LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Меҳнат миграцияси масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликнинг ўсиб бораётган кўламларини, Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун иш ўринлари бериш хоҳишини билдирган мамлакатлар ва чет эл компаниялари сони кўпайганлигини ҳисобга олиб, шунингдек республика фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетишини ташкил этиш тизимини ва унинг механизмини тартибга солиш, фуқароларнинг чет элларда ишга жойлашишини таъминлайдиган меҳнат органлари инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашишини таъминлаш масалаларини ҳал этиш Ҳукумат қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
2. Заруратга кўра Ўзбекистон Республикасининг шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг Чет элларда ишга жойлаштириш минтақавий бюролари филиаллар шаклида ташкил этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
21. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг тузилмасини ва штатлари бирлигини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгилайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг филиали шаклидаги Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази ташкил қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик минтақавий бюроларининг фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратсин;
Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ишининг пухта ташкил этилишини таъминласин ва унинг фаолияти устидан назорат ўрнатсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган республика фуқаролари учун чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига кўмаклашсин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
жойлардаги меҳнат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда фуқароларнинг чет эллардаги яширин меҳнат миграциясига оид профилактика ва олдини олиш ишларини кучайтирсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари ва консулликлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга келган фуқароларни мажбурий равишда консуллик ҳисобига қўйсин, шунингдек уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатсин ва уларни ҳимоя қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек уларнинг баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Мазкур Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига татбиқ этилади.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик кўмагида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хусусий меҳнат контрактлари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга фақат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
2. Фуқароларнинг хусусий контрактлар бўйича чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан белгиланган шаклга мувофиқ бериладиган рухсатномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
3. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан рухсатнома берилгандан кейин фуқаролар чиқишни расмийлаштириш учун яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг келиш, кетиш ва фуқаролик бошқармаси бўлинмасига ариза берадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
4. Ўзбекистон Республикасининг хусусий меҳнат контрактига эга бўлган фуқаролари чет элларда ижтимоий муҳофазаланишини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада тақдим этадилар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
хорижий фирмадан (иш берувчидан) олинган давлат тилига таржима қилинган, барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий суғурта кўрсатилган, шунингдек меҳнат визаси (EMPLOYMENT VIZA) билан таъминлаш борасида иш берувчининг мажбурияти назарда тутилган ҳолда нотариал тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан легализация қилинган контракт нусхаси. Агар ҳужжатга апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб этилмайди;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 47-сон, 489-модда)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги соғлигининг ҳолати тўғрисида маълумотнома.
5. Рухсатнома бланкасида рухсатномани берган органнинг номи, унинг юридик манзили, рўйхатдан ўтказиш рақами, рухсатнома берилган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг фуқаролиги, фаолият тури, рухсатнома амал қиладиган ҳудуд, амал қилиш муддати, узайтириш вақти кўрсатилади. Рухсатнома Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатли раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
6. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг рухсатномаси билан меҳнат контракти асосида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлашиш мамлакатида Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасида ҳисобда туриши шарт. Республиканинг вакиллик органлари бўлмаган тақдирда ўзбекистонлик фуқаролар МДҲ мамлакатларининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан вакил қилинган консуллик органларида рўйхатдан ўтиши керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
7. Фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
8. Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома берилишининг асосли рад этилиши ариза берувчига рухсатнома бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ёзма равишда юборилади.
9. Рухсатнома меҳнат контракти муддатига берилади. Ариза берувчининг илтимосига кўра мазкур контракт узайтирилган тақдирда рухсатноманинг амал қилиш муддати белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
10. Рухсатнома берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун белгиланган тартибда тўлов ундирилади. Мазкур тўлов рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга сарфланади.
11. Рухсатнома олишнинг мазкур Низомда белгиланган мажбурий тартиби Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқароларига нисбатан қўлланилмайди:
б) олий касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳукуматлараро дастурлари доирасида таътил даврида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар;
г) хорижий олий касб-ҳунар таълими муассасаларида маърузалар курси ўқиш ва бошқа ишлар учун таклиф этилган лекторлар ва инструкторлар;
д) Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан тузган давлатлараро битимларида ишга жойлашишнинг улар учун ўзгача тартиби белгиланган шахслар, шунингдек Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий ташкилотлар билан тузилган идоралараро шартномалар бўйича ишга кетаётган шахслар.
