LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сонли қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки, «Чкалов номидаги ТАИЧБ» ДАЖнинг бошқаруви раиси — бош директори акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тасдиқланади. Бошқарув аъзолари (бош муҳандис, бош директор ўринбосарлари, ҳудудий бўлинмалар директорлари) акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимларга тасдиқланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3280-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)