Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2019 29.12.2012 йилдаги 371-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сонли «Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олий таълим муассасаларининг илмий ҳамда педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни, улар томонидан юқори, тегишли халқаро мезонлар ва стандартларга, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларига эришишни, ўқитишнинг ҳамда иқтисодиётнинг реал тармоқларида талаб катта бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш, шунингдек таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, таркибида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг 2013 йилдан бошлаб олий таълим муассасалари рейтингини иловага мувофиқ баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика олий таълим муассасалари рейтингини тузиш ва уни баҳолаш функцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига юклансин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртларининг илмий-педагогик фаолияти даражаси ва сифатини характерловчи маълумотларни тизимли равишда тўплаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, олинган кўрсаткичларни ишлаб чиқилган мезонларга мувофиқ баҳолаш асосида республика олий таълим муассасалари рейтингини ҳар йили тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар ва иш берувчилардан сўровлар натижалари асосида, етакчи халқаро рейтинг ташкилотларининг илғор тажрибасини, республиканинг олий таълим тизимини ривожлантириш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари рейтингини тузиш методикасини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рейтинг баҳолари асосида республикада олий таълимни ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ҳар йилги таҳлилий ахборотни тайёрлаш ва уни олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари рейтинги натижаларини ҳар йили 1 мартгача чоп этиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда қўшма қарор билан Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилги республика олий таълим муассасалари рейтингини баҳолаш якунлари бўйича кўрсатиб ўтилган Низомга, уни амалиётда синаш натижасида тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2013 йилдан бошлаб, Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига олий таълим муассасалари рейтингини тузиш ва уни чоп этиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И.Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 371-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасалари рейтинги тузилмаси*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Рейтингни тузувчи — Давлат тест маркази ‎‎

Рейтингни тузишнинг даврийлиги — ҳар йили, натижаларини оммавий ахборот воситаларида чоп этган ҳолда‎‎

Т/р‎

Кўрсаткич‎

Кўрсаткичнинг умумий рейтингдаги салмоғи‎

Якуний рейтинг
шу жумладан: ‎
100%‎
I. Ўқитиш сифати даражасининг индекси‎ 35%‎
1.1. ‎

Хорижий олий таълим муассасалари даражасига (PhD) эга бўлган, жаҳондаги 300 та энг яхши олий ўқув юртлари жумласига кирадиган профессор-ўқитувчилар таркиби (ПЎТ) улуши (умумий сонига нисбатан % ҳисобида) ‎

7%‎
1.2‎.

Ўқитиш сифати даражаси (олий ўқув юрти талабаларидан сўров натижалари бўйича)‎

7%‎‎
1.3‎.

Йил мобайнида олий ўқув юртлари ўқитувчилари томонидан нашр этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига)‎

5%‎
1.4.‎

Хорижий ўқитувчилар ва хорижий талабалар улуши (тегишли равишда умумий сонига нисбатан % ҳисобида)‎

4%‎
1.5‎

Хорижий олий ўқув юртлари билан алмашиш дастурлари сони‎

4%‎
1.6.‎

Хорижий тилда ўқитиладиган таълим (мутахассисликлар) йўналишлари бўйича сони (умумий сонига нисбатан % ҳисобида)‎

3%‎
1.7.‎

ПЎТнинг хорижий тилларни ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси ‎

3%‎
1.8.‎

Ўқув жараёнида лаборатория ва ёрдамчи ускуналардан фойдаланиш ‎

2%‎
II. Талабалар ва битирувчилар малакасининг индекси‎ 20%‎
2.1.‎

Битирувчилар малакасини иш берувчилардан сўров натижалари бўйича баҳолаш‎

10%
2.2.‎

Халқаро ва республика олимпиадаларида ва нуфузли танловларда мукофотлар (дипломлар) ва совринли ўринлар билан тақдирланган талабалар сони‎

5%‎
2.3‎.

Ўқишни тугатгандан кейин 6 ой мобайнида мутахассислик бўйича ишга жойлашган битирувчилар улуши‎

5%‎
III. Олий ўқув юртининг илмий салоҳияти‎
3.1.‎

Халқаро индекслар маълумотлари бўйича олий ўқув юртининг ПЎТ томонидан чоп этилган материаллардан иқтибослар даражаси ‎

8%‎
3.2‎.

Йил мобайнида хорижий реферацияланадиган илмий журналларда чоп этилган мақолалар ва интеллектуал мулк объектларига олинган сертификатлар (патентлар) сони (1 нафар ПЎТ ҳисобига)‎

7%‎
3.3. ‎

Олий ўқув юрти ходимлари томонидан ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари ва чоп этилган монографиялар сони (100 нафар ПЎТ ҳисобига)‎

4%‎
3.4.

Илмий-тадқиқот фаолиятидан олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига), шу жумладан:‎

16%‎

хорижий илмий фондлар ва тадқиқот марказларининг грантлари ва буюртмалари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига);‎

7%‎

иқтисодиёт тармоқлари буюртмалари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан, шунингдек давлат грантлари ҳисобига олинган маблағлар (1 нафар ПЎТ ҳисобига)‎

9%‎
IV. Бошқа кўрсаткичлар‎
4.1.‎

Ахборот-ресурс марказининг ўқув адабиётлари, шу жумладан электрон китоблар билан таъминланганлиги, электрон ресурслардан масофадан фойдаланишнинг мавжудлиги (1 нафар талаба ва 1 нафар ПЎТ ҳисобига фондлар сони) ‎

4%‎
4.2.‎

Ўқув жараёнида ва илмий-тадқиқот ишида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш даражаси (компьютер техникаси, мультимедий ускунаси, Интернетдан фойдаланиш) ‎

3%‎
4.3.‎

Интернетда олий ўқув юрти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш (олий ўқув юрти веб-сайтининг сифати, олий ўқув юрти тўғрисида зарур ахборотнинг чоп этилган мақолалар ва материалларнинг, фойдаланувчиларнинг электрон сўровлари учун боғланиш маълумотларининг мавжудлиги, сайтнинг янгилаб борилиши) ‎

2%‎
4.4.‎

Олий ўқув юртининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази муассасаларида ўқув машғулотларини ўтказаётган ПЎТ сони‎

1%‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: олий ўқув юртлари фаолиятини баҳолаш мезонлари олий таълимни ривожлантириш устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 10-модда)