Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.1994 10.05.1991 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси — «Узкоопзаготторг»ни ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 августдаги 399-сонли «Ўзбекистон Республика Савдо - харид уюшмаси «Ўзтайёрловсавдо»ни ташкил этиш масалалари» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 8 майдаги Фармонига мувофиқ ҳамда жамоа ва якка тартибдаги секторларда етиштирилган мева-сабзавотларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш жумҳурият тайёрлов органлари фаолиятини яхшилаш, бозор муносабатларига ўтиш шароитида жумҳуриятлараро ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таркибида иловага мувофиқ тузилма бўлинмалари бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси — («Узкоопзаготторг») ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жумҳурият кооператив бирлашмаси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
колхозлар ва совхозларда («Узплодоовошчвинпром» концерни ихтисослаштирилган хўжаликларидан ташқари), ижарачилар ва деҳқон (фермер) хўжаликларида, аҳолининг ёрдамчи шахсий хўжаликларида, боғдорчилик-узумчилик ширкатларида ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган картошка, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мева ва резавор меваларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, уни умумиттифоқ фондига, жумҳуриятлараро битимларга мувофиқ ва экспортга етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда, ноҳия марказларида, посёлкаларда, қишлоқларда ва овулларда деҳқон бозорларида ва ёйма бозорлардаги ихтисослаштирилган магазинлар ва дўконларда картошка, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, мевалар ва узум, қуруқ мевалар, кишмиш, гўшт, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишда сақлаш учун картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини ғамлаш, аҳолини йил давомида таъминлаш ва ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси муассасаларини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, тузлаш кичик корхоналарини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
картошка, мева-сабзавот ҳамда бошқа маҳсулотлар ва хом ашёларни ўзаро етказиб бериш бўйича чет мамлакатларнинг фирмалари билан ташқи иқтисодий алоқаларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги тартиблар сақлаб қолинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матлубот кооперацияси тизимидаги мавжуд чорвачилик маҳсулотлари ва хом ашё (чорва моллари ва парранда, сут ва тухум, қоракўл, жун, ичак ва момиқ-мўйна хом ашёси), иккиламчи ресурслар, (макулатура, латта-путталар, рангли ва кора металлар темир-терсаклари ва бошқа турдаги иккиламчи ресурслар) тайёрлашнинг мавжуд тартиби ягона ташкилот сифатида сақлаб қолинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концернининг умумиттифоқ фондига узум ва қуритилган мева тайёрлаб ва етказиб берадиган, шунингдек ўз тизими хўжаликларида картошка ва мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлайдиган ва етказиб берадиган ягона ташкилот сифатидаги вазифалари сақлаб қолинсин. «Узплодоовошчвинпром» концернига Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси ва «Узкоопзаготторг» билан келишган ҳолда йиллик режаларда қайта ишловчи корхоналарни хом ашё билан таъминлаш учун бошқа хўжаликларда мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлаш ҳажмлари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекбирлашув»да тизимнинг қайта ишловчи корхоналари ва умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Узкоопзаготторг» тизимининг фаолияти пайчиларнинг якка тартибда ва жамоа аъзолиги принциплари асосида, кооператив, давлат, қўшма, ижара, хусусий ҳамда жамоат ташкилотлари, корхоналари ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг ихтиёрий қатнашуви асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узкоопзаготторг» ихтиёрий равишда шартнома асосларида иттифоқ ва жумҳурият давлат, кооператив ҳамда аралаш бирлашмалар ва ассоциацияларга кириши ва бунда ўзининг тўла мустақиллиги ва юридик шахсини сақлаб қолиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узкоопзаготторг» молиявий-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият билан боғлиқ ҳамма масалаларни мустақил ҳал қилади, банк муассасаларида маҳсулот етказиб берувчилар, истеъмолчилар, пудратчилар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилиш учун пул ва чет эл валюта маблағлари счётини очади, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узкоопзаготторг» ўз ишини Ўзбекбирлашув билан мустаҳкам алоқада олиб боради ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва Центросоюзга ўз фаолияти тўғрисида ҳисоб бериб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, «Узкоопзаготторг»нинг тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар (колхозлар, совхозлар, ижара, деҳқон, шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва бошқалар) ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиб турувчи асосий ҳужжат шартнома ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўп турда ва юқори сифатли етиштиришни кўпайтиришдан ва тайёрлашдан томонларнинг моддий манфаатдорлигини таъминловчи шартноманинг асосий вазифаси маҳсулот етиштирувчи ва тайёрловчининг ўзаро мажбуриятларини аниқ белгилаб беришдан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бевосита колхозлар ва совхозларда, шахсий ёрдамчи хўжаликларда ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларда тайёрловчилар томонидан маҳсулот етиштирувчиларни уйма-уй айланиб юриш йўли билан тузилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларни имзолаш хўжаликлар ва аҳоли қишлоқ хўжалиги экинларини талаб этиладиган хилда ва қулай муддатларда экишларини таъминлаш учун кузги-қишки ишлар бошлангунга қадар тугалланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномада томонларнинг: маҳсулот етиштирувчининг — маҳсулот ҳажми, тури, сифати ва уни етказиб бериш муддатига доир; тайёрловчининг — олдиндан пул тўлаб қўйиш, идиш, жойлаш материаллари, омихта ем, ўғит, техника, транспорт билан таъминлашга доир ва бошқа ўзаро мажбуриятлари ўз ифодасини топиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни харид қилишнинг шартнома нархлари ҳам етиштирувчи, ҳам тайёрловчининг маҳсулот етиштиришни кўпайтиришдан моддий манфаатдорлигини таъминлаш ва бозор конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ҳужжат сифатида шартноманинг шакли ушбу қарорга ва Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунларига мувофиқ аниқлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, «Узкоопзаготторг» ҳамда унинг вилоят ва ноҳия бўлинмаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлат буюртмасидан ортиқча, шу жумладан, умумиттифоқ фондига, жумҳуриятлараро шартномалар бўйича ва экспортга етказиб бериш бўйича, харид қилиш ва сотиш учун шартнома нархларини белгилаш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ЎзССЖ Молия вазирлиги (ўртоқ Муротов) «Узкоопзаготторг»нинг асосий фаолияти (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш) билан боғлиқ бўлган корхоналари ва ташкилотларини 1991 — 1993 йилларда фойдадан ва транспорт воситаларидан олинадиган солиқдан озод қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, «Узкоопзаготторг» ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Узплодоовошчвинпром» концерни, Шахсий ёрдамчи хўжалик эгалари уюшмаси, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими ва «Узсортсемовошч» бирлашмаси билан биргаликда картошка ва мева-сабзавот маҳсулотларини умуман жумҳурият ҳудудида етиштириш ва фойдаланиш балансларини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, «Узкоопзаготторг» ўз тизимидаги корхоналар ва ташкилотлар учун моддий-техника ресурсларининг фонд сақловчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, «Узсельхозснабремонт», ЎзССЖ Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Дон маҳсулотлари вазирлиги, Ўзбекбирлашув, «Узглавлегснабсбит», «Узплодоовошчвинпром» концерни, «Узсортсемовошч» ва «Узагрострой» бирлашмалари моддий-техника ресурслари режаларида моддий рағбатлантиришда мақсадли фойдаланиш — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини топширувчиларга сотиш учун талаб катта бўлган моллар ҳажмини алоҳида ажратиб кўрсатган ҳолда «Узкоопзаготторг» учун тегишли номенклатура бўйича алоҳида сатрда назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Узкоопзаготторг» ўзига юклатилган вазифаларни ва бирлашма уставини ҳисобга олган ҳолда бошқарув аппарати тузилишини, сонини ва иш ҳақи фондини мустақил белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узкоопзаготторг»га бирлашма раисининг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Узкоопзаготторг»га бир ой муддатда ушбу қарорни, амалдаги нормативларни ва Ўзбекистон ССЖнинг қонунларини ҳисобга олган ҳолда бирлашма Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), «Узкоопзаготторг» 2 ҳафта муддатда баланс бўйича Ўзбекбирлашув таркибидан «Узкоопзаготторг» ихтиёрига ўтказиладиган корхоналар, ташкилотлар ва бошқа бўлинмаларнинг қабул қилиб олиниши-топширилишини амалга оширсинлар ҳамда тегишли материалларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси Ўзбекбирлашув, «Узкоопзаготторг» ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар бўйича 1991 йил учун режа кўрсаткичларини мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йил 10 майдаги 126-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узкоопзаготторг»нинг асосий тузилма бўлинмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон жумҳурият кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Андижон вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Бухоро вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Жиззах вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси
Қашқадарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Наманган вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Самарқанд вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Сурхондарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Сирдарё вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Тошкент вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Фарғона вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси ‎
Хоразм вилоят кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎
Тошкент кооператив тайёрлов-савдо бирлашмаси‎

