Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.08.2004 йилдаги 395-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилда ғўзани дефолиация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини йиғиштириб олишга, шу жумладан пахта териш машиналари билан йиғиштириб олишга тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2004 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари туманлар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар бўйича ғўзани 1-иловага мувофиқ муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғўза ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиниши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» компанияси раҳбарларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ғўзанинг белгиланган муддатларда ва майдонларда дефолиация қилиниши устидан назорат ўрнатсин, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниялари, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси жорий йилнинг 25 августигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштирувчи хўжаликларга зарур миқдордаги дефолиантлар етказиб берилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдончаларни тайёрлашни тугалласинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга 2-иловага мувофиқ 2004 йил 25 августгача етказиб берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ҳокимликлари махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини тугалласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини барпо этсин ҳамда пуркагичлар ва самолётларнинг ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг ҳисоб-китоб жамғармаси кутилаётган пахта ҳосили қийматининг 50 фоизи доирасида ажратилаётган аванс маблағлар ҳисобига дефолиантлар харид қилиш учун маблағларни бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналарига белгиланган тартибда йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
395-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 395-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилда Ўзбекистон Республикасида ғўза дефолиация қилинадиган майдонлар ва унинг мақбул муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏
Дефолиация қилинадиган майдон, минг га‎‏ Дефолиацияни ўтказиш муддатлари *)‎‎‎
бошланиши‎ тугалланиши‎ давом этиши‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 67‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 78‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Бухоро‎ 100‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎
Жиззах ‎ 88‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Қашқадарё ‎ 130‎ 1 сентябрь‎ 15 сентябрь‎ 16‎
Навоий ‎ 26‎ 3 сентябрь‎ 17 сентябрь‎ 15‎
Наманган ‎ 75‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Самарқанд ‎ 81‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Сурхондарё ‎ 100‎ 1 сентябрь‎ 15 сентябрь‎ 16‎
Сирдарё ‎ 96‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Тошкент ‎ 81‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Фарғона‎ 95‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Хоразм ‎ 60‎ 5 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
ЖАМИ‎ 1 077‎ 1 сентябрь‎ 20 сентябрь‎ 16‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Дефолиация чаноқ очилиши суръатларидан келиб чиқиб табақалаштириб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 395-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йилда ғўзани дефолиация қилишда қатнашадиган самолётларни тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Минтақалар‎

Самолётлар сони‎

Бухоро вилояти‎ 7‎
Жиззах вилояти ‎ 9‎
Қашқадарё вилояти ‎ 11‎
Наманган вилояти ‎ 3‎
Самарқанд вилояти ‎ 3‎
Сурхондарё вилояти ‎ 3‎
Сирдарё вилояти ‎ 9‎
ЖАМИ‎ 45‎