Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТИББИЁТ ТЕХНИКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва улар билан даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концернининг ва «Ўзтибтехника» акциядорлик компанияси муассисларининг «Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясини «Ўзфармсаноат» давлат концерни таркибидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар «Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
тиббиёт муассасалари ва аҳолининг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва технологияларига бўлган эҳтиёжини чуқур ўрганиб чиқиш ва ушбу эҳтиёжларни қондириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва тиббиёт мақсадидаги буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва улар билан даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш;
монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини, тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник сервисини амалга ошириш;
соғлиқни сақлаш муассасаларини техник жиҳозлаш бўйича лойиҳаларини ва техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқиш;
тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш муҳандис-техник ходимлар тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
*2-илова берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2004—2006 йилларда республика тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва унга техник сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
икки ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг устав фонди ва эмиссия проспектини хатловдан ва қайта рўйхатдан ўтказсин;
давлатга тегишли активларни бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакили тайинланишини таъминласин;
«Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг давлат активларини ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома қоидалари ижроси устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 6 ноябрь,
490-сон
«Ўзтибтехника» акциядорлик компаниясининг ташкилий
тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 21-сон, 210-модда;2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 34-36-сон, 264-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)