11.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2450
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг буйруғи, 11.04.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2450
Кучга кириш санаси
15.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқнинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2450]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Ж. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг 2013 йил 11 мартдаги 62/1-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом касбий таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) ўқувчиларини тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом хорижий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар) ва ҳарбий академик лицейлар ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига татбиқ этилмайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш уларни таълим ташкилотидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим ташкилотида ҳар бир ўқув йилга ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш ва уларни қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга таълим ташкилотининг директори раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг таркиби таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши қарори билан тасдиқланади ҳамда таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия таркибига маънавий-маърифий, ўқув ва ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосарлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда тааллуқли фан ўқитувчилари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълим бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий касбий таълим бошқармаси деб юритилади) таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдиришга тегишли ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш ҳуқуқига эга.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик қарздорликка (ўзлаштирилмасликка) эга бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ишлаб чиқариш амалиётларидан ўтмаганда;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
курс ишини топширмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 ва ундан ортиқ фан бўйича «қониқарсиз» якуний йиллик баҳо олганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир гуруҳ раҳбари томонидан ҳар бир курсларни тамомлаш якунлари бўйича академик қарздорликка (ўзлаштирилмасликка) эга бўлган, ягона ишлаб чиқариш амалиётларидан ўтмаган, курс ишини топширмаган ҳамда 3 ва ундан ортиқ фан бўйича «қониқарсиз» якуний йиллик баҳо олган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилиши мумкин бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқув йили давомида мунтазам равишда таълим ташкилоти томонидан ўқувчиларни ўзлаштириш ва дарслардаги иштироки кўрсаткичлари тўғрисида хабардор қилиб борилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилиши кўзда тутилган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) яшаш манзили ва фуқаролар йиғинига ушбу масалани Комиссияда кўриб чиқиш вақти кўрсатилган ҳолда таълим ташкилоти директорининг расмий хабарномаси юборилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курсда қолдирилаётган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва фуқаролар йиғини вакили Комиссия ишида иштирок этмаганликлари Комиссия ишининг тўхтатилишига ёки тегишли хулосалар чиқармасликка асос бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш юзасидан ҳар йили ўқув йили якуни бўйича 1 июлга қадар Комиссия қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли курсни тамомлаш якунлари бўйича академик қарздорликка (ўзлаштирилмасликка) эга бўлган, курс ишини топширмаган, ягона ишлаб чиқариш амалиётларидан ўтмаган ҳамда 3 ва ундан ортиқ фан бўйича «қониқарсиз» якуний йиллик баҳо олган ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тўғрисидаги ҳужжатларни ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг масъул котиби томонидан тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш кўзда тутилган ўқувчиларни рўйхати шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш кўзда тутилган ўқувчиларнинг ҳужжатларини ҳудудий касбий таълим бошқармаси билан келишиб Педагогик кенгашга тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Педагогик кенгаш тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириладиган ўқувчиларга нисбатан тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагогик кенгаш қарорига ўқувчиларни ўқитиш курсини тамомлаш якунлари бўйича рейтинг кўрсаткичи ва курс ишини топшириш натижалари, шунингдек ягона ишлаб чиқариш амалиёти натижалари илова қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Педагогик кенгаш қарори асосида ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдириш тўғрисида таълим ташкилоти директорининг буйруғи расмийлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўқувчиларни тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдиришга асос бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари таълим ташкилотининг ходимлар бўлими ёки архивида сақланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Курсда қолдирилган ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари ўқувчи ёки ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчиларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўқувчиларнинг ўқув йили бошлангунга қадар қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисидаги аризалари улар таълим олаётган таълим ташкилотида қабул қилинади ва ушбу аризалар Комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчиларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш учун ўқувчи вояга етмаган бўлса, ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан таълим ташкилоти директори номига ариза берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчиларнинг қайта ўқишини расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу қарор асосида таълим ташкилоти директорининг тегишли буйруғи расмийлаштирилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур буйруқда ўқувчилар ўқийдиган ўқув курси, тайёрлов йўналиши ва гуруҳ рақами кўрсатилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар тегишли таълим дастурида такроран ўқитиш учун курсда қолдирилган ўқувчини қайта ўқишини расмийлаштириш даврида уни ўқиган таълим йўналиши (мутахассислиги) тугатилган бўлса, ўқувчининг хоҳишига кўра шу таълим ташкилотидаги мос ва турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича расмийлаштириш масаласи ҳам ариза билан бирга таълим ташкилоти Педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мажбурий таълимни давом эттириш учун ўқувчиларга тўсқинлик қилаётган таълим ташкилоти раҳбарлари, масъул ходимлар, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Курсда қолдирилиши ёки қайта ўқишини расмийлаштиришдан норози бўлган ўқувчиларнинг масаласини кўриб чиқиш бўйича уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ҳудудий касбий таълим бошқармасига ёзма мурожаат қилишлари мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 февралдаги 50-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2450-1, 28.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири М. ХОДЖИМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 11 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 211-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 02.03.2026 й., 10/26/2450-1/0185-сон)