18.06.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кейин — Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган нормаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўлган хоҳиш-истакларга, 1996 йил 27 майдаги Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида Шартномага амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-бўлим
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-қисм
Ҳуқуқий муҳофаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳуқуқий муҳофаза ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ана шу Аҳдлашувчи Томон фуқароларидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар. Ушбу мақсадларда улар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган судлар, прокуратуралар, ички ишлар, нотариал идоралар (кейинги ўринларда — «адлия муассасалари» деб юритилади) ва бошқа муассасаларга эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, унинг фуқароларидек шароитларда уларда қатнашишлари, илтимос қўзғатишлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартноманинг қоидалари, тегишлича Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига биноан тузилган юридик шахсларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-қисм
Ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия муассасалари ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар ваколатига кирадиган бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа муассасалар ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳақида илтимосномаларни адлия муассасалари орқали жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳуқуқий ёрдам ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни бажариш йўли билан, шу жумладан ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тинтув ўтказиш, ашёвий далилларни олиб қўйиш, жўнатиш ва бериш, экспертиза ўтказиш, томонларни, айбланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш, жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш, жиноят содир этган шахсларни қидириш ва бериш, суд кўригини ўтказиш, фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича суд қарорларини, жиноий ишларнинг фуқаролик даъвоси қисми бўйича ҳукмларни, ижро ёзувларини эътироф этиш ва ижро этиш, шунингдек ҳужжатларни топшириш йўли билан бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Муносабатлар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Прокуратураси ҳамда Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош Прокуратураси орқали муносабатга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ушбу Шартномани бажаришда бир-бири билан муносабатларда ўзбек, озарбайжон ва рус тилларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади. Аҳдлашувчи Томонлар, зарур бўлган ҳолларда, ўзбек ва озарбайжон тилларига ёзма ва оғзаки таржимани ҳам таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия муассасалари ва бошқа муассасалар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартибида жўнатиладиган ҳужжатлар гербли муҳр билан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўраётган адлия муассасасининг ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) томонларнинг, айбланувчи, судланувчи ёки ҳукм қилинган, шунингдек топшириққа муносабати бўлган бошқа шахсларнинг исмлари ва фамилиялари, уларнинг фуқаролиги, машғулоти, доимий яшаш жойи ёки турар жойи; юридик шахслар учун — уларнинг номи ва жойлашган жойи; уларнинг вакилларининг исмлари, фамилиялари ва манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жиноий ишлар бўйича содир этилган жиноятнинг ҳақиқий ҳолати, шунингдек юридик квалификацияси ҳамда бу қилмиш оқибатида зарар етказилган бўлса, унинг миқдори ҳақида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) топшириқни бажариш учун зарур бўлган топшириқ мазмуни ва маълумотлар, шунингдек аҳамиятга эга бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни ижро этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни ижро этишда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигини қўллайди. Сўраётган муассасанинг илтимосига кўра сўралаётган муассаса ўз давлати қонунчилигига зид келмаса, қонунчилик процессуал нормаларни ижро этиш усули ва шаклига нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган адлия муассасаси топшириқни ижро этишга ваколатли бўлмаса, у топшириқни ваколатли адлия муассасасига жўнатади ва топшириқ чиққан муассасани бу ҳақда хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосига кўра сўралаётган адлия муассасаси топшириқ чиққан муассасани ва манфаатдор томонларни топшириқнинг бажарилиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ унда кўрсатилган манзилда ижро этилиши мумкин бўлмаса, сўралаётган томон ўз қонунчилигига мувофиқ манзилни белгилаш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Топшириқ ижро этилганидан сўнг топшириқ қаратилган адлия муассасаси ҳужжатларни у чиқарилган муассасага жўнатади; агар ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган ҳолда сўралаётган адлия муассасаси топшириқни қайтаради ва уни ижро этишга тўсиқ бўлаётган ҳолатлар ҳақида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг вакиллари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома бажарилаётган чоғда қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Гувоҳлар, жабрланувчилар, даъвогар шахслар, уларнинг вакиллари, жавобгарлар, экспертнинг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида дастлабки тергов ёки суд кўриб чиқишида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган гувоҳ, жабрланувчи даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакиллари ёки экспертнинг шахсан қатнашиш зарурати туғилса, бу Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли адлия органига чақирув қоғозини бериш ҳақидаги топшириқ билан мурожаат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшовчи гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар фуқаро, уларнинг вакиллари ёки экспертни бошқа Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасига чақиришда келмаган тақдирда мажбурий чоралар қўллаш таҳдиди бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролигидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли адлия органи чақирувига биноан келган гувоҳ, жабрланувчи даъвогар фуқаро. жавобгар фуқаро, уларнинг вакиллари ёки эксперт бу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасига киргунига қадар содир этган қилмишлари учун жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазога тортилиши мумкин эмас. Бундай шахслар, шунингдек, уларнинг кўрсатмалари ёки эксперт сифатидаги хулосалари ёхуд текширилаётган жиноий иш муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакили ёки эксперт сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун бошқа имкониятга эга бўлишса-да, бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилинган кундан бошлаб 15 кун муддат ўтгунгача кетишмаса ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакили ёки эксперт кафолатларни йўқотадилар. Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакили ёки эксперт Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолларга кўра чиқиб кетолмаган вақт ушбу муддатга қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу шахслар чет элга бориш ва келиш ва унда бўлиш, шунингдек ишдан чалғиган кунлари учун олинмаган иш ҳақини қоплатиш ҳуқуқига эга бўлади; экспертлар бундан ташқари экспертиза ўтказганлиги учун тақдирланиш ҳуқуқига ҳам эга. Чақирув қоғозида чақирилувчи шахслар тўловларнинг қандай турларига ҳуқуқли бўлишлари кўрсатилиши лозим. Уларнинг илтимосларига кўра чақирув жўнатаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қамоқда бўлган шахс гувоҳ сифатида чақирилган тақдирда у вақтинча, қамоқда сақлаш ва сўроқлар тугагач зудлик билан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга қайтарилиши шарти билан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада олувчининг аниқ манзили ҳамда топшириладиган ҳужжатнинг номи кўрсатилиши лозим. Топшириш тўғрисидаги илтимосномада кўрсатилган манзил тўлиқ бўлмаса ёки ноаниқ бўлса сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигига мувофиқ аниқ манзилни аниқлаш учун чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳужжатларни топшириш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар топшириладиган ҳужжат сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилида тузилмаган ва унга тасдиқланган таржима илова қилинган бўлсада, сўралаётган адлия муассасаси олувчига ҳужжатни агар у қабул қилишга рози бўлсагина, топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатларнинг топширилганлигини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг топширилганлигини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада ҳужжатнинг топширилиш усули, жойи ва вақти, шунингдек ҳужжатлар топширилган шахс кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари орқали ҳужжатларни топшириш ва фуқароларни сўроқ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳужжатларни топшириш ва ўз фуқароларини сўроқ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда мажбурий тусдаги чораларни қўллашга йўл қўйилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплашни талаб қилмайди. Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида ёрдам кўрсатишдан келиб чиқадиган барча харажатларни ўзлари қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасини сарфланган харажатлар ҳақида хабардор этади. Агар сўраётган муассаса бу харажатларни тўлашга масъул бўлган шахслардан ундирса, ундирилган суммалар адлия муассасаси уларни ундирган Аҳдлашувчи Томон фойдасига келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Бепул ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон фуқароларига ёки унинг ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга бошқа Аҳдлашувчи Томон судлари ва бошқа муассасаларида бепул юридик ёрдам кўрсатилади ва ўз фуқароларига бўлган шартларда ва имтиёзларда бепул судлов ишларини юргизиш таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон суверенитети ва хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд қонунчилигига зид келса ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосни қондиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган ҳолда сўраётган Аҳдлашувчи Томон рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-бўлим
Махсус қоидалар
Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-қисм
Шахсий мақом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳуқуқий лаёқатлилик ва юридик муомалага лаёқатлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахснинг юридик муомалага лаёқатлилиги шу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг муомалага лаёқатлилиги у доимий яшаш жойига эга бўлган давлат қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқатлилиги у таъсис этилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Бедаракликни эътироф этиш, вафот этган деб эълон қилиш. Ўлим фактини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бедаракликни эътироф этиш, вафот этган деб эълон қилиш (вафот этган деб тан олиш) ёки ўлим фактини белгилаш (ўлим вақтини аниқлаш) ҳақидаги ишлар бўйича охирги маълумотларга кўра у тирик бўлган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари, бошқа шахсларга нисбатан эса шахс охирги пайтда яшаб турган жойдаги адлия муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаросини ёхуд бошқа шахсни шу мамлакат ҳудудида яшовчи шахсларнинг илтимосларига биноан, агар уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари шу мамлакат қонунчилиги билан асосланган бўлса, бедарак ёки вафот этган деб эълон қилиши (вафот этган деб тан олиши), шунингдек унинг ўлими фактини (ўлим вақтини) белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлати қонунчилигини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-қисм
Мулкий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Мулкчилик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат реестрига киритиладиган транспорт воситаларига эгалик ҳуқуқи ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган орган жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки мулкка бошқа ашёвий ҳуқуқ бундай ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ёки бекор қилинишига асос бўлиб хизмат қилувчи ҳаракатлар ёки бошқа ҳолатлар юз берган пайтда ҳудудида мол-мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади. Битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки мулкка бошқа ашёвий ҳуқуқ Томонлар битимларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ҳудудида битишув имзоланган Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Битишув шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битишув шакли у амалга оширилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкка нисбатан битишувлар шакли ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-қисм