Сони‎

Қуввати‎

Ноҳия тайёрлов-саноат-савдо идоралари қишлоқ кооператив тайёрлов-саноат-савдо идоралари, тайёрлов идоралари, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик цехлари, мол сўйиш пунктлари ҳам шу жумлага киради‎

156 та‎

Тайёрлов-сотиш базалари‎ 11 та‎
Вилоят, ноҳия бўйсунувидаги шаҳар кооператив савдо идоралари ва Тошкент шаҳар кооператив савдо идораси‎ 46 та‎
Қишлок хўжалиги маҳсулотларини сотувчи ихтисослаштирилган магазинлар, павильонлар, дўконлар‎ 6603 та‎
Тайёрлов идоралари ва кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги сабзавот-картошка сақлаш жойлари‎ 310 та‎ 128,4 минг т‎
Тайёрлов идоралари ва кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги мева сақлаш жойлари‎ 51 та‎

22 минг т‎

Тайёрлов идоралари, кооператив тайёрлов-саноат идоралари ҳузуридаги машина билан совитадиган омборлар-яхлатгичлар‎ 26 та‎ 6,5 минг т‎
Деҳқон бозорлари, уларга бўйсунувчи хўжаликлар ҳам шу жумлага киради‎ 603 та‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма. Тузилма бўлинмаларининг сони ва рўйхати мазкур қарорнинг 12-бандига мувофиқ аниқлаштирилади.