Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида
Шартнома
ФУҚАРОЛИК ВА ЖИНОИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрларига амал қилиб,
иккала Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларининг тенг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини таъминлашга бўлган интилишдан келиб чиқиб,
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
I бўлим
Умумий қоидалар
Умумий қоидалар
I қисм
Ҳуқуқий муҳофаза
Ҳуқуқий муҳофаза
1-модда
Тушунча ва атамалар
Тушунча ва атамалар
1. Ушбу Шартномада келтириладиган тушунча ва атамалар ягона маънода талқин этилиб, қуйидаги маъноларни англатади:
фуқаролик ишлари — судлар томонидан кўриб чиқиладиган фуқаролик-ҳуқуқий, оилавий-ҳуқуқий, савдо-ҳуқуқий ва маъмурий ишлар;
жиноий ишлар — жиноий ишлаб чиқаришда, жумладан иккала Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра таъқиб этиладиган жиноий қилмишларга тааллуқли текширув ва суд ишлаб чиқаришида кўриладиган ишлар;
Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари — судлар, прокуратуралар ҳамда фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича қарор чиқаришга ваколатли бошқа муассасалар;
Чехия Республикасининг адлия муассасалари — судлар, прокуратуралар (statni zastupitelsvi) ҳамда фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича қарор чиқаришга ваколатли бошқа муассасалар;
бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси — шу Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра унинг фуқароси бўлган жисмоний шахс;
бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшайдиган шахслар — шу Аҳдлашувчи Томон фуқаролигига эга бўлмаган, бироқ унинг ҳудудида яшаш учун рухсатномаси бўлган жисмоний шахслар.
2. Ушбу Шартноманинг қоидалари тегишли равишда ва Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларига кўра уларнинг ҳудудида рўйхатга олинган юридик шахсларга ҳам жорий этилади.
2-модда
Ҳуқуқий муҳофазани тақдим этиш
Ҳуқуқий муҳофазани тақдим этиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида доимий яшовчи шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқлари муносабатида ана шу Томоннинг ўз фуқароларидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаларига эркин ва тўсқинликсиз мурожаат қилишлари, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари каби уларда қатнашишлари, сўров қўзғатишлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
3-модда
Харажатларни қоплаш учун аванс тўлашдан озод қилиш
Харажатларни қоплаш учун аванс тўлашдан озод қилиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқаролари, шунингдек унинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаларига даъвогар, арз қилувчи, жавобгар ҳамда ўзга иштирокчи сифатида мурожаат қилсалар, ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқа кафолатлар учун аванс тўлашдан озод қилинадилар.
II қисм
Ҳуқуқий ёрдам
Ҳуқуқий ёрдам
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам бериш
Ҳуқуқий ёрдам бериш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзларининг миллий қонунларига асосан ҳамда ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ўзаро ёрдам берадилар.
5-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўлами
Ҳуқуқий ёрдам кўлами
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларида назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни бажариш орқали, шу жумладан:
1) ҳужжатларни тузиш ва жўнатиш, тегишли ҳужжатлар ва материалларнинг, шу жумладан, суд, банк, молия, иш ҳамда бошқа ҳужжатларининг аслини ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш;
2) тинтув ўтказиш, предмет ва ҳужжатларни олиб қўйиш, мулкни хатлаш, ашёвий далилларни жўнатиш ва бериш;
3) кўздан кечириш ва текшириб кўриш;
4) экспертиза ўтказиш;
5) томонларни, жабрланувчиларни, айбланувчиларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш;
6) жиноятда айбланувчи шахсларни, шунингдек ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш;
7) жиноий таъқиб қилишни қўзғаш ва амалга ошириш;
8) ҳужжатларни бериш орқали бир-бирларига ёрдам берадилар.
6-модда
Муносабатлар тартиби
Муносабатлар тартиби
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан ўзларининг марказий органлари:
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Чехия Республикасида — Чехия Республикаси Адлия вазирлиги орқали муносабатга киришадилар.
Дипломатик йўллар билан алоқага киришиши ҳам инкор этилмайди.
7-модда
Ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида сўровнома
Ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисида сўровнома
1. Ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги сўровномада қуйидагилар бўлиши керак:
1.1. сўраётган адлия муассасасининг номи ҳамда сўралаётган адлия муассасасининг номи;
1.2. ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, сўровнома мақсадининг баёни ва сўралаётган ҳаракатларининг тавсифи;
1.3. томонларнинг, жабрланувчиларнинг, гувоҳларнинг, гумондорларнинг, айбланувчиларнинг, судланувчиларнинг ёки ҳукм қилинганларнинг исми ва фамилиялари, уларнинг яшаш ёки турган жойи, фуқаролиги, машғулоти, юридик шахслар учун — уларнинг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар;
1.4. 1.3-кичик бандда кўрсатилган шахсларнинг қонуний вакиллари бўлганда — уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
1.5. бажарилиши талаб қилинадиган аниқ тартибнинг қўлланиш сабаблари ва муфассал тавсифи;
1.6. жиноий ишлар бўйича ҳам содир этилган жиноятнинг тасвири ва квалификацияси, тегишли қонунларнинг баёни ёки матни, шунингдек хатти-ҳаракат натижасида зарар етказилган бўлса — моддий зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
1.7. зарур бўлса, сўровноманинг бажарилиши кутилаётган муддат.
2. Зарур бўлса, сўровномага сўраётган сўровни бажаришни осонлаштирувчи ёки санкцияланадиган процессуал ҳаракатлар учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқий тартибига мувофиқ тасдиқланган нусхалари ёки улардан кўчирмалар илова қилинади.
3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги сўровномада олувчининг охирги маълум бўлган манзили ва илова қилинаётган ҳужжатларнинг номи ҳам кўрсатилиши лозим.
4. Сўровнома сўраётган адлия муассасасининг тегишли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши ҳамда илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилиши керак.
8-модда
Бажариш тартиби
Бажариш тартиби
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровни бажаришда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунларини қўллайди. Сўраётган адлия муассасаси сўровига кўра у сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал нормаларини, фақат улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига зид бўлмаса, қўллаши мумкин.
2. Сўралаётган адлия муассасаси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровни бажаришга ваколатли бўлмаса, у сўровни ваколатли муассасага жўнатади ва бу сўраётган адлия муассасасини хабардор қилади.
3. Сўраётган адлия муассасасининг сўровига биноан сўралаётган адлия муассасаси унга ва манфаатдор томонларга, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра бунга йўл қўйиладиган бўлса, уларнинг сўровни бажариш чоғида иштирок этишлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровни бажариш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабар қилади.
4. Агар сўровномада кўрсатилган шахснинг аниқ манзили маълум бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунларига кўра унинг манзилини аниқлаш учун зарур чораларни кўради.
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун зарур чора-тадбирларни кўрадилар. Сўров бажарилгандан кейин адлия муассасаси зарурат бўлганда сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровномага илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
6. Ушбу Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ва илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
9-модда
Гувоҳларни, жабрланувчиларни, фуқаровий даъвогарларини, фуқаровий жавобгарларини, қонуний вакилларни, экспертлар ва таржимонларни чақириш
Гувоҳларни, жабрланувчиларни, фуқаровий даъвогарларини, фуқаровий жавобгарларини, қонуний вакилларни, экспертлар ва таржимонларни чақириш
1. Зарур ҳолларда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳудудида дастлабки терговда ёки иш судда кўрилаётганда қатнашиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган гувоҳлар, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, уларнинг қонуний вакиллари, экспертлар, таржимончилар чақирилиши мумкин.
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан берилган чақириқнома бўйича сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига келган гувоҳ, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг қонуний вакиллари, эксперт, шунингдек таржимончи, ўзининг фуқаролигидан қатъи назар, ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасидан ўтгунгача содир этилган қандайдир хатти-ҳаракат муносабати билан жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Ушбу шахслар ўзларининг кўриб чиқилаётган иш бўйича кўрсатмалари ёки экспертлар сифатидаги хулосалари муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар, агар улар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишсада, уларни сўроқ қилган адлия муассасаси уларга бундан буён бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб 15 кун ўтгунгача кетишмаса, ушбу банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан кетолмаган вақт ушбу муддатга қўшилмайди.
4. Гувоҳга, экспертга, шунингдек жабрланувчига ва унинг қонуний вакилига йўлкира ва сўралган давлатда бўлиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда ишда бўлмаган кунлари учун олинмаган иш ҳақини сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тўлайди. Эксперт экспертиза ўтказганлиги учун ҳам ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақириқномада чақирилган шахснинг қандай тўловларни олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган бўлиши керак. Бундай шахсларнинг сўровномаларига биноан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари уларга тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди.