Шартномада назарда тутилмаган зарар етказиш оқибатида келиб чиқувчи мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартномалар ва бошқа қонуний ҳаракатлардан келиб чиққанлардан ташқари, зарарни қоплаш ҳақидаги мажбуриятлар ҳудудида зарарни қоплаш ҳақида талаб қилишга асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар зарар етказувчи ва зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса ёки бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаб турган бўлса ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатиб ўтилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақида талаб қилишга асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган, шунингдек ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Даъво қўзғатиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво қўзғатиш муддати масалалари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш учун қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV қисм
Оила
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Никоҳдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳга кирувчи ҳар бир шахс учун никоҳдан ўтиш шартлари у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун эса улар доимий яшаб турган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади. Бундан ташқари никоҳдан ўтишга тўсиқлар муносабатида ҳудудида никоҳ тузилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги талабларига риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳдан ўтиш шакллари ҳудудида никоҳдан ўтилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда эр-хотинлардан бири бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, иккинчиси — бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаб ва шу билан бирга эр-хотинларнинг ҳар иккиси бир фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар эр-хотинлардан бири бир Аҳдлашувчи Томоннинг, иккинчиси — бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса ва улардан бири бир Аҳдлашувчи Томон, иккинчиси иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаб турган бўлса уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар биргаликда охирги турар жойга эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида биргаликда турар жойга эга бўлмаган бўлсалар судига даъво аризаси берилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Никоҳни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича ариза топширган вақтида эр-хотинлар фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади ва унинг муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотинлардан бири бир Аҳдлашувчи Томоннинг, иккинчиси эса — бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса муассасаси никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ишни олиб бораётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги ишлар бўйича 22-моддага мувофиқ никоҳни тузиш вақтида қўлланилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги ишлар бўйича муассасанинг ваколати тегишли равишда ушбу Шартноманинг 23-моддасининг 4-бандига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оталикни белгилаш ва уни бекор қилиш ҳақидаги ҳамда боланинг ушбу никоҳдан туғилганлигини белгилаш ҳақидаги ишлар бола туғилганида фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оталикни белгилаш учун ҳудудида оталик тан олинган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига риоя қилиниши етарлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ҳудудида улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ота-оналар ёки улардан биронтасининг яшаш жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, бола эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига эга бўлса улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар бўйича ишларда ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-моддалари қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вояга етган болалардан алимент ундириш ҳақидаги ишлари бўйича ҳудудида алимент ундиришга даъвогар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Фарзандликка олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарзандликка олишда, уни бекор қилишда ва ҳақиқий эмас деб эътироф этишда фарзандликка олинувчи фарзандликка олиш, уни бекор қилиш ва ҳақиқий эмас деб эътироф этишда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса фарзандликка олиш ёки уни бекор қилишда, унинг қонуний вакилининг ва ваколатли давлат органининг, шунингдек у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича талаб этилса, боланинг розилиги олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар болани фарзандликка олувчи эр-хотинлардан бири бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳар икки Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ёки ҳомийликни белгилаш ёки уни бекор қилиш васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васий ёки ҳомий ҳамда васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар адлия муассасаси васийликни ёки ҳомийликни тайинлаган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийликка ёки ҳомийликка олиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича қарор, ушбу Шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаганлиги сабабли, васийлик ёки ҳомийлик тайинланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси томонидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий яшаш жойи, бўлиб турган жойи ёки мол-мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган бир Аҳдлашувчи Томон фуқароси манфаатлари йўлида васийлик ёки ҳомийлик чораларини кўриш лозим бўлса, бу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли муассасаси бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ваколатли муассаса ўз давлати қонунчилигига мувофиқ вақтинчалик зарур чоралар кўриши мумкин, лекин ушбу модданинг 5-бандига мувофиқ у зудлик билан дипломатик ёки консуллик муассасасини хабардор қилиши лозим. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи бошқача қарор чиқармагунга қадар вақтинчалик чоралар ўз кучида қолади. Вақтинчалик чоралар кўрган муассаса бу ҳақда хабардор қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ ваколатли муассаса васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахснинг уй-жойи ёки бўлиб турган жойи ёки унинг мол-мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, васийлик ёки ҳомийликни шу Аҳдлашувчи Томон муассасасига бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ёки ҳомийликни бериш сўралаётган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилгандан ва сўраётган муассасани хабардор қилгандан амалга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. Лекин у васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахснинг шахсий мақомига тегишли масалалар бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлган шахснинг васийси ёки ҳомийси этиб бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси тайинланиши мумкин, агар у васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Томон ҳудудида яшаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-қисм
