Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2418-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 01-02/13-19-сонли ««Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2418-5, 04.05.2021 й.) асосан 2021 йил 5 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон қарори (рўйхат рақами 2418, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат Божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 июнь,
01-02/12-11-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 22 июндаги 01-02/12-11-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Дастлабки божхона декларацияси (кейинги ўринларда — ДБД деб юритилади) товарларни божхона ҳудудига етиб келгунига қадар декларациялаш бўлиб, у декларантнинг хоҳишига кўра қўлланилиши мумкин.».
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Агарда ДБДда кўрсатилган товарлар декларацияни қабул қилган божхона постига декларация қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз календарь куни ичида тақдим этилмаса, у топширилмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолларда ДБД бекор қилинади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 347-модда)