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшовчи жабрланувчини, даъвогар фуқарони ва жавобгар фуқарони, гувоҳ ва экспертни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига чақириш улар келмаган тақдирда мажбур қилиш воситаларини қўллаш таҳдиди тусида бўлмаслиги керак.
10-модда
Ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатларни топшириш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ҳужжатларни топширишни, агар топширилаётган ҳужжатлар ушбу давлат тилида тузилган ёки зарур тартибда тасдиқланган таржима билан таъминланган бўлса, сўров асосида ва ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ амалга оширади. Акс ҳолда, у уларни ихтиёрий равишда қабул қилишга рози бўлса, ҳужжатларни у олувчига беради.
2. Топшириш учун мўлжалланган ҳужжатларнинг таржимаси тўғрилигини сўраётган адлия муассасаси ёки суд таржимончиси, ёхуд уларнинг қонунлари рухсат берса Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг дипломатик ёки консуллик вакили тасдиқлайди.
3. Ҳужжатни сўровномада кўрсатилган манзил бўйича топшириш мумкин бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунларига мувофиқ манзилни аниқлаш учун зарур чора-тадбирларни кўради. Манзилни аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши керак бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.
11-модда
Ҳужжатлар топширилганлигини тасдиқлаш
Ҳужжатлар топширилганлигини тасдиқлаш
Сўралаётган адлия муассасаси топшириладиган ҳужжатларни баённома орқали тасдиқлайди. Унда ҳужжатларни топшириш усули, жойи ва санаси, ҳужжат топширилган шахснинг имзоси ёки ҳужжатни қабул қилишни рад этиш сабаби ва сўралаётган адлия муассасаси тегишли ходимининг гербли муҳр билан тасдиқланган имзоси кўрсатилади.
12-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган ўз фуқароларига ҳужжатларни топшириш ва уларни сўроқ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда мажбурий тусдаги чораларни қўллаш ёки уларни қўллашга таҳдид қилинмаслиги лозим.
13-модда
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида муассаса ёки бунга махсус ваколатли шахс томонидан ўз ваколати доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бирон-бир махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжатлар сифатида қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий ҳужжатларнинг тасдиқловчи кучи билан фойдаланилади.
14-модда
Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон фуқароларнинг ушлаб бериш тўғрисидаги ва фуқаролик ҳолатлари актларини рўйхатга олиш, маълумоти тўғрисида ҳужжатлар, меҳнат стажи ва бу фуқароларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқ ҳамда манфаатларига оид бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги сўров бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаларига дипломатик йўллар орқали жўнатилади.
2. Бу муассасалар ҳужжатларни ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ берадилар ҳамда уларни бошқа Аҳдлашувчи Томонга дипломатик тартибда таржимасиз ва бепул жўнатадилар. Ваколатли муассаса, келтирилган харажатларни, ҳудудида аризачи яшайдиган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ белгиланадиган миқдорида ундирган ҳолда, аризачининг турар жойи бўйича унга ҳужжатни топширади. Ундирилган харажатлар, уларни ундирган Аҳдлашувчи Томон муассасаси фойдасига келиб тушади.
15-модда
Манзиллар ва бошқа маълумотларни аниқлаш
Манзиллар ва бошқа маълумотларни аниқлаш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ, агар бу фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида яшовчи шахслар манзилларини аниқлашда сўровга кўра, бир-бирларига ёрдам берадилар. Бунда сўраётган адлия муассасаси сўровномада кўрсатилган шахс манзилини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ўзидаги мавжуд маълумотларни хабар қилади.
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшайдиган, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаларида алиментлар тўлаш бўйича талаблар қўйилган шахсларнинг иш жойини ёки машғулоти турини ва даромадлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлашда бир-бирларига ёрдам берадилар.
16-модда
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари сўровга кўра бир-бирларига ўз давлатларида амал қилаётган ёки амалда бўлган қонунлар ҳамда унинг адлия муассасалари томонидан қўлланиш амалиёти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа ахборотни тақдим этадилар.
17-модда
Тиллар
Тиллар
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ушбу Шартномани бажаришда бир-бирларига муносабатларда ўзбек, чех ва рус тилларидан фойдаланадилар.
2. Агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади.
3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунлари ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
18-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга дахлдор харажатлар
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга дахлдор харажатлар
Ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни ўзи қоплайди.
19-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровнома, агар уни бажариш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби ва асосий манфаатларига зарар келтирса тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
2. Сўровномани қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда ўз вақтида, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилинади.
II бўлим
Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар
Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар
I қисм
Ваколат
Ваколат
20-модда
Умумий қоидалар
Умумий қоидалар
1. Ушбу бўлимнинг II—V қисмларида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, даъволар ушбу Аҳдлашувчи Томон судларига, юридик шахсларга эса даъволар ҳудудида юридик шахснинг бошқарув органи, унинг ваколатхонаси ёхуд филиали жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларига берилади.
2. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон судлари унинг ҳудудида:
2.1. жавобгар корхона(филиал)нинг савдо, саноат ёки бошқа хўжалик фаолияти амалга оширилганда;
2.2. низога сабаб бўлган шартномадаги мажбурият бажарилганда ёки тўлиқ ёхуд қисман бажарилиши керак бўлганда ваколатли бўлади.
3. Юклар, йўловчилар ва багажлар ташиш шартномалари бўйича ташувчиларга даъволар белгиланган тартибда эътирозлар билдирилган транспорт ташкилоти бошқармаси жойлашган жойга берилади.
21-модда
Шартнома бўйича судга тегишлилик
Шартнома бўйича судга тегишлилик
1. Томонларнинг низони ушбу судларга ўтказиш тўғрисидаги ёзма келишуви мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишни бошқа ҳолларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин. Бунда 20-модданинг 3-бандидан ва ушбу бўлимнинг II—V қисмлари билан белгиланган бошқа нормалардан, шунингдек тегишли Аҳдлашувчи Томон қонунчилигидан келиб чиқадиган мутлақ томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
2. Низони ўтказиш тўғрисида келишувлар мавжуд бўлган тақдирда суд жавобгарнинг аризасига биноан ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади.
22-модда
Суд жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги
Суд жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги
1. Иккала Аҳдлашувчи Томон судларида худди ўша томонлар ўртасида, худди шу предмет тўғрисида ва худди шу асосларда иш бўйича судлов қўзғатилганда ишни кейинроқ қўзғаган суд судловни тўхтатади.
2. Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг келишувига кўра ишни илгари қўзғатган суд ҳам агар ушбу иш бошқа судда, хусусан далилларнинг катта қисми жойлашган жой бўйича янада тезроқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини эътироф этса, ишга оид кўриб чиқишни тўхтатиши мумкин.
3. Айнан шу ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қарши даъво ва чегириш тўғрисидаги талаб, худди асосий даъводек, асосий даъвони кўриб чиқаётган судда кўриб чиқилади.
II қисм
Шахсий мақом
Шахсий мақом
23-модда
Ҳуқуқий лаёқат ва муомалага лаёқатлилик
Ҳуқуқий лаёқат ва муомалага лаёқатлилик
1. Жисмоний шахснинг ҳуқуқий лаёқати ва муомалага лаёқати ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра белгиланади.
2. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий лаёқати ва муомалага лаёқати у ҳудудида яшаш учун рухсатга эга бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқи бўйича аниқланади.
3. Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати у ҳудудида таъсис этилган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра белгиланади.
24-модда
Муомалага лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш. Муомалага лаёқатлиликни тиклаш
Муомалага лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш. Муомалага лаёқатлиликни тиклаш
1. Ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, шахснинг муомалага лаёқати чекланганлиги ёки муомалага лаёқатсизлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг судига унинг ҳудудида доимий яшовчи, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган шахснинг муомалага лаёқати чекланганлиги ёки муомалага лаёқатсизлигини эътироф этиш асослари маълум бўладиган ҳолда, у ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судини бу ҳақда хабардор қилади.
3. Муомалага лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш учун асослардан хабардор қилинган Аҳдлашувчи Томон суди уч ой мобайнида ишни бошламаса ёки ўз фикрини хабар қилмаса, муомалага лаёқати чекланганлик ёки муомалага лаёқатсизликни эътироф этиш тўғрисидаги иш ҳудудида ушбу фуқаро яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судида кўриб чиқилади. Шахсни муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига жўнатилади.
4. Ушбу модданинг 1—3-бандлари қоидалари тегишли равишда муомалага лаёқатлиликни тиклашда ҳам қўлланади.
5. Ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чора-тадбирларни ҳудудида ушбу шахс доимий яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди мустақил равишда қабул қилиши мумкин. Ушбу чора-тадбирлар муносабати билан қабул қилинган фармойишлар ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади. Ушбу Аҳдлашувчи Томон суди бошқача чора белгилаган бўлса, ушбу фармойишлар бекор қилиниши мумкин.
25-модда
Бедарак йўқолганликни эътироф этиш ва вафот этган деб эълон қилиш. Ўлим фактини белгилаш
Бедарак йўқолганликни эътироф этиш ва вафот этган деб эълон қилиш. Ўлим фактини белгилаш
1. Шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича сўнгги маълумотларга кўра у тирик бўлган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари, бошқа шахслар бўйича эса шахснинг охирги яшаш жойидаги адлия муассасалари ваколатлидир.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг судлари бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаросини ва унинг ҳудудида яшаган бошқа шахсни бедарак йўқолганлигини ёки вафот этганлигини эътироф этиши, шунингдек ҳуқуқ ва манфаатлари ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунларида асосланган унинг ҳудудида яшовчиларнинг сўровномасига кўра унинг ўлганлик фактини белгилаши мумкин. Ушбу модданинг 2-бандига кўра чиқарилган қарорлар фақат адлия муассасаси бу қарорни қабул қилган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кучга молик бўлади.
3. Бедарак йўқолганликни эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш ва ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Аҳдлашувчи Томон судлари ўз давлати қонунларини қўллайдилар.
Ш қисм
Оилавий ишлар
Оилавий ишлар
26-модда
Никоҳдан ўтиш
Никоҳдан ўтиш
1. Никоҳга кирувчи ҳар бир шахс учун никоҳдан ўтиш шартлари у фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунлари билан, бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар учун эса улар ҳудудида яшаш учун рухсатга эга бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқи бўйича белгиланади.
2. Никоҳдан ўтиш шакли никоҳ ҳудудида тузилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра белгиланади.
27-модда
Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий муносабатлари
Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий муносабатлари
1. Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар биргаликда яшайдиган ҳудудида Аҳдлашувчи Томон қонунлари бўйича белгиланади.
2. Эр-хотинлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса ва шу билан бирга эр-хотиннинг иккаласи ҳам айнан бир фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунлари бўйича белгиланади.
3. Эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси ҳисобланса ва улардан бири Аҳдлашувчи Томоқлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда уларнинг шахсий ва мулкий-ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар охирги биргаликдаги яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунлари бўйича белгиланади.
4. Ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликдаги яшаш жойига эга бўлишмаган бўлса, адлия муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари қўлланади.
5. Эр-хотинларнинг уларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқий муносабатлари, ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томон қонунлари бўйича белгиланади.
6. Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги ишлар бўйича қонунлари ушбу модданинг 1—3-, 5-бандларига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида эр-хотинларнинг ҳеч қачон мулки бўлмаган бўлса, бу ҳолда иккала Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳам ваколатли ҳисобланиб, улар ўз давлатининг қонунларини қўллайдилар.
28-модда
Никоҳни бекор қилиш
Никоҳни бекор қилиш
1. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунлари қўлланади.
2. Эр-хотинлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси бўлса, адлия муассасаси никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томон қонунлари қўлланади.
29-модда
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлилиги
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлилиги
1. 28-модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшашса, у ҳолда ҳам ушбу Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
2. 28-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшайдиган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир. Эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ҳудудларида яшайдиган иккала Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
30-модда
Никоҳни ҳақиқий эмас деб тониш
Никоҳни ҳақиқий эмас деб тониш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб тониш тўғрисидаги ишлар бўйича 26-моддага мувофиқ никоҳдан ўтишда қўлланган Аҳдлашувчи Томон қонунлари.
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлиги ушбу Шартноманинг 29-моддасига мувофиқ белгиланади.
31-модда
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш
1. Оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бола туғилганда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра белгиланади.
2. Агар боланинг фуқаролиги маълум бўлмаса, оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш ҳудудида бола яшаб турган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра белгиланади.
3. Оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилишда ҳудудида бола яшаб турган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ваколатли ҳисобланади.
32-модда
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
1. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар болалар фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра белгиланади.
2. Ота-оналар ва болалар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар бўйича қонунлари ушбу модданинг 1-бандини қўллашга йўл берадиган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир.
3. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари мустақил равишда ўз қонунлари асосида бола ва унинг мол-мулкини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган қарор чиқариши мумкин ва бу тўғрисида зудлик билан бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига хабар қилиб, унга тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам илова этади.
33-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Васийлик ва ҳомийлик
1. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари бўйича амалга оширилади.
2. Васий ва ҳомий билан васийликка ёки ҳомийликка олинаётган шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар васий ёки ҳомийни адлия муассасаси тайинлаган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра тартибга солиб борилади.
3. Васийликни ёки ҳомийликни қабул қилиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра белгиланади.
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлган шахснинг васийси ва ҳомийси этиб бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, агар у васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, тайинланиши мумкин.
34-модда
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг васийлик ва ҳомийлик масалаларида ваколатлилиги
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг васийлик ва ҳомийлик масалаларида ваколатлилиги
Ушбу Шартномага мувофиқ бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари васийлик ёхуд ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли ҳисобланади.
35-модда
Васийлик ва ҳомийликка олишга оид чора-тадбирлар кўриш тартиби
Васийлик ва ҳомийликка олишга оид чора-тадбирлар кўриш тартиби
1. Бир Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг манфаатлари йўлида, агар унинг яшаш жойи ёхуд мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, васийлик ёки ҳомийлик бўйича чоралар кўриш зарур бўлиб қолган ҳолларда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ушбу Шартноманинг 34-моддага мувофиқ зудлик билан ваколатли органни хабардор қилиб қўяди.
2. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси ўз давлат қонунларига мувофиқ зарур вақтинчалик чора-тадбирларни ўзи кўриши мумкин. Бунда у 34-моддага мувофиқ ваколатли адлия муассасини зудлик билан хабардор қилишга мажбурдир ҳамда шу вақтда тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини юборади. Ушбу чора-тадбирлар 34-моддада кўрсатиб ўтилган адлия муассасаси томонидан бошқа қарор қабул қилингунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
36-модда
Васийлик ва ҳомийликка бериш тартиби
Васийлик ва ҳомийликка бериш тартиби
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахс бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига ёки мулкка эга бўлган ҳолларда 34-моддага мувофиқ ваколатли адлия муассасаси васийлик ёки ҳомийликни бошқа Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасига бериши мумкин. Васийлик ёки ҳомийликни бериш сўралаётган адлия муассасаси васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилган пайтдан бошлаб кучга киради ва бу ҳақда сўраётган адлия муассасаси хабардор қилиб қўйилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган адлия муассасаси уни ўз давлати қонунларига мувофиқ амалга оширади. У васийликка олинган ёки ҳомийликдаги шахснинг шахсий мақомига алоқадор масалалар бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига эга эмас, лекин бу шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари бўйича зарур бўлса никоҳдан ўтишига рухсат бериши мумкин.
37-модда
Фарзандликка олиш
Фарзандликка олиш
1. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш фарзандликка олувчи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақида ариза берилган вақтдан бошлаб белгиланади.
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, фарзандликка олишда уни бекор қилишда қонуний вакилнинг ҳамда ваколатли давлат органининг, шунингдек у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари шуни талаб этса, боланинг ҳам розилигини олиш зарур.
3. Агар боланинг бири Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, бошқаси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланган эр-хотинлар томондан фарзандликка олинаётган бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳудуди фуқаролик ишни қўзғатилган Аҳдлашувчи Томон қонунларида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган пайтда фарзандликка олувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ишлари бўйича ваколатлидир. Ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса эр-хотинлар охирги яшаш жойига ёки турар жойига эга бўлган ёки ҳозир эга бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги адлия муассасаси ваколатлидир.
IV қисм
Мулкий ҳуқуқ муносабатлари
Мулкий ҳуқуқ муносабатлари
38-модда
Мулкчилик ҳуқуқи
Мулкчилик ҳуқуқи
1. Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ белгиланади. Қандай мулк кўчмас ҳисобланиши ҳақидаги масала ҳудудида ушбу кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ ҳал этилади.
2. Давлат реестрига киритилиши зарур бўлган транспорт воситаларига эгалик ҳуқуқи ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган орган жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига биноан белгиланади.
3. Мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки бошқа мулкка ашёвий ҳуқуқ бундай ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ёки бекор қилинишига асос бўлиб хизмат қилувчи ҳаракатлар ёки бошқа ҳолатлар юз берган вақтда ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига биноан белгиланади.
4. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисида даъволар бўйича фақат шу мулк жойлашган ердаги судлар ваколатлидир.
39-модда
Келишув шакллари
Келишув шакллари
1. Келишув шакли, агар ушбу Шартномага кўра бошқача тартиб жорий қилишмаса, у амалга оширилган жойнинг қонунларига кўра белгиланади.
2. Кўчмас мулкка оид ва унга ҳуқуқлар бўйича келишувлар шакли ҳудудида бундай мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига биноан белгиланади.
3. Томонларнинг келишув шакллари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар томонлар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, у амалга оширилган жойдаги қонунларга биноан белгиланади.
40- модда
Зарарни қоплаш
Зарарни қоплаш
1. Шартномалар ва бошқа ҳуқуқий меъёрдаги ҳаракатлардан келиб чиқганлардан ташқари, зарарни қоплаш ҳақидаги мажбуриятлар ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига биноан белгиланади.
2. Агар зарар келтирувчи ва зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари қўлланилади.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
V қисм
Меросхўрлик
Меросхўрлик
41-модда
Тенглик принципи
Тенглик принципи
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонун бўйича мулк ёки ҳуқуқни қонун ёхуд васиятнома бўйича ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқароларидай тенг шартларда ва ҳажмда мерос қилиб қолдиришлари мумкин.
42-модда
Меросхўрлик ҳуқуқи
Меросхўрлик ҳуқуқи
1. Мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи, ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, мерос қилиб қолдирувчи ҳудудида охирги турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари бўйича белгиланади.
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра белгиланади.
3. Қандай мерос қилиб қолдирилган мулк кўчар ёки кўчмас ҳисобланиши ҳақидаги масала ҳудудида ушбу мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ ҳал этилади.
43-модда
Мероснинг давлатга ўтиши
Мероснинг давлатга ўтиши
Агар Аҳдлашувчи Томоннинг меросга қолдиришда қўлланилиши керак бўлган қонунларига кўра меросхўр давлат бўлса, унда мерос қилиб қолдирилган кўчар мулк эгаси вафот этган вақтда мерос қолдирувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтади мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк эса ўзи жойлашган ҳудудда Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
44-модда
Васиятнома
Васиятнома
1. Шахснинг васиятнома тузиш ёки уни бекор қилиш қобилияти, ёки етарли даражада истакни билдирмаслигининг ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек васиятноманинг шакли ва уни бекор қилиш тартиби далолатнома тузиш вақтида васият қилувчи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари бўйича белгиланади.
2. Васиятнинг шакли васият қолдирувчи васият тузилаётган вақтда фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра белгиланади. Бироқ ҳудудида васиятнома тузилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунларига риоя қилинганлиги ҳам етарли деб топилиши мумкин. Бу қоида васиятномани бекор қилишга ҳам тааллуқли.
3. Васиятномани очиш ва эълон қилиш васиятнома қайси Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, ўша Томоннинг адлия муассасалари тарафидан амалга оширилади. Агар меросхўрлик тўғрисида ишни кўриб чиқишга бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ваколатли бўлса, унга васиятноманинг тасдиқланган нусхаси ҳамда уни очиш ва эълон қилиш баённомаси юборилади.
45-модда
Мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича ваколат
Мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича ваколат
1. Кўчар мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мерос қолдирувчи вафот этган вақтда ҳудудида турар жойга эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари олиб боришга ваколатлидир.
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мулк жойлашган ҳудуддаги Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси кўриб чиқишга ваколатлидир.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларидаги қоидалар мерос тўғрисидаги ишлар кўриб чиқиладиган ишлар муносабати билан пайдо бўладиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
46-модда
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг ваколати
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг ваколати
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича, шу жумладан, мерос олиш низолари бўйича Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, меросдан воз кечиш ҳуқуқини истисно қилганда, ўз давлатининг фуқароларини, агар улар бўлмасалар ёки вакил тайинламаган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаларида махсус ишончнома қоғозисиз ифодалаш учун ваколатлидир.
47-модда
Ўлганлик тўғрисида хабар қилиш
Ўлганлик тўғрисида хабар қилиш
Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўлган бўлса, бу Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли органи ўлган шахс фуқароси бўлган давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига унинг ўлганлиги, шунингдек ундан топилган меросхўрлар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг яшаш ёки турар жойи, мерос қолдирилган мулкнинг кўлами ва қиймати ҳамда, агар бор бўлса, васияти тўғрисида хабар беради.
48-модда
Меросни муҳофаза қилиш чоралари
Меросни муҳофаза қилиш чоралари
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз қонунларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари томонидан ўз ҳудудларида қолдирилган меросни муҳофаза қилиш ёки унга эгалик қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида мерос берувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси тезда хабардор қилинади. Кўрсатилган ваколатхона ёки адлия муассасаси ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чора-тадбирлар мерос олиш тўғрисидаги ишни амалга оширишга ваколати бўлган адлия муассасасининг сўровига кўра ўзгартирилиши мумкин.
49-модда
Меросни бериш
Меросни бериш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида мерос қолган кўчар мулк ёки мерос қолган кўчар ёки кўчмас мулкни сотишдан тушган пул суммаси мерос олишни кўриб чиқиш тугаганидан сўнг яшаш жойи ёки турар жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган меросхўрларга берилиши зарур бўлса, бироқ уларга ёки уларнинг қонуний вакилларига бу мулк ёки суммани беришнинг иложи бўлмаса, унда меросга қолган мулк ёки тушган пул суммаси ушбу Аҳдлашувчи Томон дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига топширилади.
2. Мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича ваколатли бўлган адлия муассасаси мерос қолган мулкни дипломатик ёки консуллик муассасасига бериш тўғрисида фармойиш беради.
3. Бу мулк қуйидаги ҳолларда меросхўрларга берилиш мумкин:
3.1. мерос қолган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларида белгиланган муддатда мерос қолдирувчининг кредиторлари билдирган барча талаблар тўланган ёки таъминланган бўлса;
3.2. мерос қилиб олиш билан боғлиқ барча солиқ ва йиғимлар тўланган ёки таъминланган бўлса;
3.3. зарурат бўлса, Аҳдлашувчи Томонларининг муассасалари мерос қолдирилган мулкни олиб чиқиб кетишга рухсат берган бўлса.
4. Пул суммаларини ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
III бўлим
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
50-модда
Эътироф этиш предмети ва қарорларни бажариш
Эътироф этиш предмети ва қарорларни бажариш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида чиқарилган қонуний кучга кирган қуйидаги қарорларни эътироф этади ва бажаради:
1) адлия муассасаларининг фуқаролик ишлар бўйича қарорлари, шунингдек шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимлари ва фуқаролик ишлари бўйича нотариал далолатномалар;
2) жиноят туфайли кўрилган зарарни қоплашга оид жиноий ишлар бўйича судларнинг ҳукмлари;
3) арбитраж судларининг ҳукмлари;
4) судларнинг суд харажатларини қоплаш юзасидан чиқарган қарорлари.
51-модда
Бажарилиши талаб этилмайдиган қарорларни эътироф этиш
Бажарилиши талаб этилмайдиган қарорларни эътироф этиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган, ўз хусусиятига кўра бажарилиши талаб этилмайдиган қарорлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида махсус ишларни бажармасдан қуйидаги шартларда эътироф этилади, агар:
1.1. сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари илгари бу ишлар бўйича қонуний кучга кирган қарорлар чиқармаган бўлса;
1.2. ушбу Шартномага кўра иш, қарор ҳудудида эътироф этилиши бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига кўра улар томонидан назарда тутилмаган ҳолларда улар Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг алоҳида ваколатларига тааллуқли бўлмаса.
2. Ушбу модда 1-бандининг қоидалари васийлик ва ҳомийлик бўйича қарорларга ҳам тегишли бўлади.
52-модда
Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш
Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш
1. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги сўровни ижро этилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига берилади. Сўровнома биринчи поғонадаги иш бўйича қарор чиқарган судга ҳам киритилиши мумкин. Ушбу суд уни сўров бўйича қарор чиқариш ваколатига эга бўлган судга жўнатади.
