Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018 25.05.2004 йилдаги ПФ-3434-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг, республика хотин-қизлар жамоат ташкилотларининг аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш борасида олиб бораётган ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа давлат тузилмалари хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, оилада, жамият ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ўрнини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий баҳолаб, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар ва янгиланишлар ислоҳотларнинг мавқеи даражасига кўтариш чора-тадбирларини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг тегишли хотин-қизлар қўмиталари раисларининг вазифаларни тақсимлаш бўйича улар зиммасига юклатиладиган ваколатлар доираси жиддий равишда қайта кўриб чиқилсин ва фаолиятига кенг йўл очиб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолиятининг энг муҳим вазифалари ва йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ўстириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат қурилишида фаол қатнашишлари соҳасидаги умуммиллий сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, аёллар ва оила спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш, айниқса қишлоқ жойларида уларнинг меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш, аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда (оила, маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида) миллий-диний анъаналарни тушунтириш ва уларга риоя қилиш, хотин-қизларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, бузғунчи кучларнинг хотин-қизлар онгига таъсир ўтказиш, уларни экстремистик ва террористик фаолиятга жалб этиш йўлидаги уринишларига қарши қаратилган ишларни самарали ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар билан самарали ҳамкорликни таъминлаш, бу ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини жамиятни модернизациялаш ва демократик янгилаш жараёнларида, Ўзбекистонда жамият ва давлат қурилишида хотин-қизларнинг ролини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишларга йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига, ўз олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, республика хотин-қизларининг жамоат ташкилоти сифатида, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги низомини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг ишчи аппарати бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 18 кишидан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталарининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари — тегишли хотин-қизлар қўмиталари раисларининг ишчи аппаратлари тузилмалари 2—4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2004 йил 1 июлдан бошлаб фуқаролар йиғинлари кенгашлари аппаратининг тузилмасига тарбиячи-педагог лавозими ўрнига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудида камида 500 оила яшайдиган маҳаллаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида маҳаллалар ташкил қилинмаган посёлка, қишлоқ ва овулларда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимлари жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг лавозим маошлари Ягона тариф сеткаси бўйича 5 (қишлоқ жойларда) ва 6 (шаҳарларда) разрядлари даражасида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллалар аппарати тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва янги штатлар жадвалига мувофиқ янги лавозимлар билан тўлдириш борасидаги масъулият шахсан туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда маҳалла, посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғини кенгашларининг раислари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман (шаҳар) ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларига ҳаёт тажрибасига эга бўлган, аҳолига, биринчи навбатда ёшларга соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш масалаларида ижобий таъсир ўтказа оладиган энг обрўли ва фаол хотин-қизларни тайинласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қилинган ишларнинг натижалари тўғрисида 2004 йилнинг 1 декабрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини тузиш ҳамда уларнинг ишини ташкил қилиш борасидаги фаолиятни тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги (А. Полвонзода) Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, унинг жойлардаги бўлинмалари билан биргаликда 2004 йилнинг 1 ноябрига қадар «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хотин-қизларнинг республика ва минтақавий нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олиш ҳамда қайта рўйхатга олиш бўйича зарур кўмак ва ёрдам берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) 2004 йилнинг 1 июлидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарлари — тегишли хотин-қизлар қўмиталари раисларининг ишчи аппаратларига қўшимча равишда киритилаётган лавозимларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи-педагог лавозимларини тугатиш натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобига фуқаролар йиғинлари кенгашларининг аппаратларидаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимларини таъминлашга давлат бюджетидан зарур маблағ ажратилишини кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзтелерадиокомпания (А. Кўчимов), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Р. Шоғуломов), ЎзА (М. Ҳазратқулов)га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар жамоат ташкилотларининг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишларини таъминлашга қаратилган фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Шоабдураҳмонов) икки ой муддатда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аппаратини жойлаштириш учун бино ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (А. Полвонзода) Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиққан ҳолда киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 2 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари С. Иномова ва Р. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3434-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ишчи аппарати тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари ҳамда уларнинг ишчи аппаратлари намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар — вилоят марказлари Хотин-қизлар қўмитаси ва уларнинг ишчи аппаратлари намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434-сонли Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар, қишлоқ ва шаҳар туманлари Хотин-қизлар қўмиталари ва уларнинг ишчи аппаратлари намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 251-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда)