Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 04.05.2000 йилдаги ПФ-2599-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СУДЬЯЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ЛАВОЗИМЛАРГА ТАВСИЯ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИЙ МАЛАКА КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПФ-5007-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, судьялик лавозимларига етук, билимдон ва пок мутахассисларни тавсия этишда қонунчилик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака Комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унинг таркиби ва Низоми 1*, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган фармон ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг асосий вазифалари судьялик лавозимларига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг демократик асосларини такомиллаштириш, судьяларни лавозимларга тайинлаш масалаларини ҳал этиш чоғида қонунчилик ва ижтимоий адолат кафолатларини, шунингдек суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашдан иборат деб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Фармон қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 июлдаги Ф-1038-сонли Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2599-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 19 мартдаги ПФ-2817-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 62-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 163-модда; 2001 й., 4-сон, 62-модда)