1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2606]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 4 июлдаги 01-02/12-13-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, Йўловчи божхона декларациясини (бундан буён матнда Декларация деб юритилади) жисмоний шахслар томонидан тўлдириш ва давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб юритилади) ходими томонидан расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидентлар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютаси — муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Декларация:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан ошадиган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг яшаш жойи ўзгарганда (аввалги яшаш жойидан ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида қайд мавжуд бўлган ҳолда) унинг шахсий мол-мулки бўлган товарларга, бундан автотранспорт воситалари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 158 ва 160-моддаларида кўрсатилган ҳолларда, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги транспорт воситаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган нақд кўринишдаги Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси ва валюта бойликларига;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 37-боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудидан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёридан ошадиган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс божхона ҳудудига киргунига ёки бу ҳудуддан чиққунига қадар ёки кейин олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган, алоҳида кузатиб бориладиган багажда божхона чегарасидан олиб ўтиладиган нотижорат мақсадлардаги товарларга;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига олиб киришда жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрлардан қатъий назар мобил қурилмаларга, бундан мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизими операторининг базасида аввал рўйхатга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган мобил қурилмалар мустасно;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли тақиқлар ва (ёки) чекловлар белгиланган товарларга тўлдирилади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 37, 62-моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси Декларациянинг ажралмас қисми ҳисобланадиган иловасини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 апрелдаги 01-02/12-25-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-6, 10.05.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2021 й., 10/21/2606-6/0447-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг V бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Декларация 16 ёшга тўлган шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 2-бандида кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтаётганда товар(лар) билан бир вақтда тақдим этилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ўзи эркин равишда Декларацияни тўлдира олмаса (руҳий ҳолати бузилган, ақли заиф, жисмоний имконияти чекланган шахс ва бошқалар), Декларация унинг номидан ушбу шахсни кузатувчи шахс томонидан тўлдирилади. Бунда Декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун Декларацияни тўлдирган ва имзолаган шахс жавобгар бўлади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 10 октябрдаги 01-02/12-58-сон қарори (рўйхат рақами 2606-5, 24.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2019 й., 10/19/2606-5/3954-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Декларация мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ қоғоз шаклда икки нусхада ёки электрон шаклда тўлдирилади. Қоғоз шаклдаги Декларациянинг бир нусхаси божхона органида қолади, иккинчи нусхаси эса Декларацияни тўлдирган шахсга берилади. Ушбу Декларацияда кўрсатилган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади), товарлар ҳамда транспорт воситасини олиб кириш ёки олиб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасига киришда ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишда қоғоз шаклда бир нусхада тўлдирилиши мумкин. Бунда мазкур Декларация божхона органида қолади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган Декларация божхона расмийлаштирувидан ўтказилганидан сўнг Декларацияни тўлдирган шахс томонидан талаб этилган тақдирда божхона ходими томонидан бир нусхада чоп этиб берилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Декларация бланклари ва иловаси ўзбек, рус ва инглиз тилларида, 210*99мм ўлчамда тайёрланади. Шахс ўзи истаган тилдаги Декларация бланкини тўлдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларациянинг электрон шакли мазкур Йўриқноманинг 6 — 12-бандлари талабларига мувофиқ божхона органларининг ахборот тизими орқали автоматик равишда А4 формат кўринишида шаклланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали Декларацияни чоп этиб қўлда тўлдирилган ҳолда ёки божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон шаклда тўлдирган ҳолда ўз имзолари билан тасдиқлаб божхона органларига тақдим этиши мумкин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тўлдирилган Декларация ким томонидан тўлдирилганлигидан қатъий назар мазкур Декларацияни божхона органларига ўз номидан тақдим этган шахс унда акс эттирилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар электрон шаклдаги Декларация божхона органларининг ахборот тизимида қайд этилган кундан эътиборан ўттиз календар кун ичида унда кўрсатилган товарлар божхона органига божхона чегарасини кесиб ўтаётган вақтда тақдим этилмаган бўлса, Декларация берилмаган ҳисобланади ва автоматик тарзда бекор қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Декларацияда барча бандлар тўлдирилиши ва барча саволларга жавоб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли бандлардаги маълумотлар ўзбек (кирилл ёки лотин алифбосида), рус ёки инглиз тилларида қатъий белгиланган жойларга аниқ ва тушунарли тарзда киритилади. Бунда, маълумотлар қоғоз шаклдаги Декларацияда ручка билан қўлда ёзилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли саволлардаги керакли катакчаларга «Х» белгисини киритиш йўли билан жавоб берилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандда шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, паспортининг (идентификация ID-картаси ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасининг) серияси ва рақами), доимий яшаш мамлакати, фуқаролиги, бирга ҳаракатланаётган 16 ёшга тўлмаган шахслар мавжудлиги (уларнинг сони ва фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт (идентификация ID-картаси ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасининг) маълумотлари);
