25.03.2015 йилдаги 67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорига мувофиқ ва чет тиллар ўқитувчилари малакасини оширишнинг принципиал жиҳатдан янги самарали механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2015 йилдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш бўйича доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курсларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ лавозим маошига ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига икки марта ўтмаган умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари бўлажак ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ҳар ҳафталик курсларни юқори савияда ўтказиш имконини берадиган моддий-техника базаси мавжуд бўлган базавий умумтаълим муассасаларини, шунингдек тренерлар сифатида фаолият кўрсатадиган етакчи чет тили ўқитувчиларини аниқласин, уларни халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларининг ўқитувчилари сифатида соатбайлик асосида ишга расмийлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази билан биргаликда машғулотларнинг ўқув режаси ва ўқув дастурларини, дарс ўтадиган тренерлар томонидан ўқитувчиларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда улар орасида машғулотлар ўтказиш, шунингдек кичик ёшдаги болалар билан ишлаш бўйича ўқитувчилар учун психологик тренинглар ўтказиш, лавозим маошига ойлик устама учун тест синовига тайёргарлик кўриш бўйича методик материалларни тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда республика ва вилоят босқичларида ғолиб чиққан ўқитувчиларни хорижий мамлакатларга ихтисослик бўйича икки ҳафталик стажировкаларга юборишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ва касб маҳоратини ошириш курслари тингловчиларини, шу жумладан кейинчалик чет тили дарсларида фойдаланиш учун янги методик қўлланмалар ва бошқа тарқатма материаллар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институтида ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассисларини ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ошириш бўйича ҳар ҳафталик курсларни ўтказиш учун тренерлар тайёрлаш бўйича ҳар йиллик тренинглар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти, 14 та ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг чет тили ўқитувчилари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг чет тиллар методистлари учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида ҳар йилги тренерлар тайёрлаш бўйича мақсадли курсларни ва чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ҳамда «Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси» республика кўрик-танловини ўтказиш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2015/2016 ўқув йилидан бошлаб тасдиқланган ўқув юкламаси доирасида ихтисослашган олий таълим муассасаларининг битирувчи 4-курс талабалари учун «Бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш методикаси» 36 соатлик курс дастурини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги 67-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг 144 соатлик анъанавий малака ошириш курсларига қўшимча сифатида ташкил этиладиган умумтаълим муассасалари чет тиллар ўқитувчиларининг касбий ва педагогик маҳоратини такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг умумтаълим муассасалари чет тиллар ўқитувчилари касбий маҳоратини оширишнинг доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курсларини (кейинги ўринларда ҳар ҳафталик курслар деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар ҳафталик курсларнинг мақсади чет тиллар ўқитувчиларининг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш, болаларни бошланғич синфларда ўқитишга устунлик берган ҳолда мактабда чет тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш, методик қўлланмалардан фойдаланишда ўқитувчиларга ёрдам бериш, ўқитувчиларни лавозим маошига ойлик устамани олиш учун тест синовларидан ўтишга тайёрлаш, шунингдек уларни доимий равишда мустақил тарзда касбга доир билим олишга йўналтиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳафталик курслар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда ҳудудий марказлар деб аталади) томонидан ташкил этилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар ҳафталик курсларни ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар ҳафталик курслар тингловчилари сирасига умумтаълим муассасаларининг чет тили ўқитувчилари бутун контингенти киради. Ўқитувчиларни курсларга қабул қилиш ва академик гуруҳларни шакллантириш бир йилда 2 марта (март, сентябрь) ўтказилади. Ҳар ҳафталик курсларда ўқиш асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув режаси ва ўқув дастурлари умумтаълим муассасалари чет тиллар ўқитувчиларининг малакаси даражаси ва касбий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Тренерларни тайёрлаш ва ҳар ҳафталик курсларни ўқув-методик таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув машғулотларини олиб бориш учун асосан тегишли олий маълумотли (шунингдек, бакалавр даражасига эга бўлган), махсус тайёргарликдан ўтган етакчи, асосан чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари тренерлар сифатида жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тренерлар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ҳудудий институтларнинг ўқитувчилари сифатида ишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Илмий-амалий марказ деб аталади) Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) билан биргаликда ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассислари ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда бир йилда 2 марта базавий умумтаълим муассасаларида ҳар ҳафталик курсларни олиб борувчи тренерлар тайёрлаш учун Институт базасида тренинглар (кейинги ўринларда тренинглар деб аталади) ўтказади. Тренинглар белгиланган тартибда Институтнинг малака ошириш бўйича йиллик режасига киритилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тренингларнинг сони, ўтказиш муддати ва уларнинг қанча давом этиши Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Институтга ўқиш учун келган тренерларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойларида белгиланган тартибда тўланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқув-методик материаллар (дарсларга оид методик кўрсатмалар, мустақил машғулотлар учун топшириқлар, тингловчиларнинг тайёргарлик савиясини баҳолаш учун тестлар ва бошқа материаллар, машғулотлар ўтказиш учун аудио-видеоресурслар) Илмий-амалий марказ томонидан Институт билан биргаликда бошқа олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассислари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар ҳафталик курсларнинг тингловчиларини ва тренерларни янги методик қўлланмалар (ишлаб чиқиш ва нусхасини кўпайтириш) ва бошқа тарқатма материаллар (шу жумладан кейинчалик улардан мактабларда дарс ўтишда фойдаланиш учун) билан таъминлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун маблағлар Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ҳар