Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1411-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви, Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 22 октябрдаги 135, 32, 2018-67, 257-В-3 ва 4-ққ-сонли «Чет ел валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1411-3, 26.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41, 2004-57, 257-В, 8-сонли «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 июль,
65-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 2 июль,
35-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 июль,
2013-33-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 июль,
13/2-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 июль,
4мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви, Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 2 июлдаги 65, 35, 2013-33, 13/2, 4мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Номидаги ва 1-банддаги «бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда» деган сўзлар «бухгалтерия ҳисобида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) номидаги «бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда» деган сўзлар «бухгалтерия ҳисобида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадан «, статистика» деган сўз чиқариб ташлансин;
в) 1-банддаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар «бошқа кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 14-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бх — четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1.1.12-бандига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралари»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 282-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ шаклланади.»;
д) 5-параграф номидан «ва статистик» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
е) 36 ва 38-бандлардан «ва бошқа ҳисоботларнинг тегишли моддаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ж) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига олиб борилган курс фарқлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сонли шакл) акс эттирилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 417-модда)