Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 26.06.2014 йилдаги ПҚ-2193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълимнинг икки бўғинли тизимини янада такомиллаштириш асосида республика иқтисодиёти соҳалари ва тармоқларида талаб этиладиган ихтисосликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, кириш тест синовлари механизмини тубдан яхшилаш ҳисобига танланган ихтисосликлар бўйича бакалавриатга кираётган абитуриентларнинг билим даражасини баҳолаш сифати ва холислигини ошириш, олий малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлашнинг бошланғич даври сифатида магистратура ролини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшма ва компаниялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ривожланиш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва аниқ мутахассисликлар бўйича реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг амалда олий маълумотли мутахассислар билан таъминланганлиги танқидий ўрганиб чиқилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори билан тасдиқланган 2011 — 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастури амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, тармоқлар ва минтақалар доирасида бакалавриат йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликларини тайёрлаш бўйича республиканинг олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб этилаётган йўналишлар бўйича 2014/2015 ўқув йилида қабул квоталарига оид таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014/2015 ўқув йили учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалаврларни 57 907 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 19 120 ва тўлов-контракт асосида — 38 787 нафар миқдорида, 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрларни 5 000 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 1 548 ва тўлов-контракт асосида — 3 452 нафар миқдорида, 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимида бакалаврларни тайёрлаш давлат грантлари бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида — 50 нафар, шу жумладан давлат грантлари бўйича — 15 нафар ва тўлов-контракт асосида — 35 нафар қабул қилиш умумий квоталари 3-иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 30 апрелдаги ПП-2170-сонли қарори билан ташкил этилган 2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига олий таълим муассасаларига кириш чоғида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда бакалавриат ва магистратурага белгиланган умумий қабул квоталари доирасида олий таълим муассасаларининг қабул параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддатда ўзларига қарашли олий таълим муассасалари доирасида бакалавриат ва магистратура бўйича давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини таълим тилларига қараб тақсимлашга оид таклифларни Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификаторига янги киритилаётган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда янги киритилаётган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича дастурлар ва ўқув режаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014/2015 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага қабул қилиш бўйича белгиланган квоталарни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, иш берувчилар билан биргаликда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўзлари олган билим йўналишига мувофиқ ишга жойлашганликлари устидан тизимли мониторинг ўтказиб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар берсин, шунингдек идоравий меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2193-сон