Мерос ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Тенглик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонун ёки васиятнома бўйича мол-мулкни ёки унга ҳуқуқни тенг шартларда ва ҳажмларда олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Мерос олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мол-мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи мерос қолдирувчи ҳудудида охирги доимий турар жойга эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи кўчмас мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Мероснинг давлат ихтиёрига ўтиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томоннинг мерос олишда қўлланиладиган қонунчилигига мувофиқ меросхўр давлат ҳисобланса, мерос қилиб қолдириладиган кўчар мулк мерос қолдирувчи вафот этиш пайтида фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томонга, кўчмас мулк эса у ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Васият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васиятни тузиш ёки уни бекор қилиш ҳуқуқи, шунингдек уни талашиш, васиятларнинг йўл қўйиладиган турлари мерос қолдирувчи васиятни тузиш пайтида фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васиятномани тузиш ёки уни бекор қилиш шакли мерос қолдирувчи васиятномани тузиш ёки уни бекор қилиш пайтида фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон ёхуд ҳудудида васиятнома тузилган ёки у бекор қилинган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Мерос ишларини олиб боришга ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишларни ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчар мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишларни ҳудудида мерос қолдирувчи охирги марта доимий яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандалари қоидалари тегишли равишда мерос олиш ҳақидаги ишлар бўйича баҳсларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Ўлганлик ҳақида хабар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси вафот этса, тегишли муассасалар бу ҳақда зудлик билан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ёки консуллик муассасасини хабардор этади ҳамда унга меросхўрлар ҳақида, уларнинг яшаш жойи ёки турар жойи ҳақида, мероснинг ҳажми ва қиймати тўғрисида, шунингдек меросга васиятнома бор ёки йўқлиги тўғрисида маълум бўлган хабарларни беради. Бу қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли муассасаси ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудларидан ташқарида вафот этган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ушбу давлат ҳудудида мулкини қолдирган тақдирда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар дипломатик ёки консуллик муассасаси ўлганлиги тўғрисидаги маълумотни илгари олган бўлса у меросни муҳофаза қилиш бўйича чоралар кўришга ваколатли бўлган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Меросга оид ишларни кўриб чиқишда дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг бирининг ҳудудида юзага келадиган мерос тўғрисидаги барча ишлар бўйича бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ёки консуллик муассасалари ходимлари адлия муассасалари ва бошқа муассасаларда, агар улар қатнашмаётган ёки ишни олиб боришни бошқа ишончли шахсга топширган бўлсалар, ўз фуқароларини ифодалаш ҳуқуқига эга бўладилар; бундай ҳолларда алоҳида ишонч қоғози талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси доимий яшаш жойига эга бўлган бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўтаётган вақтда вафот этган тақдирда унинг ўзида бўлган ашёлар ҳар қандай кўриб чиқишсиз у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Меросни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаросининг меросга оид мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган тақдирда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ўз қонунчилигига асосан меросга оид мулкни муҳофаза қилиш ва бошқариш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ушбу модданинг 1-бандига асосан қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида зудлик билан хабардор этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилишида иштирок этиши мумкин. Уларнинг илтимосларига кўра ушбу модданинг 1-бандига асосан кўрилган чора-тадбирлар ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Меросга оид ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган адлия муассасасининг илтимосига кўра ушбу модданинг 1-бандига асосан кўрилган чора-тадбирлар ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Меросни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меросга оид ишни кўриш тугаганидан сўнг кўчар меросга оид мулк ёки кўчар ёки кўчмас мулкни сотишдан тушган сумма бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига ёки турар жойига эга бўлган меросхўрларга, ва уларга ёки уларнинг вакилларига бевосита берилиши мумкин бўлмаган тақдирда бу сумма Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган тартиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳудудида меросга оид мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган муддатларда кредиторларнинг вафот этган шахсга нисбатан қўйилган барча талаблари тўланган ва таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мерос билан боғлиқ барча солиқ ва йиғимлар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) агар зарур бўлса ваколатли муассасалар меросга оид мулкни олиб чиқиб кетишга ёки пул суммасини ўтказишга рухсатнома берган бўлса қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-қисм
