14.03.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Шартнома
Кучга кириш санаси
10.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати (бундан кейин алоҳида ҳолда «Томон» ёки биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишлар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам бериш орқали жиноятчиликни олдини олиш, тергов қилиш, жиноий таъқиб ҳамда бартараф этишда самарадорликни оширишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Шартноманинг қоидаларига ва ўз миллий қонунларига мувофиқ жиноий ишлар бўйича тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки жиноий ишлар бўйича суд жараёнини амалга оширишда бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома мақсадларида, жиноий ишлар деганда ёрдам сўралган вақтда Сўраётган Томон ваколатли органлари юрисдикциясига тааллуқли ҳамда икки давлат жиноят қонунчиликларида кўрсатилган қилмиш юзасидан тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки суд жараёнини амалга ошириш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралган ёрдамга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шахслардан далиллар ёки кўрсатмаларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) маълумотлар, ҳужжатлар, ёзувлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) шахсларни идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ҳужжатларни топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ўғирланган мулкни қидириб топиш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) Сўраётган Томонда кўрсатмалар беришга қодир ёки терговни олиб бориш, жиноий таъқиб ёхуд суд жараёнини амалга оширишга кўмак берувчи шахслар билан учрашувларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) Сўралаётган Томоннинг қонунчилиги билан тақиқланмаган, ушбу Шартнома мақсадларига мувофиқ келадиган бошқа турдаги ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) ашёлар ва ҳужжатларни қидириб топиш, олиб қўйиш ва уларни тақдим қилишни ташкиллаштириш, ёзма ва ашёвий далилларни бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) кўздан кечириш ва гувоҳлантириш ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) экспертиза алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) гумон қилинувчи шахслар, жабрланувчилар, айбланувчи ва гувоҳларни ўз мамлакатларида сўроқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томон ёзма равишда қуйидагилар бўйича ёрдам сўраб мурожаат этиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қамоққа олиш ва ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Сўраётган Томон давлатида жиноий ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Сўралаётган Томонда унинг қонунчилиги ва ушбу Шартнома доирасида ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) жиноий ишлар бўйича иш юритувни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Бошқа турдаги ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома бошқа шартномалар, аҳдлашувлар келиб чиқадиган ёки ўзгача тарзда Томонлар ўртасида мавжуд мажбуриятларга дахл қилмайди ҳамда бошқа шартномалар, аҳдлашувларга мувофиқ ёки ўзгача тарзда Томонлар бир-бирларига ёрдам беришларига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Марказий органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон ушбу Шартнома мақсадларида илтимосномалар юбориш ва қабул қилиш учун ваколатли Марказий орган ҳисобланадиган идорани чекланмаган муддатга тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома кучга кирган пайтда қуйидаги идоралар Марказий органлар этиб тайинланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати учун Бош прокуратура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати учун Ички ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон ўзининг Марказий органлари ўзгаришлари тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий органлар, бир-бирлари билан бевосита ёки дипломатик каналлар орқали ҳам алоқада бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Сўровномалар мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномалар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) илтимосноманинг мақсадини ифодалаш ва сўралаётган ёрдамнинг моҳияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) илтимосноманинг ташаббускори бўлган шахснинг исми-шарифи, агентлик ёки органнинг номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) жиноий иш предмети