2. Сўровга қуйидагилар илова қилинади:
2.1. қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши кераклиги ҳақидаги расмий ҳужжат ёки у қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган, агар бу қарорнинг ўзидан келиб чиқмаса, ҳужжат;
2.2. жараёнда иштирок этмаган томонга қарши қарор чиқарилганлигини, белгиланган тартибда ва ўз вақтида судга чақиртирилганлигини, унинг процессуал муомалага лаёқатли эмаслиги ҳолларида эса ўз қонуний вакиллари орқали иштирок этганлигини билдирувчи ҳужжат;
2.3. ҳужжат жўнатилиши вақтида қарорлар қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, агар у қисман бажарилган бўлса;
2.4. шартномада келишиладиган судли ишлар бўйича томонларнинг келишувини тасдиқловчи ҳужжат.
3. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги тасдиқланган таржимаси билан таъминланади.
53-модда
Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажариш тартиби
Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажариш тартиби
1. Қарорни мажбурий бажаришни эътироф этиш ва рухсат бериш тўғрисидаги сўровни кўриб чиқадиган суд ушбу Шартномада кўзда тутилган шартларга риоя қилинганини белгилаш билан чекланади. Шартларга риоя қилинган бўлса, суд мажбурий бажариш тўғрисида ҳукм чиқаради.
2. Мажбурий бажариш тартиби ҳудудида бажариш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон қонунларига мувофиқ белгиланади.
3. Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга боғлиқ харажатлар даъвогар(ариза берувчи)га муассасаси шундай қарор чиқарган Аҳдлашувчи Томон қонунларида белгиланган тартибда ундириб берилади.
4. Бир Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси қарорларини бажаришда эътироф этиш ва мажбурий бажаришнинг оқибатлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳам худди ўз адлия муассасаларининг қарорлари каби юридик кучга молик бўлади.
54-модда
Қарорларни эътироф этиш ҳамда бажаришни рад этиш
Қарорларни эътироф этиш ҳамда бажаришни рад этиш
50-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ҳамда мажбурий бажариш учун рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад қилиниши мумкин:
1) ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ у қонуний кучга кирмаганда ёки ижро этилиши керак бўлмаганда, қарор қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган ҳоллар бундан мустасно;
2) жавобгар унга ёки унинг қонуний вакилига ўз вақтида ва тегишли равишда судга келиш учун чақириқ қоғози берилмаганлиги сабабли жараёнда қатнашмаганда;
3) ушбу томонлар ўртасидаги ушбу баҳс бўйича шу қарор эътироф этилиши ва ижро этилиши лозим бўлган ва шу асосда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олдин ҳам қонуний кучга кирган қарор чиқарилган ёки учинчи давлат судининг эътироф этилган қарори бўлган ёхуд бу Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси томонидан ушбу иш бўйича кўриб чиқиш қўзғатилганида;
4) ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ, ушбу Шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда эса ҳудудида қарор эътироф этилиши ва бажарилиши зарур бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига асосан иш унинг муассасаларининг мутлақ ваколатига тааллуқли бўлганда;
5) шартномада келишиладиган судга тегишли иш бўйича томонларнинг келишувини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаганда;
6) суд кўриб чиқаётган қарорларни эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги сўровнома Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларида назарда тутилган мажбурий ижро этиш муддати ўтиб кетганда.
IV бўлим
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар
I қисм
Ушлаб бериш
Ушлаб бериш
55-модда
Ушлаб бериш мажбурияти
Ушлаб бериш мажбурияти
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ бир-бирларининг сўровларига кўра ўзларининг ҳудудларидаги жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш сабабли ёхуд шундай жиноят сабабли ҳукмни ижро этиш сўраётган давлатда қидирилаётган шахсларни ушлаб бериш мажбуриятини оладилар.
56-модда
Ушлаб беришга олиб келадиган жиноятлар
Ушлаб беришга олиб келадиган жиноятлар
1. Ушбу Шартнома мақсадларига ушлаб беришга сабаб бўлган сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунларига мувофиқ жиноят ҳисобланадиган ҳуқуқбузарликлар камида бир йилдан ортиқ озодликдан маҳрум этиш ёки янада оғирроқ жазо билан жазоланадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган жиноят содир этилгани бўйича чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш, агар жазо муддати тамом бўлгунга қадар камида олти ой қолган бўлса, амалга оширилади.
3. Агар ушлаб бериш ҳақидаги сўровнома бир неча алоҳида жиноятларга тааллуқли бўлса, улардан ҳаммаси ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқ келмаса, унда талаб қилинаётган жиноятчини беришга, ҳеч бўлмаганда жиноятлардан бири олиб келса, шу шарт билан рухсат этилиши мумкин.
57-модда
Ушлаб беришни рад этиш учун асос
Ушлаб беришни рад этиш учун асос
1. Қуйидаги ҳолларда ушлаб бериш рад этилади;
1.1. амалга оширилган жиноят туфайли ушлаб бериш сўралаётган жиноий таъқиб Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳуқуқий тартибига кўра жабрланувчининг арзига кўра қўзғатиладиган бўлса;
1.2. амалга оширилган жиноят туфайли ушлаб сўралаётган жиноий таъқиб бутунлай ёки қисман сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилган бўлса, бунга жиноят содир этилган пайтда шу Аҳдлашувчи Томоннинг байроғи остидаги кема ҳамда унинг ҳуқуқий тартибига мувофиқ рўйхатга олинган ҳаво кемаси ҳам киради;
1.3. ушлаб бериш тўғрисидаги сўров келиб тушишига сабаб бўлган ҳуқуқбузарликка сўраётган Аҳдлашувчи Томон қонунларига биноан ўлим жазоси берилса ва сўраётган Аҳдлашувчи Томон фикрича, Аҳдлашувчи Томон у ўлимга ҳукм қилинмаслигига ёки ўлим тўғрисида чиқарилган ҳукм ижро этилмаслигига етарли даражада ишончли кафолат бермаган бўлса.
2. Ушлаб бериш қуйидаги ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин:
2.1. сўралаётган томонда жиноий тафтиш қўзғатиш мумкин бўлмаса, ёки ҳукмни исталган сабабга кўра ижро этиш мумкин бўлмаса, бунга муддат ўтганлиги ёки афв этиш муддати ўтганлиги ҳам киради;
2.2. сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида худди шу жиноий қилмиш бўйича қонуний кучга кирган ҳукм чиқарилган, ёки шу иш бўйича ишни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса;
2.3. сўралаётган Аҳдлашувчи Томон умумий жиноят бўйича ушлаб берилиши сўралаётган шахсни унинг ирқи, дини, миллати ёки сиёсий қарашлари туфайли таъқиб этиш ёки жазолаш мақсадида берилган, деб тахмин қилиш учун етарли асосларга эга бўлса;
2.4. ушлаб берилиши талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса ёки унга ушбу давлатда бошпана берилган бўлса;
2.5. ушлаб беришни сўрашга олиб келган ҳарбий жиноятни сўралаётган Аҳдлашувчи Томон умумий жиноят ҳисобламаса.
58-модда
Ушлаб бериш тўғрисида сўров ва зарур ҳужжатлар
Ушлаб бериш тўғрисида сўров ва зарур ҳужжатлар
1. Ушлаб бериш тўғрисидаги сўров ёзма ҳолда жўнатилади. Унда ушлаб бериш талаб этилаётган шахс тўғрисидаги зарур ахборотлар, шунингдек унинг фуқаролиги ва яшаш жойи ёки турар жойи ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
2. Ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга барча ҳолларда қуйидагилар илова қилинади:
2.1. ушбу шахснинг кимлигини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай ахборот билан бир қаторда иложи борича аниқ баён-тасвири, шунингдек фотосурати ёки агар бўлса, бармоқ излари тасвири кабилар;
2.2. ушбу жиноятни тоифаловчи тегишли қоиданинг матни ёки зарур бўлса, ушбу жиноятга тўғри келадиган тегишли қонундан кўчирма ва ушбу жиноятга сабаб бўлиши мумкин бўлган жазонинг баён-тасвири.
3. Агар талаб қилинган шахс жиноятда айбланаётган бўлса, ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга уни қамоққа олиш ҳақидаги қарорнинг тасдиқланган нусхаси, жиноятнинг фактик баёни, шунингдек жиноят содир этилган вақт ва жой, моддий зарар ҳақидаги, агар шундай зарар кўрилган бўлса, маълумотлар илова қилинади.
4. Агар талаб қилинаётган шахс жиноят учун ҳукм қилинган бўлса, жиноятчини ушлаб бериш ҳақидаги сўровга қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси ва агар ҳукм қилинган шахс жазонинг бир қисмини ўтаган бўлса, жазонинг ўталмаган қисми ҳақидаги маълумотлар баён қилинган ҳолда илова қилинади.
5. Ушлаб бериш ҳақидаги сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 17-моддасига мувофиқ тузилади.
