22.10.2014 йилдаги 991-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қарори, 22.10.2014 йилдаги 991-II-сон
Кучга кириш санаси
22.10.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тақдим этилган Бюджетномани –– Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, шунингдек муҳокама қилиш давомида Қонунчилик палатаси депутатларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазалари ҳисобга олинган ҳолда маромига етказилган Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатларига эришишига ҳамда аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга қаратилган макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётга тушадиган солиқ юки камайтирилишини ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш чора-тадбирлари кучайтирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик энергияси самарадорлигини ошириш имконини берадиган Иссиқлик таъминотини модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тезлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромад базасини кўпайтириш ҳамда уларнинг субвенциялардаги улушини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган инвестициялар ҳажмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўпайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш учун мўлжалланган маблағларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 –– 2017 йиллардаги даврда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлат дастури тадбирлари амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда харажатларни норматив режалаштириш механизмларини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда бюджет ташкилотларининг тармоқларини ва ходимлари штатларини мақбуллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилишини, энг аввало, қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш учун тармоқлар ҳамда иншоотлар қурилиши ва реконструкция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорларини инфляция даражасидан илдам суръатларда ошириш тамойилини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ва аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш юзасидан қабул қилинган дастурлар доирасида барча тадбирлар молиялаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 –– 2020 йиллар давомида давлат мактабгача таълим муассасаларини босқичма-босқич реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастурларини қабул қилсин ҳамда уларнинг бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурлари амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнесни, шу жумладан якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорликни, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш, касаначилик имкониятларини кенгайтириш, фаолият кўрсатмаётган корхоналарни тиклаш ҳисобидан 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури сўзсиз бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари сўзсиз бажарилишини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетларининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари сифатли режалаштирилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлансин, бюджет ташкилотларининг бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг тегишли депутатлар гуруҳлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
991-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 10-сон, 268-модда)