Судларнинг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Судларнинг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ушбу Шартномада бошқача белгиланмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг судлари агар жавоб берувчи унинг ҳудудида яшаш жойига эга бўлса фуқаролик ва оилавий ишларни кўриб чиқишга ваколатлидир. Юридик шахсларнинг даъволари бўйича улар ушбу Томон ҳудудида шу шахсларнинг бошқарув органи, ваколатхонаси ёхуд филиали жойлашган тақдирда ваколатли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мулк ҳуқуқи ва кўчмас мулкка бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги даъволар бўйича фақат мулк жойлашган жойдаги судлар ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишларни, Томонларнинг низоларни ушбу судларга бериш тўғрисида ёзма битими мавжуд бўлган ҳолларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай битим мавжуд бўлган тақдирда жавобгарнинг аризасига кўра суд ишни кўриб чиқишни тўхтатади, агар бундай ариза даъвога эътироз тақдим этилгунига қадар берилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларнинг мутлақ ваколати Томонларнинг битимлари билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Худди шу Томонлар ўртасида, худди шу предмет тўғрисида ва худди шу асослар бўйича ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Шартномага оид ваколатли ҳисобланган судларида иш қўзғатилган тақдирда, ишни кейинроқ қўзғатган суд кўриб чиқишни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-бўлим
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Эътироф этиладиган ва бажариладиган қарорлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонуний кучга кирган суд қарорлари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларининг, давлат нотариати ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш бўлимларининг қарорлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида эътироф этилади, мол-мулкка нисбатан қарорлар эса ушбу Шартномада белгиланган шартларда эътироф этилади ва бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қарорлар деганда қуйидагилар тушунилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) фуқаролик ва оила ишлари бўйича қарорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) судларда тузилган дунёвий битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳукмларнинг жиноят натижасида етказилган зарарни қоплашга тааллуқли қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) оталикни тан олиш ва алимент мажбуриятларини эътироф этиш ҳақидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ижро этиш ёзувига эга бўлган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) суд харажатларини тўлаш тўғрисидаги қарорлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 39-моддада эслатиб ўтилган қарорлар қуйидаги шартларга риоя этилгандагина эътироф этилади ва бажарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан унинг ҳудудида чиқарилган қарор қонуний кучга кирган ва бажарилиши лозим бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) унга қарши қарор чиқарилган томон тегишли тарзда ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан хабардор қилинган, процессуал лаёқатсизлиги ҳолатида эса тақдим этилиши мумкин бўлган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қарор эътироф этилиши ва бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида худди шу ҳуқуқий низо бўйича, худди шу Томонлар ўртасида илгари қонуний кучга кирган қарор чиқарилмаган ёки ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг суди томонидан ушбу иш бўйича илгари иш қўзғатилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Шартнома қоидаларига асосан, ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолларда эса, Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ишлар ҳудудида қарор эътироф этилиши ва бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг мутлақ ваколатига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 39-моддада эслатилган номулкий тусдаги ишлар бўйича қарорлар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида қўшимча текширувларсиз эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 39-моддада эслатиб ўтилган мулкий тусдаги ишлар бўйича қарорларни бажариш учун ҳудудида қарор бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томон судлари бажариш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарор тўғрисида сўраётган муассаса хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бажаришга рухсатнома беришда суд ушбу Шартноманинг 40-моддасида назарда тутилган шартларга риоя этилишини белгилаш билан чегараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бажаришга рухсатнома бериш тартиби ҳудудида бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарорни бажаришга рухсатнома бериш тўғрисида ҳамда уни бажартириш ҳақида илтимоснома қарор чиққан жойдаги адлия муассасасига берилади. Бу муассаса илтимосномани бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар бажаришга рухсатнома бериш тўғрисида илтимос қилган шахс қарор бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойи ёки турар жойига эга бўлса, илтимоснома ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига бевосита берилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илтимосномага қуйидагилар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) агар бу қарорнинг ўзидан келиб чиқмаса, қарорнинг қонуний кучга кирганлиги ва бажарилиши лозимлиги тўғрисидаги белгиси бўлган асл нусхаси ёки тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) унга қарши қарор қабул қилинган томонга ўз вақтида ва тегишли шаклда иш қўзғатиш тўғрисидаги билдириш топширилганлиги, процессуал лаёқатсизлик ҳолатида эса у тақдим этилиши мумкинлиги ҳусусидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу модда 7-бандининг 1 ва 2-кичик бандларида эслатиб ўтилган ҳужжатларнинг тасдиқланган таржимаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суд харажатларини тўлаш ҳақидаги қарорга ва илтимосномага унинг қонуний кучга кирганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган харажатларни белгилаш ҳақидаги қарорнинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек тасдиқланган таржимаси илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Қарздорнинг эътирози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор қарорни бажаришга рухсатнома бериш ва уни бажартириш учун ваколатли бўлган судга бундай эътирозлар билдириш муассасаси қарорни чиқарган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига биноан йўл қўйилиши мумкинлиги муносабати билан қарорда баён этилган шартни бажаришга қарши эътироз билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Қарорларни бажаришга харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорни бажариш билан боғлиқ харажатларни ажратиш ва ундириш ўз давлати қонунчилигига асосан қарорни бажариш тўғрисидаги масалани ҳал этишга ваколатли бўлган суд томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Буюмларни олиб чиқиб кетиш ва пул суммаларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномага мувофиқ бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан буюмларни олиб чиқиб кетиш ва пул суммаларини ўтказишда ҳудудидан буюмлар олиб чиқиб кетиладиган ҳамда пул суммалари ўтказиладиган давлат қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-бўлим
