ҳунар коллежларида чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари механиклари, техниклари ва ҳайдовчиларини тайёрлашни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда 2015 йил сентябрь ойигача ҳар бир вилоят марказида биттадан касб-ҳунар коллежи ўқув чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари, ушбу автотранспорт воситаларини бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган макетлар ва стендлар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 3 декабрдаги 315-сон қарорининг 7-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳамда ободонлаштириш бошқармалари махсус автотранспортни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашдан озод қилинсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 68-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича давлат ихтисослаштирилган ташкилотлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом санитария жиҳатидан тозалаш бўйича давлат ихтисослаштирилган ташкилотлари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш участкаларининг (кейинги ўринларда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари деб аталади) бошқарув ходимлари, муҳандис-техник ходимлари ва хизматчилари, махсус чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари ҳайдовчилари, махсус механизмлар ва техника ҳайдовчилари, таъмирлаш ишчилари ва бошқа ишчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошлари (тариф ставкалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган қўшимча ҳақ ва устамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатнинг пировард натижаларига кўра белгиланадиган мукофотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лавозим маошлари ва тариф ставкаларини белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқарув ходимларининг, муҳандис-техник ходимлар ва хизматчиларнинг лавозим маошлари, шунингдек ишчиларнинг тариф ставкалари санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади, якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Штатлар жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касб бўйича ўртача разряддан) келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг тармоқ тариф коэффициенти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланган тариф коэффициентлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича ишчилар тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ходимнинг лавозим маоши (тариф ставкаси) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига кўпайтириш йўли билан тариф сеткаси асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг лавозим маошини (тариф ставкасини) 6 кунлик иш ҳафтаси асосида иш вақти нормал давом этганда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ходимларнинг (тариф ставкалари) лавозим маошлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим ушбу ташкилотда бошқа лавозимга ўтганда ёки ходимга юқорироқ малака разряди берилганда ўзгаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қўшимча ҳақ ва устамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг лавозим маошига (тариф ставкасига) қуйидаги қўшимча ҳақ ва устамалар тўланади, якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтидан ташқари ва дам олиш, байрам кунларида ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда икки баробар миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги вақтда ишлаганлик учун — соатбай тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда бир ярим баробар миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик ва хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтирганлик учун — ходим учун асосий касби (лавозими) бўйича белгиланган меҳнат нормасидан ортиқ амалда бажарилган ишлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотидаги иш стажининг узлуксизлигини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига (тариф ставкасига) фоизларда ҳар чоракда белгиланган хизмат муддати учун қуйидаги миқдорларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Иш стажи

