Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.04.1994 йилдаги 184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилда экспорт қилинадиган ресурсларни тақсимлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат эҳтиёжлари учун импорт маҳсулотларни етказиб беришни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хорижий кредитларни тўлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилда импорт маҳсулотларни марказлаштирилган тартибда етказиб беришни бажариш, кредитларни тўлаш, транспортга сарфланган кира ҳақларини тўлаш учун экспорт, ресурслари квоталарнинг тақсимланиши 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурсларининг баланслари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилда Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилари бўйича пахта толаси лимитлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йилда МДҲ мамлакатларига ва болтиқбўйи республикаларига пахта толаси етказиб бериш лимитлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда тасдиқланган экспорт ресурслари квоталарининг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш ҳажмларининг прогнози ва 1994 йилда чет эл валютасидаги маблағларнинг харажатлари прогнози бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларини синчиклаб таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига экспорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг номенклатурасини кенгайтиришга оид таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари импортини таъминлаш мақсадида экспортга товар етказиб беришни бажариш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси умуман жаҳон бозори, шу жумладан, МДҲ мамлакатлари бозорларидаги конъюнктуранинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда пахта толасининг белгиланган лимитларга мувофиқ ўз вақтида юклаб жўнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184-сон