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Жиноий таъқибни қўзғатиш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномасига биноан ўз қонунчилигига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинган ўз фуқароларига ва унинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахсларга нисбатан жиноий таъқиб қўзғатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жабрланувчи томонидан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг қонунчилигига мувофиқ унинг ваколатли адлия муассасаларига жиноий таъқиб бўйича тегишли муддатларда берилган ариза бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳам ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Жиноий таъқибни қўзғатиш ҳақида илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий таъқибни қўзғатиш ҳақидаги илтимоснома ёзма шаклда тайёрланиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўраётган муассасанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноий таъқибни қўзғатиш ҳақидаги илтимоснома жўнатилиши билан боғлиқ бўлган қилмишнинг баён-тасвири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қилмиш содир этилган вақт ва жойнинг имкон қадар аниқ кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қилмишни жиноят деб эътироф этишга асос бўлган қонун матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) гумон қилинаётган шахснинг фамилияси ва исми, унинг фуқаролиги, яшаш ёки турар жойи ҳақидаги маълумотлар ва унинг шахсияти тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек имкон қадар бу шахснинг ташқи кўриниши тасвир баёни, унинг фотосурати ҳамда бармоқ излари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) жабрланувчининг аризаси бўйича қўзғатилган жиноий иш бўйича ва агар моддий зарар етказилган бўлса, моддий зарарни қоплаш ҳақида жабрланувчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) етказилган моддий зарар миқдори хусусида мавжуд бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномага сўраётган Томон тасарруфида бўлган дастлабки тергов материаллари ва далиллар илова қилинади. Жиноят қуроли бўлган ёки бундай жиноят натижасида жиноятчига тушган ашёларни беришда ушбу Шартноманинг 58-моддаси 3-банди қоидаларини ҳисобга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Жиноятчиларни беришга сабаб бўлувчи жиноятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ улар ҳудудида жойлашган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ёки ҳукмни ижро қилиш учун илтимосномага кўра бир-бирларига жиноятчиларни бериш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноятчиларни бериш ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ уларни содир этганлик учун бир йилдан ортиқ озодликдан маҳрум этиш жазоси ёки бошқа янада оғир жазо кўзда тутилган жиноятлар ҳисобланган қилмишлар учун амалга оширилади. Ҳукмни ижро этиш учун жиноятчини бериш олти ойдан ортиқ озодликдан маҳрум этиш ёки бошқа янада оғир жазо қўлланиладиган жиноятларни содир этганлиги учун ҳукм қилинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Жиноятчиларни беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчиларни беришга ўрин бўлмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) берилиши сўралаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон фуқароси ёки бу давлатда бошпана ҳуқуқи берилган шахс ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноий таъқиб ҳар икки Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига биноан жабрланувчининг хусусий шикояти бўйичагина қўзғатилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жиноий таъқиб қилиш тўғрисидаги илтимоснома олинган вақтда белгиланган муддат ўтиб кетганлиги сабабли ёки бошқа қонуний асосга биноан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ уни қўзғатиш ёки ҳукмни ижро этиш мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) берилиши сўралаётган шахсга нисбатан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида худди шу жиноят учун ҳукм қилинган ёки иш бўйича кўриб чиқишни бекор қилиш тўғрисида қонуний кучга кирган қарор чиқарилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома билан боғлик бўлган жиноят сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида содир этилган бўлса жиноятчини бериш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчини бериш рад этилганда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни рад этишнинг асослари ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Жиноятчини беришни кечиктириш ёки вақтинча бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар берилиши ҳақида илтимоснома жўнатилган шахсга нисбатан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий иш олиб борилаётган ёки ушбу шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошқа жиноят учун ҳукм қилинган бўлса уни бериш жиноий ишни кўриб чиқиш тамом бўлгунгача ёки жазони ўтаб бўлишгача кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар жиноятчини беришни кечиктириш оқибатида жиноий таъқиб қилиш муддати ўтиб кетиши ёки жиноятни тергаб-текширишда қийинчиликлар келиб чиқиши мумкин бўлса асосланган илтимосномага биноан шахсни жиноий ишни юритиш учун вақтинча беришга йўл қўйилади, бунда сўраётган Аҳдлашувчи Томон берилган шахсни берилган кундан бошлаб камида 3 ойда қайтаришга мажбурдир. Асосланган ҳолларда муддат узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Бир неча давлатларнинг илтимосига кўра жиноятчини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир шахсни бериш тўғрисидаги илтимоснома бир неча давлатлардан олинса, улардан қай бири қондирилиши тўғрисидаги масалани сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Берилган