ҳафталик курсларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар ҳафталик курслар машғулотлари, қоидага кўра, ўқитувчиларнинг мустақил ўқиши ва касб маҳоратини оширишга мўлжалланган методик кунларда ойига 18 соатлик юклама билан бир ҳафтада 6 соатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар ҳафталик курслар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан танлаб олинган ва республиканинг барча туманларида (шаҳарларида) махсус жиҳозланган базавий умумтаълим муассасаларида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир базавий умумтаълим муассасасига машғулотларда қатнашиш учун ҳудудий тенгликни таъминлаш ва ўқув аудиториясининг техник жиҳозланганлиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда ҳар ҳафталик курслар билан қамраб олиниши керак бўлган туман (шаҳар)даги ўқитувчиларнинг умумий сонидан келиб чиқиб кўпи билан 15 нафар тингловчи бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар ҳафталик курслардаги машғулотлар инновацион педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳар ҳафталик курслар белгиланган тартибда ҳудудий институтларнинг малака ошириш курсларини ўтказиш бўйича йиллик режасига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тингловчиларни ҳар ҳафталик курсларга қабул қилиш ва тингловчилар таркибига киритиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхатларга асосан тегишли ҳудудий марказ директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Машғулотларнинг сифатли ўтказилишини назорат қилиш халқ таълими бошқаруви ҳудудий органлари томонидан тегишли ҳудудий институтлар билан биргаликда амалга оширилади, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари эса ҳар ҳафталик курсларда тингловчилар давоматини таъминлайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўтказилган машғулотлар ва тингловчиларнинг давомати тренерлар томонидан қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатларда (журналларда) рўйхатга олинади, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳудудий институтлар билан биргаликда уни назорат қилиб боради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сабабсиз 18 соат дарс қолдирган тингловчи курсдан чиқариб юборилади. Бундай ҳолатда ҳудудий институт томонидан тингловчининг асосий иш жойига қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли чора-тадбирларни кўриш учун хат жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Назорат шакллари ва тингловчиларнинг билимлари сифатини баҳолаш механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳар ҳафталик курслар доирасидаги ўқув жараёни ўқув-методик ва тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тингловчининг жорий ва оралиқ ўзлаштириши, шунингдек уларнинг билимлари тренерлар томонидан доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курс дастурларига мувофиқ баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган машғулотлар тамом бўлгандан кейин тингловчиларнинг билими ва тил салоҳиятининг якуний аттестацияси ўтказилади (июнь, декабрь).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Якуний аттестация махсус комиссия томонидан ўтказилади. Унинг таркибига тренер, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методисти, юқори малакали ўқитувчилар киради. Ҳудудий марказ директори комиссия раиси ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Курслар тингловчиларининг якуний аттестацияси тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш ва дарс ўтиш методикаси бўйича кўникмаларни баҳолашни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳар бир йўналиш бўйича ўзлаштириш 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кўникмаларнинг ҳар бири бўйича 75 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган тингловчилар ҳар ҳафталик курсларни муваффақиятли тамомлаган деб ҳисобланадилар ва ҳар ҳафталик курсларда ўқишни давом эттиришдан озод қилинадилар. Ушбу ҳолатда улар ҳар ҳафталик курсларнинг машғулотларига ўз хоҳишларига кўра қатнашишни давом эттиришлари мумкин. Шунингдек ушбу ўқитувчилар ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув машғулотларини ўтказиш учун тренерлар ва якуний аттестацияни ўтказиш бўйича махсус комиссия аъзолари сифатида жалб этилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Якуний аттестация натижалари бўйича махсус комиссиялар томонидан ҳар ҳафталик курслар тингловчилари тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилади. Унда зарур маълумотлар (тингловчининг Ф.И.О., иш жойи, мутахассислиги, қачон ва қайси олий таълим муассасасини тамомлаган, якуний аттестация натижалари бўйича тўпланган баллар, ҳар ҳафталик курсларни тамомлаганлиги ҳақидаги сертификат рақами (агар берилган бўлса)) бўлади. Маълумотлар банки якуний аттестация тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай ҳудудий марказлар томонидан Институтга етказилади. Ҳудудий марказ директори тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва холислиги учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт курслар тингловчиларининг ўзлаштириши мониторингини олиб боради, шунингдек ҳудудий институтлар томонидан ҳафталик курслар ташкил этилиши сифатини аниқлайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳар ҳафталик курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга намунаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳар ҳафталик курслар тингловчиларининг янги гуруҳлари тингловчиларнинг билимлари ва лисоний салоҳиятининг якуний аттестацияси натижалари ҳисобга олинган ҳолда заруратга кўра шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Олиб борилган мониторинг натижалари бўйича машғулотларни ўтказиш шакллари ва ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув дастурлари мазмуни Илмий-амалий марказ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан такомиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Халқ таълими бошқаруви ҳудудий органлари ҳар ҳафталик курсларни ўтказишнинг бутун жараёнини ташкил этадилар ва мувофиқлаштирадилар, якуний аттестация натижаларини таҳлил қиладилар, курсларни ўтказиш шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрадилар, ҳар ҳафталик курсларни ўтказиш якунлари тўғрисида ҳисобот тайёрлайдилар ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этадилар (июнь, январь).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Амалдаги тартибга мувофиқ чет тиллар ўқитувчилари ҳар ҳафталик курслар тугашидан қатъи назар, лавозим маошига ойлик устама олиш учун тест синовларидан ўтишга Давлат тест марказига ариза беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Давлат тест марказида лавозим маошига ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига икки марта ўтмаган умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари бўлажак ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 12-сон, 137-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон; 28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)