13.11.2014 йилдаги СҚ-453-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 11 октябрда тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги 991−II-сонли қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги 991−II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилинсин, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини сўзсиз ҳамда лозим даражада ижро этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оқибатларини ҳисобга оладиган, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга ва иқтисодиётни либераллаштиришга, макроиқтисодий ва молиявий-бюджет барқарорлигини таъминлашга, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ҳамда инфляция даражасини мақсадли прогноз кўрсаткичлар доирасида сақлашга йўналтирилган самарали чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида янги юқори технологик ишлаб чиқаришлар илгарилаб ривожланишини таъминлашга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш жараёнларини жадаллаштиришга йўналтирилган иқтисодиётни таркибий ўзгартириш дастурларини амалга оширишни, ишбилармонлик ҳамда инвестиция муҳитини янада яхшилашни ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш йўли билан хусусий мулкнинг ролини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада кўпайтириш бўйича ислоҳотларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётга ва аҳоли даромадларига тушаётган солиқ юкини янада камайтириш, солиқ маъмуриятчилигини қўллашни такомиллаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ўстириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш бўйича мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга ва иш ўринлари ташкил этишни ҳамда ички талабни рағбатлантиришга имкон берадиган чоралар амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳага давлат харажатларидан, шу жумладан таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш харажатларидан янада самарали фойдаланиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш чораларини кўрсин, шу билан бир вақтда муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини кучайтириш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларининг инновацион ривожланишини жадаллаштириш мақсадида давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида фанни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини кучайтириш бўйича тадбирларни бундан буён ҳам амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг, уй-жой-коммунал хўжалигининг ривожланишини жадаллаштириш ҳамда кўламларини кенгайтириш бўйича аҳоли турмушининг сифатини яхшилашга қаратилган дастурларни, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш дастурларини амалга оширишни фаоллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳолисининг уй-жой, маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида маблағлардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва айни вақтда қурилиш-монтаж ишларининг, шунингдек барпо этилаётган ижтимоий ва транспорт-коммуникация инфратузилмасининг сифатини ошириш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларнинг даромад базасини ошириш ва уларнинг юқори турувчи бюджетларга қарамлигини камайтириш мақсадида бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш бўйича ишларни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштиришнинг норматив усулини қўллашни кенгайтириш, бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, бюджет жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан бюджетни режалаштириш самарадорлигини янада ошириш юзасидан чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мақсадли жамғармаларининг даромад базасини кенгайтириш ва харажатларини тартибга солиш йўли билан улар даромадлари ва харажатларининг баланслилигини, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари маблағларидан фойдаланишнинг манзиллилиги ва самарадорлиги янада оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини 2015 йил 1 январь ҳолатига республика бюджетининг зарурий айланма касса нақд маблағлари ҳажмидан ортиқча эркин қолдиқлари ва бошқа ноинфляциявий манбалар ҳисобидан молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган тегишли параметрлари бажарилишини таъминласин, минтақаларнинг даромад базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин, бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-453-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 11-сон, 316-модда)