Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 16.04.2007 йилдаги ПҚ-624-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2007» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзи муҳитини янада мустаҳкамлаш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг иродаси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончини, мардлик ва ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини камол топтириш, мусобақалар муносабати билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасининг «Универсиада-2007» спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичини 2007 йил июнь ойининг учинчи ўн кунлигида «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти спорт мажмуаларида ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Универсиада-2007» спорт мусобақаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш дастури (1-илова*) ва ташкилий қўмита таркиби (2-илова*) тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташкилий қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 кун муддатда «Универсиада-2007» спорт мусобақаларини ўтказиш учун тегишли сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, унинг молиявий манбаларини белгилашда мазкур мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан қопланишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Универсиада-2007» спорт мусобақалари харажатларининг бир қисми Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишига рухсат берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг «Универсиада-2007» спорт мусобақаларини ўтказишга ҳомийлик қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Универсиада-2007» спорт мусобақалари учун қурилаётган ва реконструкция қилинаётган спорт иншоотларидаги қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш мақсадида пудратчи ташкилотларнинг аниқ иш ҳажмлари ва уларни бажариш муддатларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тадбирлар, жумладан, мусобақалар ўтказиладиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида тайёрланиши ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланиши ҳамда тадбирлар ўтадиган жойларни ободонлаштириш ишларини жорий йилнинг 15 июнига қадар тугатишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда «Универсиада-2007» спорт мусобақаларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари юксак савияда ўтишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчи талабаларни мусобақалар ўтказиладиган масканлар ва яшаш жойларига олиб борадиган йўналишларни белгилаб, шу йўналишлар бўйича таъмирлаш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси билан биргаликда спортчи талабаларни белгиланган манзилларга етказиш учун техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар кўчаларини «Универсиада-2007» спорт мусобақаларини тарғиб қилишга қаратилган кўргазмали воситалар билан безатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент темир йўл вокзалида спортчи талабаларни тантанали кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатиш, дам олиш ва овқатланиш жойларида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилишини алоҳида назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмасига мувофиқ, мусобақалар иштирокчилари йўл харажатлари учун имтиёзли тўлов тарифларини қўллашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Республика «Ватанпарвар» ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан биргаликда «Қуёш физикаси» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Тошкент шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргалиқда, «Универсиада-2007» мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Универсиада-2007» мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-624-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 4-сон, 210-модда)