Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чорва моллари ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжаликларнинг давлат буюртмаси бўйича чорва моллари ва сут сотиш ҳажмларини кўпайтиришдан иқтисодий манфаатдорликларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил 1 августдан бошлаб чорва моллари ва сутнинг чекланган харид нархлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чорва моллари ва сутнинг янги харид нархлари прейскурантларини ишлаб чиқсин ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 июндаги 278-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 июль,
375-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июлдаги 375-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Чорва моллари ва сут харид нархларининг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
|
бир тоннаси учун сўмларда (ўртача) | ||
| |
Тирик вазнда |
Сўйилган вазнда |
| Қорамол, от ва туялар |
5300 |
11000 |
| Чўчқалар |
6600 |
11000 |
| Қўй ва эчкилар |
4400 |
11000 |
| Асосий ёғлилик даражаси 3,6 фоиз бўлган сут | |
1000 |