тавсифи, тегишли фактларнинг умумий тавсифи ҳамда тегишли қонунлардан кўчирмалар ҳамда қўлланиши мумкин бўлган жазо тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) тергов ёки суд жараёнининг айни босқичдаги ҳолати баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) илтимосномаларнинг бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлган зарур муддатлар баёни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёрдам тўғрисидаги илтимоснома, тегишли ҳолларда ва имкон қадар, қуйидагиларни ҳам ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) унга нисбатан жиноий иш олиб борилаётган ёки жиноий ишга алоқадор ахборотга эга шахс ёхуд шахсларнинг шахсияти, фуқаролиги ва жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 10-моддага мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномалар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) шахслар сўров қилиниши мумкин бўлган масалалар тавсифи, жумладан, зарур ҳолда Сўраётган Томон бу шахслардан сўрашни истаган ҳар қандай саволлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) кўрсатилиши лозим бўлган ҳар қандай ҳужжатлар, ёзувлар ёки гувоҳлик кўрсатмаларининг тавсифи ва зарур ҳолда улар юзасидан сўроқ қилинадиган тегишли шахснинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) 11- ёки 12-моддаларга мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномага кўра, Сўраётган Томонга борганда шахс эга бўладиган суткалик харажатлар ва бошқа харажатлар тўғрисида ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) 15- ёки 16-моддаларга мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровга кўра, қидирилаётган материалларнинг тавсифи ва зарур ҳолларда уларнинг тахминий жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 16-моддага мувофиқ ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномага кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Сўралаётган Томоннинг юрисдикциясига кириши мумкин бўлган жиноий йўл билан топилган даромадлар тўғрисида Сўраётган Томоннинг мулоҳазасига асосланган кўрсатма; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) бажарилиши лозим бўлган суд қарори ва агар мавжуд бўлса, ушбу қарорнинг мақомига тааллуқли баёнот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) илтимосномага биноан кўрсатиладиган ёрдам натижасида жиноий йўл билан топилган даромадларнинг аниқланиши ёки ундирилиши мумкин бўлган ҳолларда, 16-модданинг 4-бандига асосан махсус тадбир ўтказиш зарурияти баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) илтимосномани бажаришда Сўраётган Томон риоя этиши мумкин бўлган ёки исталган ҳар қандай махсус талаб ёки тартибнинг тавсифи, бунга ахборот, далил, ҳужжат ёки ашё тақдим этиш усули ва шаклларининг тафсилотлари ҳам киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) илтимосноманинг махфийлигини таъминлаш бўйича Сўраётган Томон хоҳиши ва унинг сабабларини белгилаб берувчи баёнот, агар бундай хоҳиш мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Сўраётган Томоннинг мансабдор шахси илтимоснома билан боғлиқ масала юзасидан Сўралаётган Томонга боришни режалаштираётган бўлса, бундай шахс ташрифининг мақсади, тахминий вақти ҳамда сафар ташкилий масалалари тўғрисида ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) Сўралаётган Томон илтимосномани бажариши учун муҳим бўлган ёки кўмак бериши мумкин бўлган ҳар қандай қўшимча ахборот, далил ёки ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Шартномага мувофиқ тақдим этилган илтимоснома, ҳар қандай қўшимча ҳужжат ва мурожаат Сўраётган Томоннинг тилида ва Сўралаётган Томоннинг тилига ёки инглиз тилига таржима қилинган ҳолда юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Сўралаётган Томон илтимосномадаги ахборот ушбу Шартномага мувофиқ илтимосномани бажаришга етарли эмас деб топса, у қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Илтимоснома ёзма равишда тузилади, фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда Сўралаётган Томон илтимосномани мустасно тарзида бошқа шаклда қабул қилиши мумкин. Бундай вазиятда, агар Сўралаётган Томон бошқача тарзда келишилмаган бўлса, илтимоснома 20 кун ичида ёзма равишда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёрдам кўрсатиш рад этилади, агар Сўралаётган Томоннинг фикрига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шахснинг Сўралаётган Томонда судланган, оқланган ёки афв этилган жиноий