Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025 08.01.2014 йилдаги 5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда уни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ўстириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2014 йилда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, улар биринчи навбатда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан технологик жараёнларни ва моддий-хом ашё ресурслари сарфи, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатлари нормаларини рационализациялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат унумдорлигини ўстириш, бошқарув ва саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш, бошқа омиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган хўжалик бирлашмаларида ва йирик корхоналарда иловага* мувофиқ йиғма параметрлар бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини ўртача 10 фоизга пасайтириш, шу жумладан ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ҳисобига 8,3 фоизга пасайтириш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ушбу қарор билан маъқулланган тармоқ бўйича таннархни пасайтиришнинг йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўн кун муддатда ўз таркибига кирадиган саноат корхоналари учун таннархни пасайтиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, республика вазирликлари, идоралари, акциядорлик компаниялари, уюшмалари ва бошқа хўжалик бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан ҳар чораклик мониторинг ўрнатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб бориладиган мониторинг якунлари бўйича зарурат бўлганда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича параметрларга эришишнинг тўлиқлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб корхоналарнинг раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида технологик жараёнларни рационализациялаштириш ва моддий-хом ашё ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, фойдаланиш харажатлари ва юклама харажатларни қисқартириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига маҳсулот таннархини пасайтириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг пасайтирилиши 2014 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни бузиш деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 23-модда)