(7-банд «а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-бандда божхона чегараси орқали қандай турдаги товарлар (гиёҳвандлик, портловчи моддалар ва бошқа тақиқланган ёки чекланган буюмлар, озиқ овқат маҳсулотлари, божсиз олиб кириш ва олиб чиқиш меъёридан ортиқ товарлар, тижорат аҳамиятидаги товарлар, дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар ҳамда бошқалар) олиб ўтилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-бандда 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ миқдорда нақд миллий ва (ёки) чет эл валютаси мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» саҳифанинг якунида эслатма қоидалар ва декларация тўлдирган шахснинг имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандда нақд миллий ва чет эл валютаси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандда ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (буюми номи, металл тури, оғирлиги, ўлчов бирлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-бандда товарлар тўғрисидаги маълумотлар (фарқлаш хусусиятлари, рухсат берувчи ҳужжатнинг рақами, берилган санаси, берган орган, миқдори, ўлчов бирлиги ва қиймати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-бандда транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (идентификация рақами ёки давлат рақам белгиси, тури ва русуми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — 7-бандларида тақиқланган ва чекланган товарлар ҳамда божсиз олиб кириш (олиб чиқиш) меъёрлари тўғрисидаги эслатма қоидалар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «B» саҳифанинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган буюмлар (товарлар) 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган ҳолларда мазкур бандларнинг «товар номи» ва «буюм номи» устунларига буюм (товар) эгасининг паспорт (идентификация ID-картаси ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси) рақами ҳам кўрсатилади.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-бандда божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган нақд валюта кимга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумот (жисмоний шахснинг Ф.И.О ва паспорт (идентификация ID-картаси ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасининг) рақами, агар нақд валюта экспорт учун тўланган бўлса, экспортёр ташкилотнинг СТИРи, шартнома рақами ва санаси ёзилади) киритилади;
(71-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандда Ўзбекистон Республикаси нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасининг келиб чиқиш манбалари тўғрисидаги маълумот «Х» белгисини қўйиш орқали («бошқа» қаторига изоҳи келтирган ҳолда қўл билан) тўлдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-бандда Ўзбекистон Республикаси нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасидан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотлар «Х» белгисини қўйиш орқали тўлдирилади («бошқа» қаторига изоҳи келтирган ҳолда қўл билан) тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иловадаги маълумотлар тўлиқ тўлдирилгандан сўнг, шахснинг имзоси билан имзоланади ва божхона органининг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илованинг орқа тарафида жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва (ёки) чет эл валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш меъёрлари назарда тутилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 16 ёшга тўлмаган шахсларга тегишли бўлган ва ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валюталари, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ва транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар улар билан бирга ҳаракатланаётган ота-оналари, бошқа қариндошлари ёки уларни кузатиб борувчи бошқа шахсларнинг Декларацияларида кўрсатилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 5 январдаги 01-02/12-1-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-3, 17.01.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 10/18/2606-3/0584-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Декларациянинг «Б» саҳифаси 3-бандида кўрсатилган товарларни тавсифлаш имкон қадар уларнинг номи, фарқлаш хусусиятлари, миқдори ҳамда уларнинг АҚШ долларидаги қийматларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, шунингдек товарлар тўғрисидаги маълумотлар қоғоз шаклдаги Декларациянинг «B» саҳифаси 1 — 3-бандларидаги сатрларга сиғмаган тақдирда, мазкур маълумотлар қўшимча қоғоз шаклдаги Декларациянинг «B» саҳифаси 1 — 3-бандларида кўрсатилади ва у асосий Декларацияга илова қилинади. Бунда, қўшимча қоғоз шаклдаги Декларациянинг «A» саҳифаси тўлдирилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Декларациянинг «Б» саҳифаси 4-бандидаги Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида тўлдирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Декларация Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига қоғоз шаклда тақдим этишга қадар ручка билан имзоланиши ёки электрон шаклда тўлдирилиб, тақдим этилаётган вақтда электрон рақамли имзо (қўл бармоқ изи, график имзо) билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган Декларация уни ўз номидан тақдим этаётган йўловчи томонидан тасдиқланади (имзоланади).