қилмиши юзасидан жиноий таъқибни амалга ошириш билан боғлиқ илтимоснома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ёрдам кўрсатиш шахснинг ирқи, жинси, дини, фуқаролиги ёки сиёсий қарашлари билан боғлиқ ҳолда унга нисбатан жиноий таъқиб ёки жазо белгилаш учун сўралганлигига аниқ асослар бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) илтимосноманинг бажарилиши Сўралаётган Томоннинг суверенитети, хавфсизлиги ва муҳим манфаатларига жиддий зарар етказадиган бўлса ҳамда Сўралаётган Томонга харажатларни юклайдиган ва ҳар қандай шахснинг хавфсизлигига тааллуқли ҳолларни қамраб олса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) илтимоснома бўйича шахсга нисбатан жиноий таъқиб амалга ошириладиган хатти-ҳаракат Сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида содир этилиб, жиноий қилмиш ҳисобланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томоннинг фикрига кўра, илтимоснома бўйича шахсга нисбатан жиноий таъқиб амалга ошириладиган хатти-ҳаракат Сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида содир этилиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли ортиқ таъқиб этила олмаса, ёрдам кўрсатишга рад жавоби берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар илтимоснома Сўралаётган Томонда олиб борилаётган тергов ва жиноий таъқиб жараёнига аралашувига олиб келса, Сўралаётган Томон ёрдам кўрсатишни кейинги муддатларга қолдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддага мувофиқ илтимосномани рад этиш ёки унинг бажарилишини кейинги муддатларга қолдиришдан аввал Сўралаётган Томон ўзининг Марказий органлари орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Сўраётган Томонни рад этиш ёки кейинги муддатларга қолдириш сабаблари тўғрисида дарҳол хабар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ёрдамнинг ўзи зарур деб ҳисоблайдиган шарт-шароитларда кўрсатилиши мумкинлигини аниқлаштириш мақсадида Сўраётган Томон билан маслаҳатлашувлар олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Сўраётган Томон ёрдамни 4(b) бандда белгиланган шарт-шароитларда бажарилишига рози бўлса, у бундай шарт-шароитларга риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Илтимосномаларни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома Сўралаётган Томон ваколатли идоралари томонидан ўша Томоннинг қонунларига мувофиқ ва ушбу қонунлар доирасида Сўраётган Томоннинг илтимосномасида кўрсатилган тарзда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон сўралган материални тақдим этишни кейинги муддатларга қолдириши мумкин, агар ушбу материал ўша томонда олиб борилаётган жиноий ёки фуқаролик ишлари кўрилишида қўллаш учун зарур бўлса. Бу ҳолда, Сўралаётган Томон илтимоснома асосида ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томон илтимосномани сезиларли даражада кечиктирилишига сабаб бўладиган ўзига маълум ҳолатлар ҳақида Сўраётган Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Материални Сўралаётган Томонга қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Томон талаб қилган тақдирда, Сўраётган Томон ушбу Шартнома доирасида олинган материални қайтариб беради, агар у юборилган илтимосномага тааллуқли жиноят иши учун келгусида зарур бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Махфийлик ва фойдаланишни чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, агар сўралса, ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани, унинг мазмуни ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда илтимосномага биноан амалга оширилган ҳар қандай хатти-ҳаракатни махфий сақлайди. Агар ушбу илтимосномани махфийликни сақлай олмасдан ижро этишни имкони бўлмаса, Сўралаётган Томон бу ҳақда Сўраётган Томонни илтимоснома ижро этилгунга қадар хабардор қилади, у эса ўз навбатида ушбу илтимосноманинг ижро этилиши зарурлиги ёки йўқлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Томон, агар сўралса, Сўралаётган Томон тақдим этган ахборот ва далилларни, юборилган илтимосномага тааллуқли жиноят иши учун зарур бўладиган ҳамда Сўралаётган Томон рухсат берган бошқа ҳоллардан ташқари, махфий сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган Томон, агар сўралса, ахборот ёки далилларнинг йўқолиши ҳамда рухсатсиз олиниши, фойдаланиши, ўзгартирилиши, ошкор қилиниши ёки бошқа тарзда суиистеъмол қилинишидан ҳимоя қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўраётган Томон олинган ахборот