шахсни жиноий таъқиб қилиш меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Берилган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз бериш учун асос бўлганидан бошқа жиноят учун жиноий жавобгарликка ёки жазога тортилиши мумкин бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. У шунингдек сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз учинчи давлатга ҳам берилиши мумкин бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар берилган шахс жиноий таъқиб тугагач, жазони ўтаб бўлган ёки ҳар қандай қонуний асосга кўра озод этилганидан сўнг 15 кун мобайнида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудини тарк этмаса ёки уни тарк этгач ўз хоҳиши билан шу ерга қайтиб келган бўлса сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги талаб этилмайди. Берилган шахснинг унга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар билан сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини тарк этолмаган вақти бу муддат ҳисобига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ёзма шаклда тайёрланиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўраётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг бу қилмишни жиноят сифатида эътироф этишга асос бўлувчи қонун матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) берилиши ҳақида илтимоснома жўнатилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми унинг фуқаролиги, яшаш жойи ёки турар жойи ҳақидаги маълумотлар ҳамда унинг шахсияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар, шунингдек имкон қадар бу шахснинг ташқи кўриниши баён-тасвири, унинг фотосурати ва бармоқ излари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) етказилган моддий зарар миқдори ҳақидаги кўрсатма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш учун жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномага ишнинг ҳақиқий ҳолатлари баён этилган қамоққа олиш ҳақидаги қарорнинг тасдиқланган нусхаси илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни ижро этишни амалга ошириш учун жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномага унинг қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги маълумотнома қўшилган ҳолда ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси ва шахс асосланилиб ҳукм қилинган жиноят қонуни матни илова қилиниши лозим. Агар ҳукм қилинган жазонинг бир қисмини ўтаган бўлса, бу ҳақдаги маълумотлар маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Жиноятчини бериш учун қамоққа олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ беришга йўл қўйилмайдиган ҳолларни истисно қилганда жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимосномани олган сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушлаб берилиши сўралган шахсни қамоққа олиш юзасидан зудлик билан чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Қўшимча маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бериш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Шартноманинг 52-моддасида кўзда туғилган зарур маълумотномаларни ўз ичига олмаган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон маълумотларни қушимча равишда талаб қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бу сўровга бир ойдан ошмаган муддатда жавоб бериши лозим. Узрли сабаблар бўлса ушбу муддат 15 кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон белгиланган муддатда қўшимча маълумотларни тақдим этмаса сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу Шартноманинг 53-моддасига мувофиқ қамоққа олинган шахсни озод қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда
Жиноятчини бериш ҳақидаги илтимоснома олингунга қадар ушлаб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра шахсни ушбу Шартноманинг 52-моддасида кўрсатилган бериш тўғрисидаги илтимос олингунга қадар ҳам ушлаб туриши мумкин. Илтимосномада ушбу шахсга нисбатан ушлаш ҳақидаги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукмга таянилиши ва жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома зудлик билан жўнатилиши ҳақидаги кўрсатма бўлиши лозим. Илтимоснома ёзма равишда почта, телеграф ёки бошқа ҳар қандай усул билан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахс бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида уни беришга сабаб бўладиган жиноятни содир этган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган илтимосномасиз ҳам ушланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига асосан ушлаб турилганлиги ҳақида ёки ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган илтимоснома қондирилмаганлиги сабаблари тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томон зудлик билан хабардор этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига асосан ушлаб турилган К шахс ҳудудида ушланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида К белгиланган муддат тугагач озод этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда
Жиноятчини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни жиноятчини бериш борасидаги қарори ҳақида уни беришнинг жойи ва вақтини маълум қилган ҳолда хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон беришга дахлдор бўлган шахсни уни бериш белгиланган санадан сўнг 15 кун давомида қабул қилмаса бу шахс қамоқдан озод этилиши лозим. Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимоси бўйича бу муддат 15 кундан ортиқ бўлмаган вақтга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда
Жиноятчини такрорий бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар берилган шахс жиноий таъқибдан ёки жазони ўташдан бўйин товласа ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қайтиб келса, у сўраётган Аҳдлашувчи Томон илтимоси билан яна берилиши мумкин. Бу ҳолда илтимосга Ушбу Шартноманинг 52-моддада кўрсатилган ҳужжатларни илова қилиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда
Ашёларни бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноятчини бериш ҳақида сўралган Аҳдлашувчи Томон 47-моддага кўра беришга сабаб бўлувчи жиноят қуроли ҳисобланган ашёларни, шунингдек, жиноят излари мавжуд бўлган ёки жиноий йўл билан топилган ашёларни сўраган Аҳдлашувчи Томонга беради. Унинг ўлими оқибатида ёки бошқа сабаблар билан шахсни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда ҳам бу ашёлар илтимосномага биноан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, агар ашёлар унга жиноий иш бўйича кўриб чиқиш учун зарур бўлса, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган ашёларни беришни вақтинча тўхтатиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган Аҳдлашувчи Томонга берилган ашёларга учинчи шахс ҳуқуқи ўз кучида қолади. Иш бўйича кўриб чиқиш тамомлангандан сўнг бу ашёлар уни берган Аҳдлашувчи Томонга қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда
