05.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2435
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори , 05.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2435
Кучга кириш санаси
11.03.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 5 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2435]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2013 йил 28 январь,

5-СП-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 5-СП, 3, 10-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига кўра уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни (бундан буён матнда – болалар деб юритилади) уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Компенсация миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Компенсацияни тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Компенсация:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгалар ёрдамига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйида хизмат кўрсатиш билан банд бўлган туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг ижтимоий ходимларига (бундан буён матнда – ижтимоий ходимлар деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни уйида ўқитадиган барча турдаги умумтаълим мактаблари, шу жумладан мактаб-интернатларининг ўқитувчиларига (бундан буён матнда – мактаб ўқитувчилари деб юритилади) тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Компенсацияни тайинлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ходимларга – иш вақти ойлик меъёрининг амалда ишланган вақтидан келиб чиқиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир нафар уйда ўқитилаётганга бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиққан ҳолда уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатларининг умумий миқдорига мутаносиб равишда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳар бир ижтимоий ходим ёки мактаб ўқитувчиси учун компенсациянинг умумий миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек уларнинг мактабга бириктирилиши халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, уйда ўқитиладиган болалар фақат уларнинг яшаш жойи микроучасткасидаги мактабларга бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компенсацияни тайинлашга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ходимлар учун – туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг ижтимоий ходимга ёлғиз фуқароларни бириктириш тўғрисидаги буйруғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқитувчилари учун – мактаб директорининг буйруғи асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Компенсацияни тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компенсацияни тўлаш ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми ойлик иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда, алоҳида тўлов қайдномаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий ходимлар ва мактаб ўқитувчилари таътилда, шунингдек вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган давр учун компенсация тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52 (I)-сон) ушбу Низомнинг 1-бандида белгиланган компенсация миқдори чегарасида ижтимоий ходимлар ва мактаб ўқитувчиларининг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар суғурта бадаллари солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Компенсацияни тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида назарда тутилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 132-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)