ёки далилларни ёхуд ундан ажратиб олинган ҳар қандай қисмни Сўралаётган Томоннинг розилигисиз илтимосномада кўрсатилмаган мақсадларда фойдаланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, ўзининг қонунлари доирасида, жиноий ишларга тааллуқли ҳужжатларни топшириш юзасидан илтимосномани бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахснинг Сўраётган Томонга гувоҳ сифатида келиши тўғрисида суд чақирувини етказиш илтимосномаси келиш мўлжалланган вақтдан 45 кун аввал Сўралаётган Томонга тақдим этилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, Сўралаётган Томон ушбу талабдан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томон ҳужжатларни топширганлиги тўғрисида Сўраётган Томонга маълумот беради. Агар ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони бўлмаса, Сўраётган Томон ушбу ҳақда сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шахс, унга тегишли ҳар қандай илтимосномага риоя қилмаган тақдирда, Сўраётган томон ёки Сўралаётган Томон қонунига мувофиқ ҳар қандай жазо ва мажбурлов чораларига тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Далил тўплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, ўзининг қонунлари доирасида ва илтимоснома асосида шахслардан гувоҳлик ёки бошқа хил тарздаги кўрсатмаларни олиши ёки Сўраётган Томонга тақдим этиш мақсадида улардан ашёвий далилларини беришни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон, ўзининг қонунлари доирасида, бажарилаётган илтимосномада алоҳида кўрсатилган ҳолларда Сўраётган Томон юборган шахсларга уларнинг ўз харажатлари ҳисобидан иштирок этишга ҳамда ушбу шахсларга гувоҳлик ёки далиллар олинаётган шахсларни сўроқ қилишга рухсат бериши мумкин. Тўғридан-тўғри сўроқ қилишга рухсат берилмаган тақдирда, ушбу шахсларга гувоҳлик ёки далиллар олинаётган шахсларга бериш учун саволларни тақдим этишга ижозат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддага биноан йўлланган илтимоснома асосида Сўралаётган Томонда шахс гувоҳлик кўрсатувларини рад этиши мумкин, қачонки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Сўралаётган Томон қонуни унда олиб бориладиган жиноий ишлар терговига ўхшаш вазиятларда шахсга гувоҳлик беришдан бош тортишга рухсат берса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Сўраётган Томон қонуни унда олиб бориладиган жиноий ишларда ушбу шахсга гувоҳлик беришдан бош тортишга рухсат берса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Сўралаётган Томондаги ҳар қандай шахс Сўраётган Томон қонуни асосида гувоҳлик беришдан бош тортиш ҳуқуқи ёки мажбурияти мавжудлигини талаб қилса, Сўраётган Томоннинг ваколатли идораси мурожаат қилинганда Сўралаётган Томоннинг ваколатли идорасига ушбу ҳуқуқни мавжудлиги ёки бошқа хил ҳолати тўғрисида сертификатни тақдим этади. Инкор этувчи далил бўлмаганда сертификат унда кўрсатилган масалалар учун етарли далил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда мақсадида, далил олишга ҳужжатларни ёки бошқа ашёларни тузиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларни бериб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Томон мурожаатига биноан Сўралаётган Томон давлатида қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахс, фуқаролигидан қатъи назар, унинг розилигига биноан, қамоқда сақланиши ва белгиланган муддатда қайтарилиши шарти билан, жиноят иши бўйича гувоҳлик бериш учун Сўраётган Томонга бериш турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай шахснинг вақтинчалик бериб турилиши унга нисбатан Сўралаётган Томонда олиб борилаётган тергов ёки жазони ўташга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда, Томонлар ўзаро келишган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай шахснинг Сўраётган Томон давлатида бўлиши муддати қамоқда сақлаш ёки жазони ўташ муддатига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модда асосида илтимосномага биноан бериб турилган шахс Томон билан эришилган келишувларга мувофиқ, гувоҳлик берилгандан сўнг қисқа муддатларда ёки шахснинг Сўраётган Томон давлатида бўлишига эҳтиёж қолмаганда имкон қадар тезроқ вақтда Сўралган Томонга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бериб турилган шахс Сўраётган Томонда қамоқда сақланган вақти учун Сўралаётган Томонда жазони амалга оширган муддати деган далолатномани олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Гувоҳлик бериш ёки терговга ёрдам кўрсатиш учун бошқа
шахслардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Томон ушбу Шартноманинг 11-моддасида кўрсатилмаган шахсларни судловга ёки терговга кўмак бериш мақсадида таклиф қилиш учун Сўралаётган Томондан ёрдам сўраши мумкин. Ушбу шахс ҳар қандай харажатлар ва тўланадиган маблағлар ҳақида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон шахснинг жавоби тўғрисида Сўраётган Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Хавфсизликни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг 2-бандига мувофиқ, шахс ушбу Шартноманинг 11 ёки 12-моддаси асосида илтимосномага биноан Сўраётган Томонда илтимоснома мақсадларида бўлиб туриши вақти давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун Сўраётган Томонда қамоққа олиниши, жиноий жавобгарликка тортилиши ёки жазоланиши, шунингдек унинг Сўралаётган Томондан келишидан олдин содир этилган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар ёки эҳтиётсизлик натижасида юзага келган кам аҳамиятли қилмишлари учун, агар у Сўраётган Томонда бўлмаган бўлса, фуқаролик ишлари бўйича ҳар қандай жавобгарликка тортилиши мумкин эмас; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) унинг розилигисиз илтимосномага тааллуқли жиноий ишдан бошқа ҳар қандай иш юзасидан гувоҳлик бериши ёки терговга кўмак бериши талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар шахс чиқиб кетиш эркинлиги бўла туриб, унинг бўлиб туришига эҳтиёжнинг йўқлиги расман эълон қилингандан сўнг 45 кун давомида Сўраётган Томонни тарк этмаса ёки чиқиб кетиб, қайтиб келса, унга нисбатан ушбу модданинг 1-банди қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Шартноманинг 11 ёки 12-моддасига биноан гувоҳлик беришга розилик билдирмаган шахсга нисбатан Сўраётган Томон ёки Сўралаётган Томон суди ҳар қандай жазо ёки мажбурлов чораларини қўллаши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Шартноманинг 11 ёки 12-моддасига биноан гувоҳлик беришга рози бўлган шахс ўзи берган гувоҳлик асосида жиноий таъқибга олинмаслиги керак, ёлғон гувоҳлик бериш ёки судни ҳақорат қилиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ахборот бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, Сўраётган Томоннинг илтимосномаси бўйича давлат рўйхатига киритилган ёки бошқача тарзда жамоатчиликка очиқ бўлган, ёки бўлмаса сотиб олиш ёки текшириш учун фойдаланиш мумкин бўлган ҳужжатлар ва ёзишмаларнинг нусхаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон ҳар қандай ҳужжат ва ёзишмаларнинг нусхаларини ўзининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва судлов органларига тақдим этиш шартлари асосида ва тартибида ҳам тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Тинтув ва олиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тинтув ўтказиш, олиб қўйиш ҳамда ашё ва материаллардан жиноий ишда далил сифатида фойдаланиш мақсадида Сўралаётган Томон, ўзининг қонунлари доирасида, Сўраётган Томон талабларига риоя қилган ҳолда, унда қўзғатилган жиноий иш юзасидан илтимосномани бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон Сўраётган Томоннинг илтимосномасига биноан, ҳар қандай тинтув, олиб қўйиш жойи ва шарт-шароитлари, шунингдек олиб қўйилган материалларни хатлаш натижаларига тааллуқли маълумот билан таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томоннинг Сўраётган Томонга тақдим этган ҳар қандай олиб қўйилган материалларига тааллуқли белгилаб берган шартларига Сўраётган Томон риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, мурожаатга асосан жиноят содир этилишининг бирор бир қисми унинг юрисдикциясига тегишли эканлигини аниқлашга ҳаракат қилади ва олиб борган тергови натижаси ҳақида Сўраётган Томонга хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандга асосан жиноий фаолият орқали олинган даромадлар аниқланган тақдирда, Томон, ўзининг қонунлари доирасида бундай даромадларни чегаралаш ёки ушлаб олиш билан боғлиқ барча чораларни амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддани қўллашда, ҳақиқий учинчи томон Сўралаётган Томоннинг қонунига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 Алоҳида иш бўйича бошқа келишувга келинмаган бўлса, Сўралаётган Томон, ушлаб олинган жиноий фаолиятдан олинган даромадлар унинг ҳудудида топилган бўлса, ушбу даромадларни ўзининг мулкига айлантириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Шартнома мақсади