Транзит ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномасига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томонга берилган шахсларни ўз ҳудуди орқали ташишга рухсат этади. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ беришга йўл қўйилмайдиган шахсларни ташиш учун рухсат беришга мажбур эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташишга рухсат этиш ҳақидаги илтимоснома жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома каби тартибда расмийлаштирилади ва жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари ҳар бир алоҳида ҳолатда транзитнинг усуллари, йўналишлари ва бошқа шартларини келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транзит қилаётган давлат транзит орқали олиб ўтиш даврида қўриқчи остида олиб ўтилаётган шахсни сақлашнинг ҳуқуқий имкониятини таъминлайди ва олиб ўтилаётган шахсни кузатиб бораётган бошқа Аҳдлашувчи Томон вакилларига зарур ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳаво кемасининг режалаштирилмаган қўниши чоғида парвоз ҳудуди устида амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон вакиллари илтимосномасига биноан ушбу модданинг 1-моддасига мувофиқ транзитда олиб ўтиш ҳақидаги илтимосномани олгунга қадар 72 соат мобайнида бу шахсни қамоқда сақлаб туриши мумкин. Бундай илтимоснома матнларни узатиш техника воситалари, жумладан, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта ёрдами билан узатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транзит орқали ташиш билан боғлиқ харажатларни сўраётган Аҳдлашаётган Томон тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда
Ҳукм қилинганлик ҳақидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар, илтимосномага кўра, бир-бирларига, агар бу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлсалар, ўз судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларнинг ҳукм қилинганлик ҳақидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда
Асоссиз ушлаб турганлик ва/ёки қамоққа олганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Берилиши талаб этилаётган шахсни асоссиз ушлаб турганлик ва/ёки қамоққа олганлик учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жавоб беради, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ушбу Аҳдлашувчи Томон томонидан жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома ва тегишли ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 53- ва 55-моддаларида назарда тутилган муддатларда тақдим этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар ушбу Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушлаган ёки қамоққа олган берилиши талаб этилаётган шахсни бериш тўғрисидаги илтимосномани юборишни рад этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда асоссиз ушлаб туриш ва/ёки қамоққа олиш билан келтирилган зарарни қоплаш Аҳдлашувчи Томонларнинг қонун ҳужжатларида ва ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда
Жиноий таъқиб натижалари тўғрисидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига унга нисбатан жиноий таъқиб қўзғатиш тўғрисидаги илтимоснома жўнатилган, шунингдек берилган шахсни жиноий таъқиб этиш натижалари ҳақидаги маълумотларни берадилар. Илтимосномага кўра қонуний кучга кирган ҳукмнинг ёки бошқа охирги қарорнинг нусхаси жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда
Ҳукмлар ҳақидаги маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ҳар йили бир-бирларига бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларига нисбатан бир Аҳдлашувчи Томон судлари томонидан чиқарилган қонуний кучга кирган ҳукмлар ҳақидаги маълумотларни берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда
Бедарак йўқолган шахсларни қидириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар илтимосномага кўра, бундай шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, бедарак йўқолган шахсларни қидиришга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Шартноманинг 5- ва 7-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ва қидирилаётган шахс турган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ахборот билан бир қаторда қидирилаётган шахснинг имкони борича тўлароқ бўлган тавсифидан иборат бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолган шахсни қидириш тўғрисидаги илтимосномага қидирилаётган шахснинг, улар мавжуд бўлганда, фотосурати ёки бошқа график тасвири, тиш пардаси, қўл бармоқлари излари, шунингдек талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда
Ушбу шартномани қўллаш масалалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномани қўллаш чоғида пайдо бўладиган масалалар ўзаро келишувига кўра ваколатли адлия муассасалари томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-модда
Бошқа халқаро шартномаларга кўра муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг қоидалари ушбу Шартнома кучга киргунга қадар Аҳдлашувчи Томонлар қатнашчилари бўлган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда
Қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномага иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартноманинг 68-моддасида назарда тутилган шартларга мувофиқ кучга кирувчи қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-бўлим
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда
Кучга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши керак ва у ратификация ёрлиқлари айирбошлангандан сўнг 30 кун ўтиши билан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда
Амалда бўлиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома кучга кирган кундан бошлаб беш йил давомида амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шартнома, агар .Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири уни бекор қилиш ҳақида иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ушбу Шартноманинг амалда бўлиш муддати санасигача олти ой олдин ёзма ҳолда хабардор қилмаса, у ўз-ўзидан кейинги беш йиллик даврга узайтирилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1997 йил 18 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)