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Божхона органи ходими томонидан Декларацияни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун Декларация божхона органи ходими томонидан унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар, товарлар ҳамда транспорт воситасини божхона назоратига тақдим этиш билан бир вақтда қабул қилинади ва ахборот тизимида рўйхатга олинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Декларация божхона органи томонидан рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қоғоз шаклдаги Декларацияда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Нотўғри тўлдирилган бандлар аниқланган тақдирда, Декларация божхона органига тақдим этилгунга қадар уни тўлдирган шахс ушбу бандлардаги хато маълумотларни тўғри чизиқ билан устидан чизиб, тегишли маълумотларни қўлда ёзиб тўғрилаши мумкин.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай бундай тўғрилаш Декларацияни тўлдирган шахснинг имзоси ҳамда божхона органи ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклдаги Декларацияда ҳар қандай тузатишлар ушбу Декларация йўловчининг электрон рақамли имзоси (қўл бармоқ изи, график имзоси) билан тасдиқлангунга қадар амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз шаклдаги Декларацияни тақдим этиш жараёнида ёки электрон шаклдаги Декларация божхона органи томонидан рўйхатга олинганидан сўнг аниқланган техник хато ва камчиликлар божхона ходими томонидан тузатилиши мумкин. Бунда божхона тўловларини ҳисоблашга, тақиқ ва чекловларга, шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишини келтириб чиқарадиган ҳолатларга дахлдор бўлган маълумотларга ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарорига (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қоғоз шаклдаги Декларациянинг «B» саҳифаси 1 — 3-бандларидаги (товарлар тўғрисидаги маълумотлар қисми) ҳамда иловасининг 1-бандидаги ёзувлар божхона органи ходими томонидан бирор-бир ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини олдини олиш мақсадида ручкада узлуксиз чизиқ билан доирага олинади ҳамда ёзув учун назарда тутилган барча бўш жойлар эса чизиб қўйилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш божхона органи ходими томонидан Декларациянинг «A» саҳифаси юқори ўнг қисми ва иловасига қоғоз шаклдаги Декларацияда шахсий муҳри ва имзоси билан ҳамда электрон шаклдаги декларацияда ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган белги қўйиш орқали амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан божхона органларининг ахборот тизимида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олинган қимматбаҳо буюмлар тўғрисидаги маълумот ҳар ойнинг еттинчи санасига қадар Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасига тақдим этилади.
(161-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоғоз шаклдаги Декларация йўқотилган тақдирда декларацияловчи шахс Декларацияни божхона расмийлаштирувидан ўтказган божхона органига мурожаат қилганда, қоғоз шаклдаги Декларациянинг нусхасини ва унда кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси, нақд чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари, қимматбаҳо буюмлар ҳамда товарларни олиб ўтилганлигини тасдиқловчи маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклдаги Декларация божхона органларининг ахборот тизими орқали мустақил равишда юклаб олиниши ёки энг яқин ҳудудий божхона бошқармасига мурожаат қилган ҳолда олиниши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Товарлар тўғрисида маълумотлар ушбу жадвалга сиғмаган тақдирда қўшимча декларация тўлдирилиши мумкин.
4. Транспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар
Идентификация рақами / Давлат рақами
Тури
Русуми
5. Тақиқланган буюмлар:
Гиёҳвандлик моддалари ва уларнинг аналоглари;
Портловчи моддалар, кимёвий қуроллар ва уларнинг материаллари;
Давлат ва жамият тузумини қўпоришга, ҳудудий яхлитлик, сиёсий мустақиллик ва давлат суверенитетини бузишга йўналтирилган, уруш, терроризм, зўравонлик, миллий устунлик ва диний нафратни, ирқчилик ва унинг турлари (антисемитизм, фашизм)ни тарғиб қилувчи босма асарлар, қўлёзмалар, клишелар, расмлар, фотосуратлар, фотоплёнкалар, негативлар, кино, видео ва аудиомаҳсулотлар, грамзапислар, овозли материаллар, шунингдек, порнография мазмунидаги материаллар.
6.Чекланган товарлар:
Ўқотар қуроллар, унинг қисмлари ва ўқ дорилар, ов ва пневматик қуроллар;
Таркибида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситалари;
Халқаро ҳимоядаги ҳайвонлар, ўсимлик ёки уларнинг маҳсулотлари;
Тирик ҳайвонлар ва гўшт маҳсулотлари, ўсимликлар ва карантин назоратидаги бошқа товарлар;
Учувчисиз учиш қурилмаси (дрон) ва уларнинг бутловчи қисмлари;
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар (рация, сунъий йўлдошли телефон ва бошқа);
Тарихий ва маданий бойликлар.
7. Божсиз олиб кириш меъёри
Божсиз олиб чиқиш меъёри
Шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати:
халқаро аэропортлар орқали -1000 $;
темир йўл ва дарё божхона чегараси орқали — 500 $;
автомобил (пиёда) ўтказиш пункти орқали — 300 $.
Жисмоний шахслар томонидан декларация тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган меъёри 5000 $.
Гуруч — 3 кг;
Нон-булка маҳсулотлари — 5 кг;
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари — 2 кг;
Шакар — 2 кг;
Ўсимлик мойлари — 2 кг;
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, полиз экинлар, дуккакли ўсимликлар ва қуритилган сабзавот ва мевалар — 40 кг;
атир ва ифор таратувчи сувлар — 3 дона (300 мл ошмаган) ва қонунчиликда белгиланган бошқа меъёрлар.
Бунда нотижорат мақсадларда товарларни олиб кираётган шахс темир йўл, дарё транспорти ва автомобил ўтказиш пунктлари орқали 2 календарь кундан кам, халқаро аэропортлар орқали 3 календарь кундан кам муддат бўлган ва (ёки) бир календар ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.
((илованинг «Б» саҳифаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2026 йил 12 февралдаги 5-сонли қарори (рўйхат рақами 2606-10, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2606-10/0184-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчи божхона декларациясига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Орқа томони)
Валютани божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиб қоидалари
1. Жисмоний шахслар 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ бўлмаган нақд валютадаги маблағларини декларация тўлдирмасдан Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқишлари мумкин.
2. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасига чекланмаган миқдорда нақд валюта маблағларини олиб кириши мумкин. Бунда 100 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ бўлган нақд валюта маблағлари декларацияланиши лозим.
Валюта маблағларини олиб чиқиш чекланган ҳолатлар
Жисмоний шахслар томонидан 100 000 000 сўм эквивалентидаги нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағлардан ортиқ суммани олиб чиқилишга йўл қўйилмайди.
Бунда қуйидаги ҳоллар мустасно:
резидентлар томонидан — хориж давлатларига хизмат сафарига кетаётган ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида;
норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларациясида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек республикада ташкил этилган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиада) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида
ЭСЛАТМА
Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий ва чет эл валютадаги пул маблағларини божхона чегарасидан ноқонуний тарздан ўтказиш ёки декларацияда ва унга илова қилинган ҳужжатларда маълумотларни нотўғри тақдим этиш жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 233-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2606-8, 27.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 10/25/2606-8/0293-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 2 июль)