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
1. Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига идоравий мансуб давлат унитар корхонаси ҳисобланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга асосланган меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиб боришга доир фаолиятни республиканинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг муассиси ҳисобланади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруқларига ҳамда ҳайъати қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
3. Агентлик мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элларда ва хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикасида ишга жойлаштириш учун квоталар ажратиш ва рухсатномалар бериш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда ишга жойлаштириш, чет элларда ишга жойлаштиришга номзодлар билан дастлабки кўникув тадбирларини ўтказиш йўли билан уларга кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар, шунингдек Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази фаолиятини назорат қилиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
хорижий ишчи кучларини ёлловчи чет эл фирмалари (корхоналар, муассасалар, компаниялар) билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга жўнатиш учун номзодларни танлаб олиши бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларига мувофиқ рухсатномалар бериш (рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш);
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элларда ишга жойлашиш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
чет элларга ишга жўнатиш учун хорижий иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ бўлган номзодларни танлаб олиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда, шу жумладан виза олишда ҳамда чет элларда ишга жойлашишда расмийлаштириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни олишда кўмаклашиш;
чет элларга ишга кетаётган фуқароларни борадиган мамлакат қонун ҳужжатлари асослари, анъаналари ва одоб-ахлоқ нормалари тўғрисида хабардор қилиш;
мулоқот қилиш ва меҳнат функцияларини бажариш учун етарли бўлган даражада мамлакат тилини, контракт бўйича ишга жойлашиладиган ишлаб чиқаришларда техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш;
ишга жойлашиш учун чет элларга жўнатилаётган фуқароларнинг соғлиғи ҳолатини хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб қилган ҳолда комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш;
ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг, аҳоли меҳнат миграцияси ривожланишининг узоқ муддатли ва ўртача муддатли прогнозларининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг таклифларига мувофиқ юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатномалар, шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар бериш (уларнинг муддатини узайтириш).
(4-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш учун квоталар ажратиш масаласи бўйича ўз ваколати доирасида музокаралар олиб боради, хорижий ҳамкорлар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва протоколлар лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни имзолайди;
тегишли қарорларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалари, битимлари ва протоколларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда белгиланган тартибда берилган рухсатномалар (тасдиқномалар) асосида ишлаётган хорижий фуқароларни ҳисобга олади;
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга иш берувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлган хорижий фуқаролар томонидан республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаларига ва тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлаш учун жўнаб кетаётган фуқароларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш хусусиятлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилади, уларнинг малака оширишига ва хўжалик ҳисоби асосида хорижий тилни ўрганишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали, белгиланган тартибда чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти мониторингини амалга оширади;
чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий муҳофазасини белгиланган тартибда таъминлайди;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан биргаликда чет элларга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга қайтгандан кейин ишга жойлаштирилишини ташкил этади;
чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради;
хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни қидиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш тўғрисида битимлар тузади;
чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотларни хорижий иш берувчилар ўртасида, шу жумладан «Интернет» тармоқлари орқали тарқатади.
тузилган контрактларга мувофиқ чет элда ишлаш учун кадрларни танлаш, уларни касб бўйича лаёқатликни аниқлаш учун тест синовидан ўтказиш, уларга бориладиган мамлакатларнинг асосий қонунларини ўргатиш;
меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлашга жўнатиладиган номзодлар тўғрисида маълумотлар олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ваколатли органларга мурожаат қилиш;
дастлабки танловдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимлар (шартномалар)ни ҳисобга олган ҳолда уларни чет элларда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартнома (контракт)лари бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи хорижий фуқаролар тўғрисида йилига бир марта маълумотлар олиш;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
хорижий ишчи кучларини ёлловчи ва бундай ёллашга кўмаклашувчи хорижий компаниялар (фирмалар) билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
зарурат бўлганда, ушбу Низомда назарда тутилган айрим функцияларни амалга ошириш учун ўқитувчиларни, вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини ва бошқа фуқароларни шартномалар (контрактлар) бўйича жалб этиш;
кам таъминланган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга боришга тайёргарлик кўриши ва уларнинг жўнатилиши билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш, ушбу харажатлар кейинчалик қайтарилади;
молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойданинг 15 фоизини ажратиш ҳисобига Агентликни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорига кўра Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюроларини ташкил этиш ва уларни тугатиш;
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган қарорларига биноан Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг чет элдаги ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш ва уларни тугатиш;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарорига асосан ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
7. Агентликнинг мол-мулки асосий фондлардан ва айланма маблағлардан, шунингдек қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа бойликлардан иборат бўлади.
8. Агентликнинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.
9. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Агентлик бошлиғи бошқаради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Агентлик манфаатларини ифодалайди;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда штат жадвалини, Агентлик аппарати таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар раҳбарларини ва Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази раҳбарини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
муассис билан келишган ҳолда Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларида депозитга ва бошқа молиявий инструментларга жойлаштиради;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарорига асосан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар ҳамда юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш учун хорижий фуқароларнинг меҳнат фаолиятига тасдиқномалар беради (уларнинг амал қилиш муддатини узайтиради).
10. Агентлик бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
11. Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари Агентлик бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
12. Солиқлар ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда (даромад) Агентлик молиявий фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади, ундан муассасаси қарорига кўра моддий-техник базани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратини ҳамда унинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмаларини сақлаш учун фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ҳисобига олинган маблағлар;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
14. Агентлик вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
15. Хўжалик фаолиятидан олинган валюта тушуми қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади, Агентликнинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда фойдаланилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
16. Агентлик ўз ишларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи юритади.
18. Агентлик Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уйда жойлашган.
(18-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳамда хорижий фуқароларнинг республикадаги касб фаолияти тўғрисида» 1995 йил 19 октябрдаги 408-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ,1995 й., 10-сон, 41-модда; 2000 й., 10-сон, 68-модда; 2001 й., 4-сон, 21-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 23 декабрдаги 560-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 239-модда)
«2. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ундирилади»;
в) Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда (2-илова):
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатномалар бериш (узайтириш), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш) шартлари ва тартибини белгилайди»;
2.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 11-модда) 5-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 4-илова.
2.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда) 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.