доирасида, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар бу суд томонидан мулкнинг бевосита ёки билвосита жиноят содир этилиши натижасида олинган деб топилган ёки гумон қилинган, ёхуд жиноят содир этилиши натижасида олинган мулк миқдори ёки бошқа даромадни ташкил қилган ва жиноят содир этишда фойдаланилган мулкни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Сертификатлаш ва ҳақиқийликни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг 2-қисмига мувофиқ, ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома, унга тегишли ҳужжатлар ҳамда илтимосномага жавобан тайёрланган ҳужжатлар учун сертификатлаш ёки ҳақиқийлигини тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки алоҳида ҳолда Сўраётган ёки Сўралаётган Томон ҳужжатлар ёки материалларни ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраса уларнинг ҳақиқийлиги 3-бандида кўрсатилган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Шартнома мақсадида ҳужжатлар ёки материаллар тасдиқланиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар судья ёки мансабдор шахс томонидан имзоланган ёки сертификатланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) улар ҳужжатни тақдим этаётган Томон Вазири, идораси ёки Ҳукуматнинг мансабдор шахси томонидан қўйилган мазкур Томоннинг расмий муҳри билан тасдиқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Қўшимча аҳдлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир томоннинг марказий органи ушбу Шартнома мақсадларига ва Томонларнинг қонунларига мувофиқ ҳар бир Томоннинг Марказий органи қўшимча аҳдлашувларга кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ваколатхона ва харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ушбу Шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ёрдам тўғрисидаги сўровномага асосан, Сўралаётган Томон Сўраётган Томонни ҳар қандай тергов ҳаракатлари давомида иштирок этиши учун барча чораларни кўриши ва Сўраётган Томоннинг манфаатларини бошқа бир тарзда кўзлаши лозимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровни амалга ошириши бўйича харажатларни қоплайди, бундан истисно тариқасида Сўраётган Томон қуйидагиларни ўз зиммасига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ушбу Шартноманинг 9, 11, 12-моддаларига асосан тақдим этилган илтимосномага биноан, шахсларни Сўралаётган Томонга олиб кириш ва олиб чиқиш харажатлари ҳамда Сўраган Томонда ушбу шахснинг яшаши билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Қўриқчилар ёки ҳамроҳ-зобитлар эскорти хизмати натижасида юзага келган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳужжатларни таржима қилиш билан боғлиқ ва ҳамда экспертларнинг тўлов ва харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Сўралаётган Томоннинг талабига кўра, илтимосномани бажаришга сарфланган қўшимча харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартномани талқин қилиш, қўллаш ва бажариш билан боғлиқ барча баҳслар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Қўшимча ва ўзгартишлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномага Томонларнинг ёзма келишувларига асосан ҳар қандай вақтда қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкин. Қўшимчалар ва ўзгартишлар ушбу Шартноманинг 22-моддаси 1-қисмида кўрсатилган тартибда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Кучга кириши ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома ратификация ёрлиқлари алмашилган вақтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома у кучга кирганидан сўнг содир этилган хатти-ҳаракатлар ва қилмишлар билан боғлиқ илтимосномаларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар қандай вақтда Томонларнинг ҳар бири ёзма хабар қилиш орқали ушбу Шартноманинг амал қилишини тугатиши мумкин. Бундай хабарнома олинган кундан бошлаб олти ой ўтгач шартноманинг амал қилиши тугайди. Ушбу моддага мувофиқ Шартномани амал қилишини тугатиш тўғрисида хабарнома берилган тақдирда, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида тугатилгунга қадар тақдим этилган илтимоснома, Сўраётган Томон қайтариб олмаса, у Шартнома амал қилиши тартибида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Шартномани имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2007 йил 14 мартда, икки асл нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Матн юзасидан номувофиқликлар ёки талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)