22.12.1994 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Халқаро автомобиль транспорти қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро муносабатлар асосида иккала давлат ўртасида автомобилда йўловчилар ва юк ташиш ва уларнинг ҳудудлари орқали учинчи давлатларга транзит қатновини ривожлантириш, шунингдек, ушбу қатновларга кўмаклашиш истагига амал қилиб қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таърифлар
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ташувчи» ибораси иккала давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ халқаро ташувларни бажаришга ваколатли ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Автотранспорт воситаси» ибораси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар ташишда — автобусни, яъни ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаган ҳолда йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва камида 8 ўринга эга бўлган механик транспорт воситасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкларни ташишда — юк автомобилини, прицепли юк автомобилини, шатакка олувчи автомобилни ёки яримприцепли шатакка олувчи автомобилларни англатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Рухсатнома» тушунчаси Ахдлашувчи томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида, уларнинг ҳудудларидан транзит тарзда, шунингдек, бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудидан учинчи давлат ҳудудига ва/ёки учинчи давлат ҳудудидан бошқа Ахдлашувчи томон давлати ҳудудига (йўл йиғимлари тўлови билан ёки йўл йиғимлари тўловисиз) амалга ошириладиган ташишлар ҳуқуқини берувчи ҳужжатни англатади.
(1-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Йўловчиларни мунтазам ташиш» ибораси қатновнинг бошланғич ва сўнгги пунктлари ва тўхташ пунктлари кўрсатилган, олдиндан келишилган қатнаш жадвали ва маршрути бўйича Ахдлашувчи томонлар давлатларининг автотранспорт воситалари томонидан амалга ошириладиган ташувларни англатади.
(1-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Йўловчиларни номунтазам ташиш» ибораси қолган барча турдаги ташувларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Транзит ташувлар» ибораси келиш ва кетиш пунктлари аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан ташқарида бўлган ҳолда давлатлардан бирининг ҳудуди орқали йўловчилар ва юклар ташувини англатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ваколатли органлар» тушунчаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беларусь Республикаси учун — Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги.
(1-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчилар ташиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга мувофиқ йўловчиларни автобусларда ташиш рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Йўловчиларни автобусларда ташиш ўзаро келишувлар бўйича Ахдлашувчи томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилиши керак. Ваколатли орган рухсатномани ўз давлати ҳудудидан ўтадиган маршрут участкаси учун беради.
(2-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Куйидаги ҳолларда йўловчиларни автобусларда ташишни амалга ошириш учун рухсатнома талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автобус рўйхатга олинган давлат ҳудудида бошланадиган ва тугайдиган бутун сафар давомида ўша автобуснинг ўзида айнан ўша гуруҳ ташилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автобус рўйхатга олинган давлат ҳудудидан бошланадиган ва бошқа давлатнинг ҳудудида тугайдиган сафар давомида автобусда бир йўналишда айнан ўша гуруҳ ташилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташувчи томонидан фойдаланишга яроқли автобусга алмаштириш ҳоллари 3-бандда кўрсатиб ўтилган ташишлар характерига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Аҳдлашувчи томонлар давлатларининг ваколатли органлари автобусларнинг мунтазам қатновини очиш тўғрисида бир-бирларига таклифлар берадилар. Ушбу таклифлар маршрутга, қатнов жадвалига ва тарифларга оид маълумотларни, шунингдек, автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича мўлжалланаётган вақтни ўз ичига олиши керак.
(3-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчиларни автобусда номунтазам ташишни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги илтимоснома бир Аҳдлашувчи томон давлатининг ваколатли органи томонидан бевосита бошқа Ахдлашувчи томон давлатининг ваколатли органига йўлланади. Унда ташувлар характери, автобусларнинг бориладиган давлатда бўлиш вақтлари тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.