6. Ушлаб бериш ҳақидаги сўров талаб қилинаётган шахснинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги турар жойи маълум бўлган ҳолларда жўнатилади.
59-модда
Ушлаб бериш ҳақидаги сўров юзасидан қарор
Ушлаб бериш ҳақидаги сўров юзасидан қарор
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ушлаб бериш ҳақидаги сўровни кўриб чиқади ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонга ўз қарори ҳақида зудлик билан хабар қилади.
2. Сўровни қондиришга қарор қилинган ҳолларда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон талаб қилинаётган шахсни қамоққа олиш учун тезлик билан чора-тадбирлар кўради. Бу шахснинг қамоққа олинганлиги ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томонга зудлик билан хабар қилинади.
3. Ушлаб бериш ҳақидаги сўровни қондиришни ҳар қандай тўлиқ ёки қисман рад этиш тегишли сабаблар билан асослаб берилади.
60-модда
Қўшимча ахборот
Қўшимча ахборот
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушлаб бериш ҳақида тақдим этилган сўровни асослашда ахборот етарли эмас деб ҳисобласа, у 20 кун ичида қўшимча ахборот беришни талаб қилиши мумкин. Айни замонда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон талаб этилаётган шахснинг ўз ҳудудидан чиқиб кетишининг имкониятини олдини олиш учун зарур чора-тадбирларини кўриши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда сўраётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга иложи борича қисқа муддат ичида қўшимча ахборот тақдим этиш учун зарур чоралар кўради.
61-модда
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш
1. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тегишли органлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томондан ушлаб берилиши талаб қилинаётган шахсни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни талаб қилишлари мумкин.
2. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни сўраб қилинган сўровда 58-моддада кўрсатилган ҳужжатлар ушлаб берилиши тўғрисидаги сўровга қўшиб берилишни кўрсатиб ўтиш зарур. Унда, шунингдек ушлаб берилишни сўралган жиноят, унинг қачон ва қаерда содир этилганлиги ва мумкин бўлса, талаб этилаётган шахсни тавсифлаш.
3. Ушлаб туриш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тўғрисидаги сўров сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик каналлари орқали ёки бевосита почта орқали, телеграмма, телекс, телефакс ёки Халқаро жиноий полиция ташкилоти ИНТЕРПОЛ воситасида берилиши мумкин. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг марказий органи сўраётган Аҳдлашувчи Томонга сўров бўйича қарори тўғрисида зудлик билан хабар қилади.
4. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон 58-моддада кўрсатилган ҳужжатларни ва ушлаб бериш ҳақидаги сўровни 60 кун мобайнида олмаса, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсни озод қилиши мумкин. Қамоққа олинган шахс муддатидан илгарироқ озод қилиниши ҳам мумкин, аммо сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўзи зарур деб топган, ушлаб туриб берилиши талаб этилаётган шахснинг қочиб кетишига йўл қўймайдиган чораларни кўради.
5. Шахснинг озод қилиниши уни ушлаб бериш ҳақидаги сўров ва тасдиқловчи ҳужжатлар олинган тақдирда уни такрорий ушлаб бериш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
62-модда
Шахсни топшириш
Шахсни топшириш
1. Ушлаб бериш ҳақидаги сўров қаноатлантирилганлиги тўғрисида хабарнома олинганидан сўнг Аҳдлашувчи Томонлар талаб қилинаётган шахсни топшириш вақти, жойи ва тартибини келишиб оладилар.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли ушлаб берилаётган шахсни топшириш ёки қабул қилиб олиш имконига эга бўлмаса, бу тўғрисида у дарҳол бошқа Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади. Сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда топширишнинг янги муддатини белгилайдилар, аммо талаб этилаётган шахс бу муддатда ҳам қабул қилиб олинмаса, у озод қилиниши мумкин.
63-модда
Ушлаб бериш муддатини узайтириш ёки вақтинча бериш
Ушлаб бериш муддатини узайтириш ёки вақтинча бериш
1. Ушлаб берилиши талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилса ёки бошқа қилмиши учун ҳукм қилинган бўлса, уни бериш муддати жиноий таъқиб қилиш тўхтатилгунга, ҳукм ижро этилгунга ёки жазодан озод қилингунга қадар узайтирилиши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ушлаб беришни ва топширишни узайтириш муддатни ўтказиб юборишга ёки шахсга нисбатан терговга жиддий зарар етказишга олиб келиши мумкин бўлса, Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томондан талаб қилинаётган шахсни бериш муддатини узайтириш ўрнига ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар билан биргаликда белгиланадиган шартларга мувофиқ вақтинчага бериши мумкин.
3. Вақтинча берилган шахс, у топширилган жиноий иш бўйича ҳаракатлар тугагач, кечиктирмасдан қайтариб берилиши керак. Чунки мазкур шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлмаган ёки унга сўраётган Аҳдлашувчи Томондан бошпана берилмаган эмас. Бундай факт юзасидан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга вақтинчалик беришдан аввал ахборот берилиши шарт.
64-модда
Махсус қоида
Махсус қоида
1. Сўралаётган .Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги бўлмаса, ушбу Шартномага мувофиқ ушлаб берилган шахсга нисбатан ушлаб берилишига олиб келган жиноятидан ташқари, жиноий таъқиб қилиш, ҳукм чиқариш амалга оширилмайди ва у сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида берилгунга қадар содир этилган жиноят учун унинг шахсий озодлиги қандайдир чеклашларга тортилмайди.
Ушбу моддага мувофиқ сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигини олиш учун берилган сўровга ушбу Шартноманинг 58-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова этилиши керак.
2. Ушлаб берилган шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлса ва уни жиноят учун жавобгарликдан бутунлай озод этилгандан сўнг бир ой давомида чиқиб кетмаса, ёки ушбу шахс олдин ундан чиқиб кетиб, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ихтиёрий равишда қайтиб келса, ушбу модданинг 1-банди қоидаси қўлланилмайди.
65-модда
Мувофиқ сўровлар ёки учинчи давлатга ушлаб бериш
Мувофиқ сўровлар ёки учинчи давлатга ушлаб бериш
1. Агар бир Аҳдлашувчи Томон бир шахсни ушлаб бериш тўғрисида бир вақтнинг ўзида иккинчи Аҳдлашувчи Томон ва қайсидир учинчи давлатнинг сўровни олса, қайси сўровни қондирилишини унинг ўзи ҳал қилади.
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз талаб этилаётган учинчи давлатга ушлаб беришга ҳақли эмас, ушбу Шартнома 64-моддасининг 2-бандида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
66-модда
Такрорий ушлаб бериш
Такрорий ушлаб бериш
Берилган шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноят учун жавобгарликдан бутунлай озод қилингунга қадар Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қайтса, унда бу шахсни такрорий ушлаб бориш ушбу Шартноманинг 58- ва 60-моддаларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этмасдан тегишли сўров бўйича амалга оширилиши мумкин.
67-модда
Мол-мулкни бериш
Мол-мулкни бериш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунлари йўл қўядиган даражада ва тегишли равишда риоя қилиниши лозим бўлган учинчи томоннинг ҳуқуқларини ҳисобга олиб, сўралаётган давлатда барча аниқланган, жиноят натижасида сотиб олинган, шахсни қайтаришга сабаб бўлган ёки жиноий иш бўйича далил сифатида талаб қилиниши мумкин бўлган мол-мулк, агар бериш рухсат этилган бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг сўрови бўйича берилади.
2. Юқорида эслатилган мол-мулк, агар бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган бўлса, ҳатто ушлаб берилиши талаб этилаётган шахснинг қочганлиги ёки ўлганлиги ҳолатида ҳам, ана шу Аҳдлашувчи Томонга берилиши мумкин.
3. Агар айтиб ўтилган мол-мулк сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга жиноий иш бўйича далил сифатида зарур бўлса, унда уни бориш иш бўйича ишлар тугагунга қадар муддати узайтирилиши мумкин.
4. Агар айтиб ўтилган мол-мулк сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳибсга олиниши ёки мусодара этилиши керак бўлса ҳам бу Томон уни ушлаб туриши ёки вақтинча бериб туриши мумкин.
5. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тақозо этса, бундай тартибда берилган ҳар қандай мулк, агар буни ушбу Томон талаб қилса, суд муҳокамаси тамом бўлиши билан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга текинга қайтарилади.
68-модда
Транзит ташиш
Транзит ташиш
1. Шахс учинчи давлатдан бир Аҳдлашувчи Томонга бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди орқали берилиши керак бўлса, унда бу олувчи Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан бу шахсни унинг ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун рухсат сўрайди. Ушбу қоида ҳаво транспортидан фойдаланган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига қўниш режалаштирилмаган ҳолларда қўлланмайди.
