Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.06.2004 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Афина шаҳри (Греция)да ўтказиладиган 2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этишини таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон спортчиларининг Афина шаҳри (Греция)да бўлиб ўтадиган XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларига сифатли тайёргарлик кўришини таъминлаш, уларнинг ушбу нуфузли мусобақаларда фаол иштирок этишини ҳамда юқори натижаларга эришишини рағбатлантириш, уларнинг мамлакатимизнинг халқаро обрўсини оширишдаги чексиз ватанпарварлиги мисолида ёш авлодни ўз Ватани учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган халқаро танлов мусобақаларида лицензияни қўлга киритган спортчилардан мамлакат терма жамоасини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинларининг якунловчи босқичида Олимпиада ўйинларига пухта тайёргарлик кўришини ва халқаро лицензион мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат терма жамоаси спортчиларини зарур миқдорда спорт анжомлари, инвентарлари ҳамда спорт кийимлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси спорт делегациясининг таркиби ва унинг харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитасига харажатларнинг тасдиқланган сметасига ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган Ўзбекистон спортчиларини рағбатлантириш, уларнинг Ватанимиз спорти шарафига муносиб ҳисса қўшганлигини эътироф этиш мақсадида Давлат спорт қўмитасининг 2004 йил учун календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда бир марталик мукофотлар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтин медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кумуш медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бронза медаль учун — 25 000 АҚШ доллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда белгиланган мукофотларни бериш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси буюртманомаларига биноан мамлакат терма жамоасини зарур дори-дармонлар, фармакология препаратлари ва биологик фаол тикланиш воситалари билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат терма жамоасига номзодлар учун даволаш-профилактика тадбирларини ташкил этишга ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат спорт қўмитаси ва Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон спорт делегациясининг XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўришини таъминлаш учун 3-иловага* мувофиқ республикага мақсадли равишда олиб келинадиган махсус спорт анжомлари ва инвентарлар, спорт кийимлари учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги халқаро мусобақалар иштирокчилари — Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари учун хорижга чиқиш ҳужжатларининг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон спорт делегациясининг Тошкент — Афина — Тошкент йўналиши бўйича имтиёзли шартларда учишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон спорт делегациясининг VIP зали орқали бепул ўтишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Совпластитал» қўшма корхонаси, «Оникс» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Фонон» акциядорлик жамиятига халқаро мусобақаларга бораётган республика спорт делегацияси учун Давлат спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси эскизлари бўйича эсдалик буюмларини имтиёзли шартларда тайёрлаб бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларига тайёргарликнинг бориши ва Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро мусобақалардаги иштироки оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261-сон