11.02.1998 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахсдан ташқари, ҳар қандай шахс, Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланиши керак. Агар шубҳа туғиладиган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қиладилар.
f) доимий фаолият жойининг, (а)дан (е)гача бўлган кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай уйғунлашуви учунгина бундай фаолият жойининг фаолияти ана шу уйғунлашув натижаси ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
5. 1- ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, агар 6-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан иш юритса ва корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда шу ваколатни амалга оширса, бу корхона ушбу Давлатда ана шу корхона учун мазкур шахс амалга ошираётган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга бўлади. Агар мазкур шахснинг фаолияти фақат 4-бандда эслатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, агар бу фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, бу доимий фаолият жойини ушбу банднинг қоидаларига асосан доимий муассасага айлантирмайди.
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг суғурта корхонаси, қайта суғурта қилиш бундан мустасно, агар у бошқа Давлат ҳудудида мукофот олса, ёки 7-бандга тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан бошқа шахс орқали таваккалчиликларни суғурта қилса, юқоридаги суғурта корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга бўлмоғи керак.
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. 1- ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, агар у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган бўлган бўлса, худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва у доимий муассасаси бўлган ва мутлақо мустақил равишда иш кўраётган корхона сифатида олиши мумкин бўлган фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассасасиники ҳисобланади.
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чиқариб ташлашга йўл қўйилади, доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда ҳар қандай ўзга ерда фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради. Бироқ, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига роялти, гонорарлар ёки бошқа шундай тўловлар сифатида патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўланган тўловлар ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежмент учун комиссион тўловлар тўлаш тарзида, ёки, ушбу доимий муассасага берилган қарз пулига фоизларни тўлаш тарзида, банк корхонасига тегишли бўлган ҳоллардан ташқари, тўланган пул миқдорини, агар улар умуман бор бўлса, (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) ҳеч қандай чегириб ташлашга йўл қўйилмайди. Шунингдек, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки офисларидан бирига роялти, гонорарлар ёки патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўланган, шунга ўхшаш бошқа тўловлар кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежмент учун комиссион тўловлар тарзида, корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан исталган бирига, банк корхонасидан ташқари, берилган қарз пулига фоизлар тарзида тўланган пул миқдори (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) доимий муассасанинг фойдаларини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
2. 1-банд қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пульда (умумий жамғармада), қўшма корхонада ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олган фойдаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти 6-моддага тааллуқли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
4. Ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадга, 1-, 2- ва 3-кичик бандларда эслатилганлардан ташқари, фақат бегоналаштирувчи шахс резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
1. Ушбу Конвенциянинг 16-, 18- ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ёлланма иш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш пулига ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш пулларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
1. 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилса, 7-, 14- ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, бу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган санъат ходимлари ёки спортчилар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматлари ўртасида келишиб олинган маданий алмашишнинг алоҳида дастури остида амалга оширадиган фаолиятдан оладиган даромад Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг жамоат фондлари томонидан ёки маҳаллий ҳокимиятлари томонидан маблағ билан тўлиқ таъминлаб турилса, ана шу бошқа Давлатда солиқдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентига тўланадиган пенсиялар ёки илгари ёлланиб ишлагани учун тўланадиган шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига фақат ана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. 1-банд қоидаларидан қатъи назар, тўланадиган пенсиялар ва Ахдлашувчи Давлатнинг ёки унинг ҳокимиятининг ижтимоий ҳимоя тизими қисми бўлган давлат схемалари орқали тўланадиган бошқа тўловлар, фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
3. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
2. Агарда даромад эгаси, 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга оширса ёки шу Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни кўрсатса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, бундай даромадга нисбатан 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда тўланадиган солиқ Аҳдлашувчи Давлатнинг иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш мақсадида солиқларни камайтиришга, солиқ тўлашдан озод қилишга ёки солиқ имтиёзига тааллуқли бошқа юридик қоидалари бўлмаганида тўланиши мумкин бўлган солиқни ўз ичига олади, деб ҳисобланади. Ушбу банд мақсадлари учун солиқ миқдори қуйидагича бўлиши керак, деб ҳисобланади:
a) 10-модданинг 2 (а)-бандига татбиқан дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизи;
b) 10-моданинг 2 (b)-бандига татбиқан дивидендлар ялпи миқдорининг 15 фоизини;
c) 11-модданинг 2-бандига татбиқан фоизлар ялпи миқдорининг 5 фоизини;
d) 12-модданинг 2 (а)-бандига татбиқан роялтилар ялпи миқдорининг 2 фоизини;
e) 12-модданинг 2 (b)-бандига татбиқан роялтилар ялпи миқдорининг 5 фоизи;
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 4-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари, бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган шундай шартлар асосида чегириб ташланади.
5. Ушбу модда қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилигини қўлланиш учун ушбу қонунчиликдан ушбу Конвенцияга зид келмайдиган даражада фойдаланиш мақсадида зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олаётган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда фақат аниқлаш, ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларгагина (жумладан, судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадлар учун фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам ушбу модданинг 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Аҳдлашувчи Давлатлар солиқ даъволарини ундиришда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Ушбу ёрдам 1 ва 2-модда қоидалари билан чекланмайди. Ахдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш усулини ўзаро келишув йўли билан белгилайдилар.
5. 3 ва 4-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, Ахдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, солиқ даъволарига нисбатан шундай даъвонинг хусусиятига кўра мазкур Давлатда қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ёки тақцим этилган устуворлик ушбу Давлат томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ устуворликка эга эмас.
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири 3 ва 4-бандларга мувофиқ сўровнома юборганидан сўнг ва бошқа Ахдлашувчи Давлат тегишли солиқ даъвосини ундириб, биринчи қайд этилган Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунга қадар бўлган ҳар қандай вақтда, тегишли солиқ даъвоси:
a) сўровнома 3-бандга мувофиқ юборилганда — биринчи қайд этилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра уни ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим бўлган солиқ даъвоси бўлмай қолса; ёки
b) сўровнома 4-бандга мувофиқ юборилганда — биринчи қайд этилган Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминлаш чораларини кўриши мумкин бўлган солиқ даъвоси бўлмай қолса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. 7-модданинг 1-банди асосида Аҳдлашувчи Давлат икки мустақил корхона ўртасида тузилган келишувлар доимий муассаса солиғини камайтириш мақсадида тузилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун аниқ сабабга эга бўлади, бундай битимлардан олинадиган даромад, гўё у доимий муассасанинг даромади каби тартибга солиниши мумкин.