14.01.2011 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари яшаш шароитларини яхшилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ички ишлар идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 20-даҳада жойлашган Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси балансидаги 19/6 ҳамда 19/7-уй манзилдаги тўққиз қаватли биноларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган биноларни белгиланган тартибда топширилишини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қабул қилиб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қабул қилиб олинган биноларда ички ишлар идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари яшашлари учун шарт-шароит яратган ҳолда улардан мақсадли фойдалансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, биноларни реконструкция қилиш учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги учун ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 августдаги «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объектлари сотилиши жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги 253-сон қарорининг иловасидаги 83- ва 84-сатрлар чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 14 январь,

12-сон