3 йилдан
5 йилгача

5 йилдан
10 йилгача

10 йилдан ортиқ

Лавозим маошига (тариф сеткасига) фоизларда

50

75

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари, юк автомобиллари (самосваллар, бензовозлар ва ассенизация машиналари) ҳайдовчиларига уларнинг тариф ставкасига қуйидаги миқдорларда устамалар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
класслиги учун: 1-классли ҳайдовчиларга — тариф ставкасининг 25 фоизи; 2-классли ҳайдовчиларга — 10 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги жадал шаҳар ҳаракати шароитларида ишлаганлик учун — тариф ставкасининг 10 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ баллонли ёқилғи тизимлари билан жиҳозланган автомобилларда, зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун — тариф ставкасининг 12 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари ҳайдовчилари ва юкчиларига, махсус техникалар механизаторлари, таъмирлаш ишчилари, пресс-компактерлар ва юклашнинг пастки ҳудудлари операторлари ва юк ортиш станциялари юкчилари, полигонлардаги юкчилар, чиқинди йиғиш шохобчаси операторларига тариф ставкасининг 12 фоизи миқдорида, ассенизация автомашиналари ҳайдовчиларига — ўзига хос меҳнат шароитларида ишлаганлик учун тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида устама белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Барча ҳолатларда белгиланган қўшимча ҳақ ва устамалар лавозим маошига (тариф ставкасига) нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун аҳолига ҳисобланган пул маблағлари йиғимининг фоизи нисбатида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган пул маблағларининг фоизи нисбати хизматлар истеъмолчиларига (жисмоний шахсларга) ҳисобланган тўловларни йиғиш даражасига боғлиқ равишда, бироқ қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) ҳисобланган пул маблағлари йиғими 100 фоиз таъминланган шароитларда 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан мустақил равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловлар йиғими (тушумлар) прогнози ҳар ойда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти томонидан белгиланади ҳамда амалдаги тариф бўйича белгиланган тартибда ҳисобланган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича истеъмолчиларга (жисмоний шахсларга) кўрсатиладиган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилинган ойда ҳисобланган тўловларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловлар йиғими прогнози назоратчининг хизмат кўрсатиш ҳудуди, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматларга тарифлар ўзгарганда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчилари сонига эҳтиёж ташкилот томонидан белгиланган ва ҳар бир назоратчи учун бириктирилган жисмоний шахсларга (битта назоратчига камида 3000 нафар хизматлар истеъмолчилари ҳисобидан) хизмат кўрсатиш ҳудудларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ходимларни мукофотлаш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва ички ишлаб чиқариш захираларининг мавжудлигига боғлиқ равишда умуман санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилган тақдирда ҳисобот даври учун ишлар натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда ташкилот фаолияти натижаларидаги қўшилган шахсий ҳисса ходимларга мукофот ҳисоблаш учун асосий кўрсаткичлар ҳисобланади. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти ва унинг ходимларининг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг муайян кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишув бўйича раҳбар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мукофотларнинг аниқ миқдорлари мукофотлашга маблағларнинг мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотида тузилган махсус комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия таркибига: раҳбар, бош бухгалтер, асосий ишлаб чиқариш хизматлари раҳбарлари, меҳнат жамоаси ва санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бошқарув ходимлари, муҳандислик-техник ходимлар ва хизматчиларни мукофотлаш ойлик ҳисобот маълумотлари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташиш прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — лавозим маошининг 30 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромаднинг прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — лавозим маошининг 30 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига пул маблағлари тушиш прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — лавозим маошининг 40 фоизигача амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига пул маблағлари тушиш прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган ҳолатда бошқа кўрсаткичлар бажарилган тақдирда улар бўйича мукофот 50 фоизга пасайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари ҳайдовчилари ва юкчиларини мукофотлаш қуйидаги кўрсаткичлар бажарилганда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташиш прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги учун — тариф ставкасининг 50 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ташиш жадвалига риоя қилинганлиги учун — тариф ставкасининг 30 фоизигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасини зарур ҳолатда сақлаганлиги учун — тариф ставкасининг 20 фоизигача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк ташиш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилмаганда, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар истеъмолчилари (жисмоний ва юридик шахслар) томонидан берилган икки ва ундан ортиқ асосланган шикоят мавжуд бўлганда мукофот тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хизмат кўрсатиладиган участканинг тозалиги таъминланган ва молиявий имкониятлар мавжуд бўлган шароитларда махсус чиқинди йиғиш ва ташиш автомашиналари юкчиларига тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда мукофот тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низомнинг 17, 18 ва 19-бандларида кўрсатилганлардан ташқари бошқа ходимларни мукофотлаш молиявий имкониятлар мавжуд бўлганда, санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига пул маблағлари тушиш прогноз кўрсаткичлари бажарилган ҳамда ходим томонидан иш вақти баланси тўлиқ ишланган шароитларда тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар участкалари назоратчиларига белгиланган прогноздан ортиқ тўловлар тушуми (аҳоли бўйича дебиторлик қарзларнинг камайиши ҳисобига) таъминланганда йиғилган дебиторлик қарзлар суммасининг 15 фоизигача миқдорда мукофот тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маблағлар мавжуд бўлганда ходимларга қуйидагилар тўланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам кунларига мукофот, шунингдек унинг натижасида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилган рационализаторлик таклифлари учун бир йўла бериладиган мукофот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам ойлик иш ҳақи бир бараваригача бўлган миқдорда озиқ-овқатнинг қимматлашиши учун ҳар ойлик компенсация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат таътилига тариф ставкасининг бир баробаригача миқдорда қўшимча ҳақ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим ҳолатлар билан боғлиқ равишда (узоқ давом этган касаллик, оила аъзосининг вафот этиши, никоҳга кириш, бола туғилиши ва бошқа ҳолатлар) бир йўла бериладиган моддий ёрдам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тўловларнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида назарда тутилган тартибда касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси ёки ходимнинг аризаси бўйича махсус комиссия қарори билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибини таъминлаш учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ходимлар меҳнатини нормалаш ва ҳисобга олишни ташкил этилганлиги, ушбу Низомда назарда тутилган лавозим маошлари ва тариф ставкалари белгилашнинг тўғрилиги, қўшимча ҳақлар, устамалар ва мукофотлар ҳисоблаганлиги учун шахсан жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 138-модда)