Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 08.01.2007 йилдаги ПҚ-556-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасида муҳим аҳамиятга эга эканини инобатга олиб ҳамда ёзувчи таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика Маънавият тарғибот марказининг Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилий қўмита бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда юбилей тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази билан биргаликда 2007 йилнинг сентябрь ойида «Абдулла Қаҳҳор ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти» мавзусида илмий-амалий конференция, Ўзбекистон миллий академик драма театрида адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилнинг май ойигача Абдулла Қаҳҳор уй-музейининг экспозициясини бойитиш, музейдаги мебеллар ва санъат асарларини реставрация қилиш, музей биноси томини капитал таъмирлаш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон театрларида Абдулла Қаҳҳор асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Бадиий академия ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда Абдулла Қаҳҳорнинг ҳайкалини яратиш ва уни белгиланган тартибда ўрнатиш бўйича таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари ва Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорликда бир ой муддатда таълим муассасаларида Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш режасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Фанлар академияси ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда адибнинг 100 йиллигига бағишлаб Абдулла Қаҳҳорнинг бир жилдлик сайланма асарларини ҳамда Кибриё Қаҳҳорованинг «Чорак аср ҳамнафас» хотиралар китобини қайта нашр этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбеккино» миллий агентлиги 2007 йилнинг июнь ойигача Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган янги ҳужжатли фильм яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 2007 йилнинг июль ойигача Абдулла Қаҳҳор сиймоси туширилган ва унинг асарлари мавзуси асосида ишланган почта маркалари ҳамда конвертлар туркумини чиқарсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва оммавий ахборот воситаларига адиб ҳаёти ва ижоди тўғрисида туркум кўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар тайёрлаш, матбуотда мақолалар чоп этиш ва юбилей тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги юбилей тадбирларини молиялаштиришни 2007 йил учун тасдиқланган бюджет параметрларида маданият соҳаси учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-556-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 1-сон, 30-модда)