2. Шахс тўғрисидаги маълумотлар, жиноий қилмишнинг қисқача баёни ҳамда ҳибсга олиш тўғрисида қарор илова этилган сўров олингандан сўнг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунларида назарда тутилган тартиботларга мувофиқ ушбу сўровни кўриб чиқади ва агар у ўзининг асосий манфаатларига зарар етказмаса, ушбу сўровномани тезлик билан қондиради. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари ҳар бири алоҳида ҳолда транзит усуллари, йўналишлари ва бошқа шартларини келишиб оладилар.
3. Транзит ташишлар вақтида транзит давлати қамоқдаги сақлашнинг юридик имкониятларини таъминлайди ва олиб кетилаётган кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларига зарур ёрдам кўрсатади.
4. Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан учиб ўтаётган ҳаво кемаси бу ерда режадан ташқари қўнган ҳолларда у олиб кетилаётган шахсни кузатиб кетаётган бошқа Аҳдлашувчи Томон вакилларининг сўровномасига кўра ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ олиб кетилаётган шахсни транзит ташиш тўғрисида сўровнома олгунга қадар 48 соат давомида қамоқда сақлаши мумкин. Бундай сўров матнни беришнинг техник воситалари, шунингдек телеграф, телекс, телефакс ёрдамида берилиши мумкин.
5. Транзит ташишга боғлиқ харажатларни сўраётган Аҳдлашувчи Томон кўтаради.
69-модда
Жиноий иш бўйича иш юритиш натижалари тўғрисида хабар бериш
Жиноий иш бўйича иш юритиш натижалари тўғрисида хабар бериш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларига берилган шахсларга қарши жиноий иш бўйича иш юритиш натижаларидан бир-бирларини хабардор қилиб турадилар. Сўровномага кўра ҳал қилув қарорининг нусхаси ҳам жўнатилади.
II ҚИСМ
Жиноий таъқибни амалга ошириш
Жиноий таъқибни амалга ошириш
70-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш мумкинлиги
Жиноий таъқибни амалга ошириш мумкинлиги
1. Агар шахсни ушлаб бериш имкони бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томондан жиноятни содир этишда шубҳа қилинаётган шахсни сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ жиноий таъқиб қилишни сўраши мумкин.
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўзининг қонунларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига кўра ўз фуқаросини ёки бошқа шахсларни жиноий таъқиб қилишлари мумкин, агар бу шахслар жиноятни содир этишда шубҳа қилинаётган бўлсалар, шунингдек ушбу жиноят иккала Аҳдлашувчи Томонлар учун жиноий ҳаракат деб ҳисобланса.
71-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида сўров ва зарур ҳужжатлар
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида сўров ва зарур ҳужжатлар
1. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги сўров ёзма ҳолда юборилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:
1.1. тергов ёки суд тафтишини ўтказишга ваколатли бўлган сўраётган адлия муассасаси ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
1.2. жиноий судлов ишларини бериш тўғрисида юборилаётган сўров муносабати билан қилмишнинг баёни, шунингдек жиноят содир этилган жой ва вақт ҳақидаги маълумот;
1.3. жиноят содир этганлик тўғрисидаги шубҳани асословчи тергов натижалари баёни;
1.4. гумондор шахснинг кимлиги, фуқаролиги ва яшаш жойи ҳақида етарли даражадаги аниқ маълумот;
1.5. жиноят натижасида келтирилган зиённинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги сўровга қуйидагилар илова қилиниши керак:
2.1. сўраётган Аҳдлашувчи Томон қонунининг айни қилмишни жиноий айб деб баҳолашга асос бўладиган матни, шунингдек ишни тафтиш этишда аҳамиятли бўлган бошқа қонунчилик меъёрларининг матнлари;
2.2. жабрланувчининг шикоятига кўра қўзғатиладиган жиноий ишлар бўйича жабрланувчиларнинг аризалар ва зарарни қоплаш тўғрисидаги аризалар;
2.3. шубҳа қилинаётган шахснинг кимлигини аниқлашга имкон берадиган ҳар қандай ахборот, шунингдек, унинг ташқи кўриниши баёни, фотосурати ва бошқа тасвирлар.
3. Ишда мавжуд бўлган ҳар бир ҳужжат сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси томонидан гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
4. Сўров ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ушбу Шартноманинг 17-моддаси қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
72-модда
Ҳақиқийликни шаҳодатлантириш ва тасдиқлаш
Ҳақиқийликни шаҳодатлантириш ва тасдиқлаш
Миллий қонунлар ва ушбу Шартномада кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, агар Аҳдлашувчи Томонлар бошқача келишиб олмаган бўлсалар, таъқибни амалга ошириш учун сўровга илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек, сўровга жавоб тариқасида берилган ҳужжатлар ва бошқа хил материалларнинг ҳақиқийлиги шаҳодатлантириш ва тасдиқлашни талаб қилмайди.
73-модда
Сўровнинг бажарилиши тўғрисида хабар
Сўровнинг бажарилиши тўғрисида хабар
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонга жиноий иш бўйича ўзининг ҳал қилув қарори тўғрисида маълумот бериши керак. Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига кўра ҳал қилув қарорининг нусхаси жўнатилади.
74-модда
Сўровни рад этиш учун асослар
Сўровни рад этиш учун асослар
1. Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги сўровни қабул қилишдан бош тортса, у сўраётган Аҳдлашувчи Томонни рад этиш сабаблари ҳақида хабардор қилади.
2. Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунлари жиноий таъқиб қилишга йўл қўймаса, жиноий таъқиб ҳақидаги сўровни қабул қилиш рад этилиши мумкин.
75-модда
Жабрланувчининг ҳуқуқи
Жабрланувчининг ҳуқуқи
Таъқиб тўғрисидаги ишни беришда сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар жиноятдан жабр кўрган шахснинг ҳуқуқи, айниқса, кўрилган зарарни қоплашдаги унинг ҳуқуқи бузилмаслигини таъминлайдилар.
76-модда
Жиноий таъқиб ишни беришнинг сўраётган Аҳдлашувчи Томон учун оқибатлари
Жиноий таъқиб ишни беришнинг сўраётган Аҳдлашувчи Томон учун оқибатлари
Жиноий таъқиб қилиш тўғрисидаги сўров Аҳдлашувчи Томон тарафидан қабул қилинганидан сўнг сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқиб қилишни тўхтатади. Аммо сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга бу Томон иш бўйича ҳал қилувчи қарор чиқарганлиги тўғрисида хабар қилмагунича юридик ёрдам бериш бундан мустаснодир. Мазкур хабарни олгандан сўнг сўраётган Аҳдлашувчи Томон айни жиноят билан боғлиқ жиноий таъқибни тўхтатади.
77-модда
Жиноий таъқиб ишни беришнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон учун оқибатлари
Жиноий таъқиб ишни беришнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон учун оқибатлари
1. Келишувга кўра берилган жиноий таъқиб иши материаллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра тартибга солинади, Шубҳа қилинаётган шахсга айб қўйилганда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ўз қонунларига мувофиқ жиноят таркибини ташкил этувчи аниқ элементларга оид зарур тузатишлар киритади. Бу давлатда эълон қилинган жазо чораси сўраётган Аҳдлашувчи Томон қонунларида назарда тутилганидан қаттиқроқ бўлмаслиги керак.
2. Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунларига мувофиқ амалга ошириладиган суд тафтиши ёки тартиботлар тақозо этадиган ҳар қандай ҳаракат сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунларига кўра бундай ҳаракат қанчалик мос келса, қандай ҳаракат бўлмасин, агар ушбу давлатда ёки ушбу давлат адлия муассасалари томонидан содир бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида шундай юридик кучга эга бўлади.
3. Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги сўровнома бўйича суд муҳокамаси натижасида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади. Шу мақсадда ҳар қандай ҳал қилув қарорининг нусхаси берилади.
78-модда
Вақтинчалик чоралар
Вақтинчалик чоралар
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқиб қилиш тўғрисида сўров юбориш ҳақида ўз ниятини билдирса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу мақсадда юборилган махсус сўровини олгандан сўнг барча вақтинчалик чораларни қўллаши мумкин, шунингдек, дастлабки ушлаш каби қандай чоралар кўриш мумкин бўлса, агар жиноят, жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги сўров юборилган, унинг ҳудудида содир этилган бўлса сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунларига мувофиқ қўлланиши.
