Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова берилмайди
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ва Илмий кенгаши таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 4 июлдаги 282-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 март,
65-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 129-модда)