(4-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил автомобиллардаги сафарлар учун рухсатнома талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни ташиш
6-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи томонлар давлатларининг ҳудудлари ўртасида, уларнинг ҳудудларидан транзит тарзда юк ташишлар, шунингдек, бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудидан учинчи давлат ҳудудига ва/ёки учинчи давлат ҳудудидан бошқа Аҳдлашувчи томон давлати ҳудудига юк ташишлар Ахдлашувчи томонлар давлатларининг ваколатли органлари тарафидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади, мазкур Битимнинг 7-модцасида назарда тутилган ташишлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир автотранспорт воситаси учун алоҳида рухсатнома берилиши лозим. Ҳар бир шундай рухсатнома бир маротаба манзилга бориш ва қайтишни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсатнома ҳар бир механик узатмали автотранспорт воситаси учун талаб этилади. У бир вақтнинг ўзида тиркама ёки ярим тиркама учун ҳам, унинг рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, ҳақиқий ҳисобланади. Ташиш жараёнида тиркама ёки ярим тиркама алмаштирилган тақдирда қўшимча рухсатнома талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи томонлар давлатларининг ваколатли органлари ҳар йили тенг шартлар асосида (йўл йиғимлари тўлови билан ёки йўл йиғимлари тўловисиз) юкларни ташиш учун рухсатнома бланкалари сонини ўзаро келишиб оладилар ва бир бирларига такдим қиладилар. Йил давомида берилган рухсатномалар келгуси йилнинг 31 январига қадар ҳақиқий ҳисобланади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг 5-моддасида кўрсатиб ўтилган рухсатномалар қуйидаги ташувларни амалга оширишда талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ярмаркалар ва кўргазмалар учун мўлжалланган экспонатлар ва асбоб-ускуналарни ва материалларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) чорва моллари, шунингдек, спорт тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган турли хил анжомларни, жиҳозларни, транспорт воситаларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) театр декорацияларини ва реквизитини, мусиқа асбобларини, кинога олишда, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни ва ашёларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вафот этганларнинг жасади ва хокини ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) шикастланган ёки аварияга учраган автотранспорт воситаларини ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) кўчиш вақтида мол-мулкларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) табиий офатлар рўй берганда, ёрдам тариқасида етказиб бериладиган тиббий асбоб-ускуналарни ва дори-дармонларни ташишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) юк кўтариш қобилияти тиркама билан 3,5 тонна ёки рухсат этилган умумий оғирлиги тиркама билан бирга 6,0 тоннагача бўлган автотранспорт воситаларида амалга ошириладиган ташишда.
(7-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённомага асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, бузилган автотранспорт воситасини шатакка олиш мақсадида «техник ёрдам» машиналарининг юриши учун рухсатномалар талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда 1-бандининг а),б),в) кичик бандларида назарда тутилган истиснолар автотранспорт воситаси рўйхатга олинган давлатга юкларни қайтариш шарт бўлган ҳолларда ёки юклар учинчи давлат ҳудудига ташиб ўтилаётганда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк ортилган ёки юксиз автотранспорт воситасининг габаритлари ёки унинг оғирлиги бошқа давлат ҳудудида ўрнатилган нормалардан ошган тақдирда, шунингдек, хавфли юкларни ташишда ташувчи бошқа Ахдлашувчи томон давлатининг ваколатли органидан махсус рухсатнома олиши керак.
(8-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахдлашувчи томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ кечи билан ўн кун мобайнида бундай рухсатнома бериш тўғрисидаги илтимосномага жавоб қайтаришлари керак.
(8-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
9-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчилар ва уларнинг автотранспорт воситалари экипажлари бошқа Ахдлашувчи томон давлати ҳудудида ташишларни амалга оширишда мазкур Аҳдлашувчи томон давлатининг миллий қонунчилигига, шунингдек, Аҳдлашувчи томонларнинг давлатлари иштирокчилар ҳисобланган халқаро шартномалар коидаларига риоя этишлари лозим.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимни имзолаш вақтида амалда бўлган автотранспорт ишини тартибга солувчи қоидаларни, низомларни, йўриқномаларни, стандартларни ва техник шартларни сақлаб қолишга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи томон давлатининг автотранспорт корхоналари, ташкилотлари, ушбу Аҳдлашувчи Томон давлатининг ваколатли органининг рухсати билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи билан келишган ҳолда йўловчилар ва юк ташувларини амалга оширишни ташкил этиш мақсадида унинг ҳудудида ўз ваколатхоналарини таъсис этишлари мумкин.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири ўз давлати ҳудудида бошқа Ахдлашувчи томон давлатининг ваколатли органи томонидан автомобиль транспорти воситаларига берилган рўйхатга олиш ҳужжатларини ва номер белгиларини, шунингдек, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи малака гувоҳномаларини тан олади.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи томон давлати ташувчиси томонидан бошқа Ахдлашувчи томон давлатининг ҳудудида жойлашган икки пункт оралиғида амалга ошириладиган йўловчи ёки юкларни ташишлар (каботаж) таъқикланади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим асосида амалга ошириладиган халқаро автомобиль қатновлари билан боғлиқ ташкилий, техникавий ва тижорат масалалари Ахдлашувчи томонлар давлатларининг ваколатли органлари ўртасида тузиладиган икки томонлама протоколлар ва шартномалар билан тартибга солинади.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг бажарилишидан келиб чиқадиган ҳисоб-китоблар ва тўловлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тузилган тўловлар тўғрисидаги битимлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида ташишларни амалга ошираётган ва йиғимларни тўламаслик ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга бўлган бир Ахдлашувчи томон давлатининг автотранспорт воситалари автотранспорт воситасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш, бошқа Ахдлашувчи томон давлатининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ёки уларни сакдаш билан боғлиқ йигим ва тўловлардан ўзаро озод этилади, қуйидагилар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг вазни, габаритлари ва юк кўтариш қобилияти ушбу Аҳдлашувчи томон давлатининг миллий қонунчилигида белгиланган меъёрлардан ошиб кетганлиги учун йиғим ва тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пуллик автомобиль йўллари, автомагистраллар, кўприклар ва тоннеллардан фойдаланганлик учун йиғим ва тўловлар, башарти бундай йиғим ва тўловлар, шу жумладан, ушбу Аҳдлашувчи томон давлатининг автотранспорт воситаларидан ҳам ундирилиши лозим бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга асосан ташишлар амалга оширилаётганда, қуйидагилар бошқа Ахдлашувчи томон давлатининг ҳудудига вақтинча олиб киришда божхона тўлов ва йиғимларидан тегишли Ахдлашувчи томон давлатининг миллий қонунчилигида ўрнатилган тартибда озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ишлаб чиқарувчи завод томонидан ҳар бир автотранспорт воситаси модели учун кўзда тутилган, двигателнинг таъминот тизими билан технологик ва конструктив боғлиқ бўлган сиғимлардаги ёқилғи, шунингдек, рефрижераторнинг совутгич ускуналари ишлаши учун мўлжалланган ёқилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташиш жараёнида автотранспорт воситасини нормал эксплуатация қилиш учун зарур миқдордаги мойлаш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) халқаро ташишларни бажараётган автотранспорт воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ва асбоблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асбоблар ва фойдаланилмаган эҳтиёт қисмлар қайта олиб чиқиб кетилиши лозим, алмаштирилган эҳтиёт қисмлар эса Аҳдлашувчи томон давлатининг ҳудудидан олиб чиқиб кетилиши ёки йўқ қилиииши ёҳуд тегишли Аҳдлашувчи томон давлатининг миллий қонунчилигида белгиланган тартибда топширилиши лозим.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённома таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара, божхона ва санитария назоратига оид, шунингдек, ушбу Битимда алоҳида келишиб олинмаган бошқа барча масалаларга нисбатан иккала давлатнинг миллий қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг тегишли органлари оғир касалларни, йўловчиларни автобусларда мунтазам ташувларни, шунингдек, чорва молларини, тез айнийдиган ва хавфли юклар ташувларини чегара, бож ва санитария назоратидан навбатсиз ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлар вакилларидан иборат Аралаш Комиссияни тузадилар. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битимнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рухсатномалар шаклларини, вақтини, маршрутларини, контингентини белгилаш ҳамда рухсатномалар айирбошлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу Битим билан ҳал этилмаган муаммолар ечимини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мазкур Битимни қўллаш бўйича баҳсли масалаларни кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аралаш Комиссия Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аралаш Комиссия ушбу Битимга ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиши ва иккала давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ уларни кўриб чиқиш учун киритишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Ахдлашувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида унинг ажралмас кисми ҳисобланадиган ва Битимнинг 20-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(191-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрдаги Баённомага асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим унинг кучга киритилиши учун ҳар иккала давлатларда ички давлат расмий тартиблари бажарилганлиги ҳақида дипломатик йўллар орқали ёзма равишда огоҳлантириш олинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур Битим ноаниқ муддатга тузилган ва у Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида иккинчи аҳдлашувчи Томонни дипломатик йўллар орқали уч ой олдин огоҳлантиргунгача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 22 декабрда Тошкент шаҳрида ўзбек, беларусь ва рус тилларида икки нусхада тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Мазкур Битимнинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда рус тилидаги матн асос қилиб олинади.

(имзолар)