III қисм
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида махсус қоидалар
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида махсус қоидалар
79-модда
Ҳибсда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум этиш тарзида жазони ўтаётган шахсларни вақтинча бериш
Ҳибсда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум этиш тарзида жазони ўтаётган шахсларни вақтинча бериш
1. Томонлар ўз қонунларига мувофиқ ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг розилиги билан тегишли сўровлар бўлганда тергов ишларини ўтказишда кўрсатмалар бериш ёки ёрдам кўрсатиш мақсадида уларни бир-бирларига вақтинчалик беришлари мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган шахсларни бериш сўралаётган Аҳдлашувчи Томонидан белгиланган муддат ва шартларга мувофиқ, сўраётган Аҳдлашувчи Томон билан келишиб олингандан сўнг, лекин бир ойдан ошмаган муддатда, алоҳида ҳолларда эса узоғи билан икки ой муддатга берилиши мумкин.
80-модда
Тинтиш ва олиб қўйиш
Тинтиш ва олиб қўйиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунлари йўл қўядиган доираларда сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Шартноманинг 67-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда жиноий иш бўйича исбот сифатида фойдаланиш учун буюмлар ва ҳужжатларни тинтиш, олиб қўйиш ва бериш тўғрисидаги сўровини бажаради.
81-модда
Жиноят орқали топилган даромадлар
Жиноят орқали топилган даромадлар
Аҳдлашувчи Томонлар жиноят орқали топилган даромадларни аниқлашда, олиб қўйишда ва мусодара қилишда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Ушбу Шартномада «жиноят орқали топилган даромадлар» тушунчаси жиноят оқибатида тўғридан-тўғри ёки билвосита олинган ёки сотилган ҳар қандай шубҳали ёки суд томонидан жиноят натижасида олинган деб топилган мулкни ёки ўзида мулк қийматини ифодаловчи мулкни ёхуд бошқа фойдали даромадларни ифодалайди.
82-модда
Жиноят орқали топилган даромадлар борасида ёрдам кўрсатиш
Жиноят орқали топилган даромадлар борасида ёрдам кўрсатиш
1. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга жиноят орқали топилган даромадлар борасида ёрдам тўғрисида сўров юборар экан, ўзи бундай сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикацияси доирасида бўлиши мумкин деб ҳисоблаган сабаблар ҳақида маълум қилади.
2. Аҳдлашувчи Томон бундан сўровни олгандан сўнг жиноят орқали топилган бирон-бир даромад унинг юрисдикацияси доирасида бор-йўқлигини аниқлаш учун зарур чоралар кўради ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни текшириш натижаларидан хабардор қилади.
3. Жиноят орқали топилган деб тахмин қилинаётган даромадларнинг борлиги аниқланса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, тегишли сўров мавжуд бўлган, ушбу даромадларга нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томон суди томонидан ҳал қилувчи қарор қабул қилингунга қадар гумон жиноят туфайли олинган ушбу устида уларни бериб юборилишига тааллуқли бирон-бир операция ўтказишга, ёки улардан фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида ўз қонунлари йўл қўядиган чораларни кўради.
4. Аҳдлашувчи Томон ўз қонунларида белгиланган даражада ва ушбу Шартнома шартларига мувофиқ, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг жиноят орқали топилган даромадларни олиб қўйиш ёки мусодара қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этади ижро этишга санкция беради ёки Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига мувофиқ ушбу даромадларни олиш учун бошқа зарур чоралар кўради.
5. Томонлар ушбу моддани қўллашда ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайдилар. Жиноий фаолият орқали топилган даромадларни бериш эса ушбу Шартноманинг 67-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
83-модда
Айблов ҳукмлар ва судланган-судланмаганлиги тўғрисида маълумотлар ҳақида хабар бериш
Айблов ҳукмлар ва судланган-судланмаганлиги тўғрисида маълумотлар ҳақида хабар бериш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз судлари тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларига нисбатан чиқарилган ва қонуний кучга кирган айблов ҳукмлари тўғрисида хабар берадилар ва ҳукм қилинганларнинг мавжуд фотосуратлари ҳамда бармоқ изларини юборадилар.
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига сўровга кўра, агар шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилаётган бўлса, унинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон судлари тарафидан илгари судланган-судланмаганлиги тўғрисида маълумот берадилар.
84-модда
Махфийликка риоя қилиш
Махфийликка риоя қилиш
1. Тегишли сўров мавжуд бўлган тақдирда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўров келиб тушганлигини, унинг мазмунини ва тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, бундай ёрдам кўрсатганлик сир сақланиши учун зарур чора-тадбирларни кўради. Махфийликни бузмаган ҳолда сўровни қондириш имкони бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади ва у шунга қарамай ушбу сўровни қондириш кераклиги ёки йўқлигини аниқлайди.
2 Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга берилган маълумот ва ахборотни сир сақлайди, ушбу маълумот ва ахборот сўровда кўрсатилган тергов ҳамда суд текширишини ўтказиш учун талаб қилинган ҳоллар бундан мустаснодир.
85-модда
Фойдаланишга оид чеклаш
Фойдаланишга оид чеклаш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз у берган ахборот ёки маълумотларни сўровда кўрсатилганидан ташқари бирон-бир тергов ёки текширув учун фойдаланмайди ёки бермайди. Бироқ айблов ўзгарган тақдим этилган материалдан қўйилган айбга мувофиқ жиноят унга нисбатан ушбу Шартномага кўра ўзаро ёрдам кўрсатилиши мумкин бўлган жиноятни ифодаласа, ўша даражада фойдаланиш мумкин.
86-модда
Гувоҳлар, жабрланувчилар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини муҳофаза қилиш
Гувоҳлар, жабрланувчилар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини муҳофаза қилиш
Аҳдлашувчи Томонлар зарурат бўлганда жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида келиб тушган сўровга кўра гувоҳлар, жабрланувчилар ва жиноий жараённинг бошқа қатнашчиларини муҳофаза қилиш, шунингдек одил судловни амалга ошириш манфаатлари талаб қилган ҳолларда бундай ишларни судда кўриб чиқиш юзасидан ўз қонунларида кўзда тутилган чора-тадбирларни кўрадилар.
87-модда
Ташишга алоқадор харажатлар
Ташишга алоқадор харажатлар
Ҳибсда сақланаётган шахсларни кўрсатма бериш ёки ушбу Шартноманинг 79-моддасида кўзда тутилган тафтиш ўтказиш учун ёрдам бериш вақтинча беришда ташишга алоқадор харажатлар, бунга уларни учинчи давлатлар ҳудудидан транзит олиб ўтиш харажатлари ҳам киради, сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
88-модда
Жиноий ишлар бўйича ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари вакиллари ва айбланувчилар ҳимоячиларининг иштирок этиши
Жиноий ишлар бўйича ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари вакиллари ва айбланувчилар ҳимоячиларининг иштирок этиши
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари вакиллари ва айбланувчилар ҳимоячилари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан мазкур Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг жиноий ишлар бўйича ёрдам кўрсатишида иштирок этишлари мумкин.
V-бўлим Якуний қоидалар
89-модда
Ушбу Шартномани қўллашдаги масалалар
Ушбу Шартномани қўллашдаги масалалар
Ушбу Шартномани қўллашда пайдо бўладиган масалалар марказий ваколатли адлия муассасалари ўртасида ўзаро келишувга кўра ҳал этилади. Зарурият бўлганда келиб чиққан англашилмовчиликларни тартибга солиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия органлари вакилларидан иборат қўшма комиссия тузилиши мумкин.
90-модда
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонлар иштирок этган бошқа халқаро шартномаларининг қоидаларига дахл қилмайди.
91-модда
Қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
Қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномага унинг 92-моддасида назарда тутилган шартларга биноан кучга кирадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
92-модда
Кучга кириш
Кучга кириш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб тўртинчи ойининг биринчи куни кучга киради.
93-модда
Амал қилиш муддати
Амал қилиш муддати
Ушбу Шартнома кучга кириш санасидан бошлаб беш йил давомида амал қилади ҳамда унинг амал қилиш муддати, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш истаги тўғрисида ёзма хабар юбормаса, кейинги беш йиллик даврга ўз-ўзидан узайтирилади. Шартнома бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарнома олган санадан бошлаб олти ой ўтгач ўз кучини йўқотади.
94-модда
Вақтга кўра амал қилиш
Вақтга кўра амал қилиш
Ушбу Шартнома қоидалари у кучга киргунга қадар бўлган ҳуқуқий муносабатларга ҳам жорий этилади.
Тошкент шаҳрида 2002 йил 18 январда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, чех ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентдир. Шартнома матнини талқин қилиш чоғида юзага келадиган англашилмовчиликлар бўйича рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)