LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жараёнини тезлаштириш, вақтинча иқтисодий қийинчиликка дуч келган, бироқ молия-хўжалик фаолиятини соғломлаштириш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг янги таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3626-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ташқи бошқарувчилар ва тугатувчи бошқарувчиларга қарздор корхоналар ёки уларнинг мулкини сотишда кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан қуйидагиларга рухсат берилсин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
харидорга хизмат кўрсатадиган тижорат банки тегишли кафолатни тақдим қилган тақдирда корхона ёки мулкни бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;
арзон-гаров ва тез ишлатиб бўлинадиган мулкни, шунингдек хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг қолган қисмини ким ошди савдоси ўтказмасдан, олди-сотди шартномаси бўйича сотиш.
5. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий судлар банкрот корхоналарни тугатувчи бошқарувчилар томонидан дебиторлик қарзини мажбурий тарзда ундириб олиш бўйича тақдим этилган материалларни давлат божи тўланмасдан туриб ҳам бу божни айбдор томондан кейинчалик ундириб олинишини белгилаган ҳолда кўриб чиқишни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 45-сон, 337-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича ҳукумат комиссияси, Иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларини мазкур Фармон асосида ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг бажарилиши бўйича қарор қабул қилсин.