04.08.2014 йилдаги 214-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2017
 LexUZ шарҳи
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиблари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2. Сувга қудуқларни бурғулаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) органлари билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деб аталади) ҳудудий органи томонидан бериладиган амал қилиши бир марталик рухсатнома асосида амалга оширилади.
4. Рухсатнома олиш учун ариза берувчилар ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатлар тўпламини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этадилар.
а) ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этишни ариза берувчилардан талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда (Давлат геология қўмитаси органлари билан келишиш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда) рухсатнома олиш учун тақдим этилган материалларни кўриб чиқадилар ва уни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
а) ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ___________________________________________________________________ (ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитасиниг номи)

СУВГА ҚУДУҚЛАРНИ БУРҒУЛАШ УЧУН РУХСАТНОМА

20__ «__»_____________

Рўйхатга олиш рақами_____

1. Ушбу рухсатнома ____________________________________________________ да

(лойиҳаланаётган қудуқ жойлашган жой)

жойлашган _____________________________________________________________га

(ариза берувчининг номи)

____________________________________________________ учун сувга қудуқларни

(сувдан мақсадли фойдаланиш)

бурғулаш лойиҳасини амалга ошириш учун берилди.
2. Сув олиш иншооти ___ та қудуқлардан иборат ва ______________________________

(лойиҳалаш ташкилотининг номи)

________________________томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ қурилмоқда
3. Қудуқнинг лойиҳа параметрлари қуйидагича:
а) бошланғич диаметри _____________________ мм;
б) бошқа диаметрга ўтиш чуқурлиги___________ м;
в) якунловчи диаметр ______________________ мм;
г) қудуқнинг лойиҳавий чуқурлиги __________ м.
4. Ҳар бир қудуқдан сув олиш суткасига _______ м3 ҳажмда назарда тутилган.

5. Давлат экология экспертизаси хулосаси_____________________________________
________________________________________________________________________

(хулосанинг рақами, берилган санаси ва хулосани берган органнинг номи)

6. Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати - 20__ «__»_____________ гача.

«КЕЛИШИЛДИ»
Давлат геология ва минерал
ресурслар қўмитасининг
«___________________________»
Давлат корхонаси директори ____________________
(Ф.И.О., имзоси)

«КЕЛИШИЛДИ»
Ўзбекистон Республикаси Табиатни
муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органи раиси

_________________________
(Ф.И.О., имзоси)

М.Ў. Рўйхатдан ўтказилган рақами ____
20__ йил «__»__________
М.Ў.